ФРЕЗАЛАШ СТАНОГИ

ФРЕЗАЛАШ СТАНОГИ — деталлар нинг ташқи ва ички юзалари (текис ва шаклдор юзалар), ботиқлар ва чиқиқларга, айланувчи жисм сиртларига, резьба ва тишли ғиддирак тишларига фреза ёрдамида кесиб ишлов берувчи станок. Фрезалаш принципи 16-а. да Леонардо да Винчининг думалоқ эгов кўринишидаги фрезанинг эскизини чизишидан пайдо бўлган. 1665 й. да Пекинда айланувчи эгов ўрнатилган станок курилганлиги маълум. Ҳоз. замон Ф. с. нинг нусхалари 19-а. да вужудга кела бошлаган.

Вазифаси ва тузилишига қараб Фрезалаш станоги бир неча хилга бўлинади.

Универсал Фрезалаш станоги консолли, шпинделининг ўқи горизонтал жойлашган бўлиб, унда фреза оправкасини тутиб турадиган осма бўлади. Турли хил фрезалар б-н ишлайди. Станокдаги буриладиган стол бўйлама, кўндаланг ва вертикал йўналишдасилжийди. Горизонтал Фрезалаш станоги универсал Фрезалаш станогига ўхшайди, аммо унинг столи бурилмайди. Вертикал Фрезалаш станоги шпиндели ўқининг вертикал жойлашиши билан горизонтал ва универсал Фрезалаш станоги лардан фарқ қилади. Бўйлама Фрезалаш станоги йирик габаритли заготовкаларга ишлов беришга мўлжалланган. Андаза билан ишлайдиган Фрезалаш станоги турли текис профиллар (шаблонлар, кулачоклар ва б.)га ёки андаза (модель) бўйича фазовиймураккаб юзаларга ишлов бериш учун хизмат қилади. Резьба Фрезалаш станоги тароқсимон, дискли, червякли, бармоқли фрезалар ёки махсус резьба каллаклари ёрдамида ташқи ва ички резьбалар чиқариш учун мўлжалланган. Шпонка Ф. с. дан шпонка арикчалари очишда фойдаланилади. Бунда айланувчи фреза илгариламақайтма ҳаракат қилади; бир ва кўпшпинделлибўлади. Карусель Фрезалаш станоги қуйма, болғаланган ва штампланган заготовкаларга торец фрезалари б-н ишлов бериш учун хизмат килади. Б а рабанли Фрезалаш станоги айни пайтда заготовканинг икки торец юзасини фрезалаш, ариқчалар очиш учун мўлжалланган. Саноатда дастур билан бошқарилувчи турли Фрезалаш станоги лари қўлланилади.

Ёғоч ишлаш Фрезалаш станогида фреза маҳкамланадиган айланувчи вертикал шпиндель мавжуд. Ундан заготовкаларни кесиб ишлашда фойдаланилади. Оддий, карусель (бир ва икки шпинделли) ва андаза билан ишлайдиган хиллари бор.


Кирилл алифбосида мақола: ФРЕЗАЛАШ СТАНОГИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ф ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ИБН СИНО
ФРАНЦИЯ
ҲИНДИСТОН
ҲАЁТНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты