ФРАЗЕОЛОГИЯ

ФРАЗЕОЛОГИЯ (юн. phrasis — ифода, ибора ва…логия) — 1) тилшуносликнинг тилнинг фразеологик таркибини (^. Фразеологизм) унинг ҳоз. ҳолатида ва тарихий тараққиётида текширувчи бўлими;

2) муайян тилдаги фразеологизмлар мажмуи.

Тилшунослик бўлими сифатидаги Фразеологиянинг асосий диққатэътибори фразеологизмлар табиатини ва уларнинг категориал белгиларини ўрганишга, шунингдек, фразеологизмларнинг нутқда қўлланиш қонуниятларини аниқлашга қаратилади. Фразеологиянинг энг муҳим муаммоси фразеологизмларни нуткда ҳосил қилинадиган (яъни аввалдан тайёр бўлмаган) сўз бирикмаларидан фарклаб, ажратиб олиш ва шу асосда фразеологизмларнинг белгиларини аниклашдир. Идиомафразеологизмлар, фразеологик бирикмалар ва барқарор жумлалар (мақол ва маталлар, гапга тенг бошқа фразеологизмлар) ўртасидаги муайян тафовутларга қараб кўплаб тадқиқотчилар Фразеологияни 2 хил: тор ва кенг маънода тушунадилар. Уни кенг маънода тушунилганда, Фразеология доирасига мақол ва маталлар, фольклорга хос барқарор жумлалар, баъзи мулоқот шакллари (саломлашиш, хайрлашиш жумлалари) ҳам киритилади. Лекин бу масала, яъни Фразеологияни кенг маънода тушуниш масаласи ҳануз мунозарали бўлиб қолмокда.

Фразеологиянинг асосий вазифалари ёки масалалари: фразеологик таркибнинг изчиллигини аниклаш ва шу муносабат билан фразеологизмнинг (белгилик) хусусиятини ўрганиш; фразеологизмлар омонимияси, синонимияси, антонимияси, полисемияси ва вариантдорлигини тавсифлаш; фразеологизмлар таркибида қўлланувчи сўзлар ва уларга хос маъноларнинг ўзига хос хусусиятларини аниклаш; фразеологизмларнинг сўз туркумлари билан ўзаро муносабатларини ойдинлаштириш; уларнинг синтактик ролини аниклаш; фразеологик бирликлар таркибида сўзларнинг янги маънолари ҳосил бўлишини ўрганиш ва б. Ф. фразеологик бирликларни ажратиш принципларини, уларни ўрганиш, таснифлаш ва луғатларда тавсифлаш методларини ишлаб чиқади. Фразеологияда ишлаб чиқилган ўзига хос, хилмахил методлар асосида тилнинг фразеологик таркиби турлича: структурсемантик, грамматик, вазифавийуслубий асосларга кура тасниф этилади. Структурсемантик тасниф принципи асосий ҳисобланади.

Фразеология тилшуносликнинг мустақил тармоғи сифатида 20-а. нинг 40-й. ларида рус тилшунослигида пайдо бўлган. Унинг дастлабки шаклланишига рус олимлари А. А. Потебня, И. И. Срезневский, А. А. Шахматов асарларида асос солинган бўлса, барқарор (турғун) сўз бирикмаларини алоҳида тилшунослик бўлими — Ф. да ўрганиш масаласи 20— 40-й. лардаги ўқувметодик адабиётларда — Е. Д. Поливанов, С. Абакумов, Л. А. Булаховский асарларида кўтариб чиқилган. Ғарбий Европа ва Америка тилшунослигида Фразеология тилшуносликнинг алоҳида бўлими сифатида ажратилмайди.

Ўзбек тилшунослигида фразеология соҳасидаги тадқиқотлар ўтган асрнинг 50-й. ларидан бошланган. Шу кунгача фразеологизмлар турли жиҳатлардан ўрганилган (Ш. Раҳматуллаев, Б. Йўлдошев, А. Маматов ва б.), Ф. бўйича бир неча луғатлар тузилган (Ш. Раҳматуллаев, М. Содиқова), ёзувчилардан Абдулла Қодирий, Абдулла Қаҳҳор, Ҳамид Олимжон, Ойдин, Саид Аҳмад асарларининг фразеологик таркиби тадқиқ этилган. 70—80-й. ларда СамДУ қошида фразеологик тадқиқотларни мувофиқлаштирувчи ва махсус тўпламлар чиқарувчи марказ фаолият курсатган.

Ад.: Бабкин А. М., Русская фразеология, развитие и источники. Л., 1970; Виноградов В. В., Основные понятия русской фразеологии как лингвистической дисциплины, в его книге: Избранные труды, т. 3. Лексикология и лексикография, М., 1977; Библиографический указатель литературы по вопросам фразеологии, вып. 3—4, Самарканд, 1974—76; Раҳматуллаев Ш ., Ўзбек фразеологиясининг баъзи масалалари, Т., 1966; Раҳматуллаев Ш ., Ўзбектилининг изоҳли фразеологик лугати, Т., 1978.

Ўроқ Лафасов, Носиржон Охунов.


Кирилл алифбосида мақола: ФРАЗЕОЛОГИЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ф ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАЗЕОЛОГИЗМ
АЛИШЕР НАВОИЙ
ИБН СИНО
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты