ФАРИШТА

ФАРИШТА — иудаизм, христианлик, ислом ва б. баъзи динларда худонинг амрини бажарувчи ғайритабиий мавжудот. Ф. сонсаноқсиз бўлиб, ҳар бири маълум вазифани бажаради. Мас, исломда қар бир одамнинг савоб ва гуноҳ ишларини ҳисобга олиб юрувчи Фаришталар, жаннат ва дўзахда дарвозабонлик қилувчи, одамларни қабрда сўроқ қилувчи (Мункар ва Накир), Аллоҳ тахтини осмонда кўтариб турувчи ва б. хизматларни бажарувчи Фаришталар мавжуд деб каралади. Бу Ф. лардан 4 таси: Азроил, Жаброил, Микоил, Исрофил бош Ф. ҳисобланади.


Кирилл алифбосида мақола: ФАРИШТА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ф ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ИСЛОМ
ТОШКЕНТ
АЗРОИЛ
ҚУРЪОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты