ДЕРМАТОМИКОЗЛАР

ДЕРМАТОМИКОЗЛАР (дермато… ва юн. mykes — замбуруғ) — терининг замбуруғли касалликлари; паразит замбуруғлар (дерматомицетлар) қўзғатади. Дерматомикозлар 4 хил бўлади:

1) кератомикозлар — замбуруғлар терининг энг устки мугуз қаватида ёки соч кутикуласида бўлади; унда яллиғланиш, оғриқ, қичишиш аломатлари кузатилмайди. Бунга қипиқди темиратки, эритразма, пьедра (сочдаги сув сирка), қўлтиқ трихомикози киради;

2) эпидермомикозлар — замбуруғлар терининг мугуз қаватида, тирноқларда бўлади, кўпинча тери яллиғланади. Бунга чов ва оёқ панжаси эпидермофитияси, руброфития, кандидамикозлар киради;

3) трихомикозлар — замбуруғлар терининг устки қаватини яллиғлантириб, сочнинг тагигача кириб кетади. Буларга трихофития, микроспория, кал (фавус) киради, улар юқумли; 4) чуқур микозлар — замбуруғлар терининг чуқур қаватига ўтиб, оғир яллиғланиш аломатлари, катта-кичик тугунчалар пайдо қилади; кейинчалик қон ва лимфа томирлари орқали мускул, суяк ва ички аъзолар (ўпка, буйрак, ичак)га ҳам тарқалади. Вақтида даволанмаса оғир оқибатларга олиб бориши мумкин. Дерматомикозларнинг олдини олиш учун шахсий гигиена қоидаларига қатъий амал қилиш, касаллик манбаи ва беморни вақтида аниқлаш, шунингдек, беморнинг оила аъзолари, болалар муассасаларидаги тарбияланувчилар ва барча ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиб туриш лозим. Даво асосан касалликнинг хили ва аломатлари га қараб буюрилади.

Ад..Арифов С, Эшбоев Э., Тери ва таносил касалликлари, Т., 1997.


Кирилл алифбосида мақола: ДЕРМАТОМИКОЗЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Д ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Туш таъбири ўзбек тилида
ФРАНЦИЯ
ИБН СИНО
БУЙРАК


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты