ДРЕНАЖ ОҚИМИ

ДРЕНАЖ ОҚИМИ — муайян вақт давомида мелиорацияланадиган майдондан коллектор-дренаж тармоғи (ёки унинг қисмлари) орқали чиқариб юбориладиган сув ҳажми (ёки сарфи); л/с, м3/с, м3/ га билан (ой, йил ва б. учун) ифодаланади. Дренаж оқими миқдори грунтнинг сув ўтказиш имконияти, майдонни дренажлаш даражаси, коллектор-дренаж тармоғи чуқурлиги, грунт сувларининг тўйиниш шароити, дренаж: оқими модули микдори ва б. омилларга боғлиқ. Суғорма деҳқончилик зоналари учун ерларнинг қулай мелиоратив ҳолатини таъминловчи Дренаж оқими миқдори сугоришга берилган сувнинг 15—35% ини ёки йилига 1,5—10,0 м3/га ни ташкил этади (қ. Ерларнинг мелиоратив ҳолати). Дренажни лойиҳалашда Дренаж оқими турли усуллар билан аникла-нади. Ўртача йиллик ва ўртача ойлик Дренаж оқими миқдори сув баланси ҳисоблари асосида топилади. Ишлаб турган коллектор-дренаж тармоғи тизимларида Дренаж оқими гидрометрик постларда сув сарфини ўлчаб ёки оқим модули миқдорини топиш мақсадида унинг айрим элементлари ишини ўрганиш йўли б-н аниқланади.


Кирилл алифбосида мақола: ДРЕНАЖ ОҚИМИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Д ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ЯПОНИЯ
ОКЕАН
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты