ЭХИНОКОККОЗ

ЭХИНОКОККОЗ — одам ва ҳайвонларда учрайдиган инвазион касаллик. Эхинококклар қўзғатади (тасмасимон гельминт). Эхинококкоз қадимдан маълум. Гиппократ асарларқда ҳам жигар Э. ига оид илк маълумотлар бор, лекин у «жигар яллиғланиши» деб юритилган. Кейинчалик Эхинококкоз қўзғатувчиси паразитар табиатга эга эканлиги аниқланди. Эхинококкоз анча кенг тарқалган касаллик. Одамга ит, тулки, бўри, мушукдан, гельмИн-т тухуми тушган озиқ-овқат ва сув орқали ўтади. Бундан ташқари, эхинококк тухуми билан ифлосланган қўйлар юнгини олганда ҳам юқиши мумкин. Қўйлар эхинококк тухумини итлар ахлати тушган ўтларга ётганида илаштиради. Эхинококкоз одамдан одамга бевосита юқмайди. Чорва моллари ва бошқалар ҳайвонларга Эхинококкоз билан оғриган ит ахлати тушиб ифлосланган ўт, емхашак ва сув орқали юқади. Эхинококкозни итлар сўйилган касал ҳайвон аъзоларини еганида юқтиради. ГельмИн-т ит ичагида бир неча кун давомида вояга етгач, тухумга тўла бўғими узилиб, итнинг ахлати билан ташқарига чиқади. Бўғим ташқи муҳитдаги ўсимлик, пичан ёки сувга ўрмалаб тушиб, тухум ташлайди.

Эхинококк тухуми одам, уй ҳайвонлари ичагидан қонга ўтади; қон билан жигар, ўпка, бош мия ва бошқалар аъзоларга бориб, у ерда эхинококк пуфакчаси — кистага айланади. Агар киста кўп хонали (камерали) бўлса, уни альвеококкоз дейилади. Кисталар катталашиб, атрофдаги тўқимани сиқиб қўяди, натижада аъзо атрофият учраб, фаолияти бузилади, агар у ёрилса, ичидаги суюқлиғининг сўрилиши бутун организмнинг заҳарланиши, аллергияга олиб келади, уларнинг ёрилиши эса ҳаёт учун хавфли. Одамларда қайси аъзо зарарланганига кўра касаллик белгилари турлича бўлади. Жигар Эхинококкоз ида беморнинг дармони қуриб, ўнг қовурға остида оғриқ сезилади, жигар оғир тортиб, катталашади, сариқлик кузатилади; ўпка Э. ида эса кўкрак оғриб, бемор йўталади, нафаси қисиб, қон тупуриши ҳам мумкин; мия Э. ида бош оғрийди, айланади, ҳаракатланиш ва сезиш фаолияти бузилади.

Эхинококкозга хос белгилар пайдо бўлганда, албатта, врачга мурожаат қилиш лозим. Касалликнинг олдини олиш учун уй ҳайвонларини тўғри парвариш қилиш, уларни вақтида ветеринария назоратидан ўтказиб туриш, шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш (ит билан ўйнагандан ёки уни парвариш қилгандан сўнг қўлни ювиш, сабзавотларни истеъмол қилишдан олдин тозалаб ювиб, сўнгра қайнаган сув билан чайиш), болаларнинг кўчадаги дайди итлар билан ўйнашига йўл қўймаслик керак. Даво касалланган аъзо ва касаллик белгиларига қараб олиб борилади.


Кирилл алифбосида мақола: ЭХИНОКОККОЗ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Э ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ТОШКЕНТ
ИБН СИНО
ОВҚАТЛАНИШ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты