ДЕРМАТИТЛАР

ДЕРМАТИТЛАР — терининг яллиғланиши. Ташқи муҳит таъсиротлари: терининг ишқаланиб шилиниши, эзилиши, куйиши, совуқ уриши, унга нур (рентген, радиоактив ва қуёш нурлари), турли дорилар (сульфаниламидлар, антибиотиклар) ва кимёвий моддалар таъсир этиши, бит, бурга, кандала, чивин, кана чақиши, шунингдек, баъзи ўтлар (мас, қичитқи ўт) Д. га сабаб бўлади. Шартсиз таъсиротлар (мас, қайнаган сув) туфайли рўй берган Дерматитларда яллиғланиш таъсирот теккан жойнинг ўзида бирданига вужудга келади. Унинг бу тури контакт Д. дейилади. У ҳам ўз навбатида оддий ёки сунъий хилларга ажратилади. Шартли, қитиқловчи омиллар таъсирида пайдо бўлган Дерматитлар фақат шу омилларга нисбатан, сезувчанлиги юқори бўлган организмда кузатилади ва у аллергик Дерматитлар деб аталади. Белгилари: тери қизариб, шишади, қичишади, ачишади ва қизийди. Яллиғланган жойда катта-кичик пуфакчалар кўзга ташланади, улар ёрилиб, ичидан суюклик чиқади. Яллиғланиш кўпинча юза бўлади. Дерматитларни қўзғатадиган омил узоқ таъсир этеа, терининг остки қаватлари ҳам яллиғланиб, яра бўлиши мумкин. Намланиб турган жойлар астасекин қурийди, қорақўтир бўлади ёки кулранг тангачалар билан қопланади, улар ҳам тезда тушиб, ўрнида доғ қолади ва кейинчалик йўқолиб кетади. Терининг сезувчанлиги ҳам-мада ҳар хил; бир кишининг терисига ҳеч қандай таъсир этмаган омил (мас, тухум, балиқ, қази, қулупнай еганда) иккинчи кишида Дерматитлар пайдо килиши мумкин. Дерматитлар нинголди ни олиш учун уй-жой ва корхоналарни озода саклаш, шахсий гигиенага риоя қилиш, коржома, резина қўлқоп кийиш, юзга офтобдан саклайдиган суртма ёки крем суртиш керак. Даво асосан Дерматитларнинг хилига ва белгиларига қараб тайинланади. Ҳайвонларда оддий сўгалли, везикулёз ёки пуфакчали ва гангренали Дерматитлар учрайди. Баъзи озуқалар (таркибида солонин кўп бўлган картошка бардаси, чиқиндилари ва б.) тошмага, экзантемага сабаб бўлади. Доривор моддаларни терига суртганда, ичирилганда ҳам Дерматитлар ривожланиши мумкин. Кўпгина Дерматитлар биологик препаратлар — туберкулин, маллеин, сарамас, куйдирги антигенлари, замбуруғлар (дерматомикозлар), эктопаразитозлар (қўтир, маллофагоз, гематопинидоз ва б.), эндопаразитозлар (гиподерматоз, демоденоз ва б.) таъсирида пайдо бўлади. Қон зардоби, қичитқи ўт (крапива) аллергик Дерматитлар келтириб чиқариши мумкин. Ҳайвонлар жароҳатланганда келиб чиқадиган Дерматитларда жун қатлами қисман ёки тўлиқ тушиб кетади, тери қизаради, шишади, катта-кичик пуфакчалар ҳосил бўлади. Кейинчалик ёрилиб, суюклик чиқади. Яллиғланиш кучлироқ бўлса, терининг остки қаватлари ҳам касалланиб, яра бўлиши мумкин. Яра юзаси аста-секин қурийди, қорақўтир бўлиб, кейинчалик йўқолади. Сўгалли Дерматитлар кўпинча отларда учрайди. Шикастланган жой қалинлашади, ўсимта ҳосил бўлади, ёрилади, қўланса ҳидли суюклик ажратади. Везикулёз Дерматитлар кўпинча қорамол ва отларда учрайди. Қорамолларда Дерматитлар узоқ вақт барда билан боқиш натижасида келиб чиқади. Гангреноз Дерматитларда тери кизаради, шишади, жунлари тўкилади, қичима ва пуфакчалар пайдо бўлади, баъзан тери ва тери ости тўқималари яраланади.

Даволаш: ўткир Дерматитларда касаллик сабабларини аниклаб, қотирувчи препаратлар қўлланилади. Примочка ёки бриллиант яшили, малахит яшили, метилен кўки, пиоктаниннинг спиртдаги эритмаси суртилади. Вишневский мази, синтомицин эмульсияси ва б. билан ҳимоя боғлами (повязка) қўйилади.

Ад: Арифов С, Эшбоев Э., Тери ва таносил касалликлари, Т., 1997.

Саидқосим Арифов, Аҳрор Рўзимуродов.


Кирилл алифбосида мақола: ДЕРМАТИТЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Д ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ИБН СИНО
Туш таъбири ўзбек тилида
ҲАЁТНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ
ЭКЗЕМА


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты