ЭШКАКОЁҚЛИ ҚИСҚИЧБАҚАЛАР

ЭШКАКОЁҚЛИ ҚИСҚИЧБАҚАЛАР (Сорероба) — қисқичбақасимонлар синфига мансуб умуртқасиз ҳайвонлар туркуми (баъзан кенжа синфи). Уз. 0,1 мм — 3 см, айрим паразит турлари 30 см гача. Гавдаси мураккаб бош (унга 1кўкрак бўғими ҳам киради), 5 бўғимли кўкрак ва 4 бўғимли қоринга бўлинади. Қорин бўлимида оёқдари бўлмайди; бу бўлим айри ўсимтали тельсон билан тугайди. Фақат науплиус кўзчаси бор. Антеннулалари узун бўлиб, сезги органи, сузиш ва сувда муаллақ туриш вазифасини бажаради. Эшкакоёқли қисқичбақалар сузганда кўкрак оёклар эшкак ролини ўйнайди (номи шундан). Тана юзаси орқали нафас олади. Эшкакоёқли қисқичбақалар балиқлар ва уларнинг чавоқлари, мўйловли китлар ва бошқалар сув ҳайвонлари учун озиқ. Бир қанча турлари сув ҳайвонлари, кўпроқ балиқларда паразитлик қилади. Тана шакли яшаш тарзига боғлиқ. Сув қаърида яшайдиган Эшкакоёқли қисқичбақалар танаси суйри шаклда бўлиб, жуда узун тукли ўсимталарга эга; сув тубида яшайдиган Эшкакоёқли қисқичбақалар танаси ясси, тана ўсимталари калта; паразит турларининг танаси яшаш тарзи таъсирида регрессив ўзгариб, кучли морфофизиологик дегенерацияга учрайди (саккулина). Айрим турлари одам организмида паразитлик қилувчи тасмасимон ва тўгарак чувалчангларнинг оралиқ хўжайини (мас, чучук сувларда яшайдиган циклоплар танасида кенг тасмасимон чувалчанг ва ришта личинкалари учрайди). 6000 дан ортиқ тури маълум. Чучук сув ва денгизларда планктоннинг асосий қисмини ташкил этади. Чучув сув ҳавзаларида, жумладан Ўзбекистонда циклоплар, денгизларда калануслар кенг тарқалган.


Кирилл алифбосида мақола: ЭШКАКОЁҚЛИ ҚИСҚИЧБАҚАЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Э ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
БАЛИҚЛАР
ТОШКЕНТ
ОКЕАН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты