ФЕЪЛ-АТВОР

ФЕЪЛ-АТВОР, характер — шахснинг атроф муҳитга ва ўзўзига муносабатида намоён бўладиган индивидуал хусусияти. Ҳар бир кишининг Феъл-атвор ида унинг босиб ўтган ҳаёт йўли акс этади. Кишининг Феъл-атвор ини билиб, маълум вазиятда ўзини қандай тутишини олдиндан кўриш ва унинг хаттиҳаракатини тўғри йўналтириш мумкин. Феъл-атвор хусусиятларининг 4 та тизими бор:

1) айрим инсонга, гуруҳга, жамоага нисбатан муносабатларни ифодаловчи хусусиятлар (яхшилик, меҳрибонлик қилиш, талабчанлик ва б.);

2) меҳнат фаолиятига нисбатан муносабатни акс эттирувчи хусусиятлар (меҳнатсеварлик, дангасалик, виждонлилик, меҳнатга масъулият ёки масъулиятсизлик билан муносабатда бўлиш ва б.);

3) нарса ва ашёларга нисбатан муносабатни ифодаловчи хусусиятлар (озодалик ёки ифлослик, нарсаларни аяш ёки уларга эҳтиётсизлик билан ёндашиш ва б.);

4) инсоннинг ўзўзига нисбатан муносабатини ифодаловчи хусусиятлар (иззатнафелилик, шуҳратпарастлик, димоғдорлик, камтарлик ва б.). Ф. а. нинг хусусиятлари туғма ва ўзгармайдиган хусусиятлар эмас, у инсоннинг турмуш шароитларига боғлиқ ҳолда таркиб топиб, ўзгариб боради, таком иллашади. Феъл-атворнинг шаклланишида бир неча турли руҳий таъсирлар мавжуд бўлиб, уларнинг ичида одат муҳим аҳамият касб этади. Феъл-атвор умумбашарий сифатлар билан чекланиб қолмасдан, миллий ва этнопсихологик хусусиятларга ҳам эга. Мас, ўзбек миллатининг ўзига хос миллий Феъл-атвор хислатлари мавжуд. Феъл-атвор сифатлари турмуш жараёнида тарбия, мехнат ва ижтимоий шароит таъсири билан маълум даражада ўзгаради. Уни яхши томонга ўзгартиришда ахлоқнинг ижтимоий меъёрларини ўзлаштириш, ўзўзини тарбиялаш ҳам катта аҳамиятга эга. Феъл-атворнинг шаклланишида ижтимоий муҳит ва тарбиянинг таъсири айниқса кучли.


Кирилл алифбосида мақола: ФЕЪЛ-АТВОР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ф ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Туш таъбири ўзбек тилида
АЛИШЕР НАВОИЙ
БЕРУНИЙ
БУЮК БРИТАНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты