ФЕНОЛЛАР — гидроксил гурухлари ароматик ядро углерод атомлари билан бевосита боғланган окси ҳосилали ароматик бирикмалар. Молекуласидаги гидроксил гуруҳ сонига қараб Феноллар 1 атомли, 2 атомли ва куп атомли бўлади. 1 атомли феноллар гомологик қаторининг 1вакили — оксибензол С6Н5 ОН одатда фенол хам дейилади. Толуолнинг окси ҳосиласи (метилфеноллар) о, м ва лкрезоллар, ксилолларнинг окси хреилалари эса ксилоллар дейилади. Нафталин қаторининг феноллари нафтоллар деб аталади. Оддий 2 атомли Феноллар одиоксибензол — пирокатехин, м диоксибензол — резорцин ва лдиоксибензол — гидрохинон деб номланади. Кўп атомли Феноллар пирогаллол, флороглюцин дейилади.
Кўпчилик Феноллар рангеиз кристаллар, айримлари суюқ моддалар. Баъзи Феноллар ўзига хос ўткир ҳидли. Оддий Феноллар сувда бир оз, деярли барча Феноллар спирт, эфир, бензолда яхши эрийди. Фенолларнинг спиртлардан фарқи шуки, улар кучсиз кислоталар; ишқорлар б-н осонгина реакцияга киришиб тузеимон моддалар — фенолятлар (мас, C6H,ONa) ҳосил қилади.
Кўпгина Феноллар осон оксидланади. Фенолларни синтезлашда тегишли галоген ҳосилалари гидролизидан (мис тузлари иштирокида) фойдаланилади. Феноллар арилдиазония тузлари эритмасини қиздириб ва б. усулларда ҳам олинади. Тошкўмир смоласи ва қўнғир кўмирнинг бирламчи дёготи (чирки) Феноллар қаторларининг муҳим манбаи ҳисобланади.
Баъзи Феноллар антисептиклар, антиоксидловчи сифатида қўлланади. Феноллар фенолформальдегид смолалар, полиамидлар ва б. полимерлар олишда кўплаб ишлатилади. Феноллар асосида буягичлар, дори ва парфюмерия препаратлари, пестицидлар, пластификаторлар, сирт фаол моддалар ва б. синтез қилинади. Феноллар заҳарли.