ФАЗО ВА ВАҚТ

ФАЗО ВА ВАҚТ, макон ва замон — борлиқнинг умумий яшаш шакллари; фазо дунёни ташкил этувчи объектлар ва улардаги таркибий нук,таларнинг ўзаро жойлашиш тартиби, кўлами ва микёсини ифода этеа, вақт дунёда содир бўлувчи хрдиса ва жараёнларнинг кетма-кет рўй бериши ва давомийлигини ифодалайди. Фазо ва вақт ва в. нинг табиати ҳамда моҳияти ҳақида қадимдан файласуфлар хилмахил нуқтаи назарни илгари сурган. Уларни умумлаштириб 2 га: субстанциал ва реляцион концепцияга ажратиш мумкин. Субстанциал концепцияда Фазо ва вақт ва в. нинг мутлақ жиҳатлари, реляцио н концепцияда эса уларнинг нисбий жиҳатлари мутлақлаштирилади. Субстанциал ёндашув тарафдорлари (Демокрит, Платон, Эроншахрий, Закариё арРозий, Беруний, Патриций, Кампанелла, Гассенди, Ньютон, Эйлер ва б.)нинг фикрича, фазо— материя ва моддий алоқадорликлардан ташқарида, уларга боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд бўлган мустақил субстанциядир; у моддий объектларнинг жойлашиш макони, фазо мутлакдир. Вақт эса борлиққа, фазо ва ҳаракатга жиддий таъсир кўрсатади; вақт муносабатлари ҳамда ҳисоб системаларида бир хилда ўтади. Фазо ва вақт ва в. ни мустақил суб. станция деб қисоблаганликлари учун уларнинг ёндашуви фанга субстанциал концепция номи б-н кирган. Реляцион ёндашув вакиллари (Аристотель, Августин, ал-Киндий, Ибн Сино, Носир Хисрав, Фахриддин Розий, Насриддин Тусий, Декарт, Лейбниц, Толанд, Юм, Фихте, Кант, Гегель)нинг фикрича, фазо—моддий дунёнинг таркибий тузилиши тартибининг намоён бўлиши, жисмларнинг ўзаро жойлашиш ўрни ва моддий нарсаларнинг мавжудлиги тартибини ифодалайди. Фазо жузъий ҳолда ҳам, умумий ҳолда ҳам моддий дунёнинг ҳолатига боглиқ; материя фазонинг мавжудлиги учун асосий воситадир, вақт эса материянинг атрибута (ажралмас хусусияти), у материядан ташқарида мавжуд бўлиши мумкин эмас, у нисбийдир. Фанда узок, давр мобайнида фазони вақтдан ажратиб тушуниш ҳукмронлик қилиб келди. Шу жихатдан вактга нисбатан динамик ва статистик қарашлар ҳам мавжуд. Динамик қараш бўйича, вақтнинг фақат ҳоз. замонигина реал мавжуд, ўтмиш ўтиб кетган, келажак эса ҳали йўқ. Статистик қараш вакилларининг фикрича, вақтнинг барча лаҳзалари бир йўла, яхлит ҳолда, бир вақтда мавжуддир, вактнинг лаҳзаларини ҳар бир субъект ўз бошидан кечиради ва унга гўёки вакт оқиб ўтаётгандек туйилади. 20-а. бошларида А. Эйнштейн томонидан нисбийлик назариясининг яратилиши Фазо ва вақт ва в. нинг ўзаро чамбарчас боғликлиги, Фазо ва вақт ва в. системанинг ҳаракат тезлиги бн, вактфазо структурасининг модда зичлиги билан боғликлиги ҳақидаги фикрлар табиийилмий ва назарий исботини топди.

Бундан илгарироқ яратилган ноевклид геометрияси тамойиллари билан дунё электродинамик манзарасининг боғланиши фазонинг структураси ҳақидаги табиийилмий тасаввурларни янада кенгайтирди. Фан ютуқлари Фазо ва вақт ва в. нинг хусусиятлари микро, макро ва мегадунёларда бирбиридан фарқ қилинишини исботлади. ҳоз. замон фанлари аниклаб берган Фазо ва вақт ва в. нинг хусусиятларини 2 турга ажратиш мумкин. 1турга тегишли ўлчов асбоблари (линейка, рулетка, соат кабилар) билан ўлчаш мумкин бўладиган, турли ҳисоб системаларида турлича намоён бўладиган нисбий хусусиятлари киради ва улар метрик хусусиятлар деб аталади. Бундай хусусиятларга фазонинг кўлами, бир жинслилиги, изотроплилиги, эгилганлиги, вактнинг бир жинслилиги, бир хиллиги, давомийлиги, анизотроплиги ва б. киради. 2турдаги хусусиятлари Фазо ва вақт ва в. нинг туб моҳиятига алоқадор бўлган, барча ҳисоб системаларида бир хилда намоён бўладиган, ўзгармас, фундаментал хусусиятлардир. Улар топологик хусусиятлар деб аталиб, фазонинг узлуксизлиги (ёки дискретлиги), ўлчамлилиги, тартибланганлиги, компактлигида, вактнинг эса узлуксизлиги, бир ўлчовлилиги, орқага қайтмаслиги, чизиқли боғланганлигида ва б. да намоён бўлади.

Фазо ва вақт ва в. нинг метрик хусусиятлари борлиқнинг миқдорий муносабатларини ифода этеа, топологик хусусиятлари эса туб сифат жиҳатларини акс эттиради. Шу сабабли фалсафада Фазо ва вақт ва в. нинг метрик хусусиятлари — миқдорий хусусиятлар, топологик хусусиятлари эса сифатий хусусиятлар деб аталади. Фазо ва вақт ва в. нинг метрик хусусиятлари ўзгарганда воқелиқца жиддий структуравий ўзгаришлар рўй бермаслиги мумкин, топологик хусусиятларнинг ўзгариши эса воқеликни, албатта, тубдан структуравий ўзгартиради. Фазо ва вақт ва в. ни англашда реал, перцептуаль ва концептуаль Фазо ва вақт ва в. ларни бирбиридан ажрата олиш лозим. Объектив воқеликдаги реал, жисмоний, физик объектлар, нарса ва ҳодисаларнинг ўзига хос Фазо ва вақт ва в. алоқадорликлари реал Фазо ва вақт ва в. дейилади. Реал Фазо ва вақт ва в. нинг инсон тасаввурида идрок этилиши — перцептуаль Фазо ва вақт ва б. бўлса, реал Фазо ва вақт ва в. нинг математик тенглама ва ҳисобкитобларда моделлаштирилиши — концепту ал ь Ф. ва в. дир. Перцептуаль ва концептуаль Фазо ва вақт ва в. реал Фазо ва вақт ва в. нинг инъикоси эканлигини ҳисобга олиш лозим, уларни айнанлаштириш кишини чалгитиши мумкин. Ҳоз. Даврда борлиқнинг турли ташкилий структура даражаларига алоқадор физик, кимёвий, геологик, биологик, физиологик, ижтимоий (социологик), психологик Фазо ва вақт ва в. ҳақидаги концепциялар ҳам яратилмоқда. Уларда оламнинг тузилиш жиҳатдан хилма-хиллиги ва бирлиги, кўп қирралилиги ва чексизлиги, мураккаблиги ва ниҳоясизлиги асосланмокда. 20-а. нинг охири — 21-а. нинг бошларида назарий физика, топология, чизиқли алгебра, квант физикаси, релятивистик космология каби фанларнинг ривожланиши Фазо ва вақт ва в. ҳақидаги тасаввурларни жиддий ўзгартирди, Фазо ва вақт ва в. нинг турлитуман моделларини тадқиқ қилишга кенг йўл очилди. Бу тадқуқотлар оламдаги ягона энг умумий, универсал ва фундаментал алоқадорлик — Ф. ва в. алоқадорлигидир, деб хулоса чиқаришга асос берди.

Ад.: Современная наука о строении и эволюции материального мира, в кн. Основы философии, Т., 2004; Ту рае в Б. О., Вақт муаммолари, Т., 1986; Ту рае в Б. О., Пространство. Время. Развитие, Т., 1992.

Бахтиёр Тўраев.


Кирилл алифбосида мақола: ФАЗО ВА ВАҚТ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ф ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
БЕРУНИЙ
ФИЗИКА
ФОРОБИЙ
ИБН СИНО


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты