ДОВИДОВА

ДОВИДОВА Берта (1922.20.12, Марғилон) — хонанда, мақом йўллари моҳир ижрочиси. Ўзбекистон халқ артисти (1964). Тошкент тиббиёт билим юртини тугатгач (1938), ҳамшира бўлиб ишлаган (1938 — 43). Аввал ҳаваскор хонанда сифатида танилган, кейинчалик Ю. Ражабий, Ш. Соҳибов, М. Юсупов, И. Икромов, Ё. Довидовлар ёрдамида хонандалик маҳоратини оширган. Ўзбекистон радиоси қошидаги хор жамоасида (1943), ўзбек ва тожик ансамблларида (1944—60), «Мақом ансамбли»да (1960—87) етакчи хонанда. Мафтункор, майин ва ширадор овоз соҳибаси Довидованинг ижро услубида чуқур фалсафий мазмун нафис охангдорлик билан уйғунлашган. Довидова репертуаридан ўрин олган «Муножот» (И. Икромов), «Баёт I, II, V», «Наво» мақомидаги «Талқини Баёт», «Насри Баёт», Рост мақомидаги «Насри Ушшоқ», «Уфари Ушшоқ», Дугоҳ мақомидаги «Сарахбори Оромижон», «Уфари Оромижон», шунингдек, «Самарқанд Ушшоғи», «Фиғон», «Дугоҳ» ва б. мумтоз ашулалар унинг ижросида нозик, ички ҳиссиётларга бой, юксак бадиий ифодасини топган. Довидованинг ижро дастуридан ўзбек ва тожик халқ қўшиқлари, бастакорлар ашулалари («Дилнавозим», С. Калонов; «Кўнглима», О. Қосимов; «Қиз севгиси», Н. Ҳасанов ва б.) ҳам ўрин олган. Москвада ўтказилган Ўзбек адабиёти ва санъати декадаси (1959) нинг қатнашчиси. Довидова ижро этган кўпгина мақом йуллари грампластинка («Берта Довидова», 1969 ва б.) ва Ўзбекистон радиосида магнитофон тасмаларига ёзиб олинган. Хонанда ҳақида телефильм («Муножот», 1975) яратилган. «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотланган (1999).


Кирилл алифбосида мақола: ДОВИДОВА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Д ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



РАЖАБИЙЛАР
ТОШКЕНТ
ХАЛҚ ИЖОДИ
ШАШМАҚОМ
МАҚОМ АНСАМБЛИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты