ДЎСПАНОВ

ДЎСПАНОВ Ўроқбой (1938.4.3, Мўй-ноқ ш.) — қорақалпоқ тилшуноси. Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1989), филол. фанлари д-ри (1981), проф. (1992). Қорақалпоғистон давлат педагогика ин-тини тугатган (1960), шу ин-тда ўқитувчи (1960— 61), Ўзбекистан ФА Қорақалпоғистон бўлими Н. Довқораев номидаги Тил ва адабиёт ин-тида илмий ходим (1961— 81), бўлим мудири (1981—92), директор ўринбосари (1985—89), Нукус давлат педагогика ин-тида кафедра мудири (199294), декан (1994 й. дан), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Атамашунослик қўмитаси раисининг ўринбосари (1993—94). Илмий ишлари қорақалпоқ тилининг тарихи, диалектологияси, грамматикаси, лексикография, лингвогеография каби масалаларга бағишланган. Дўспанов олий ўқув юртлари ва ўрта мактаб ўқувчилари учун қорақалпоқ тилидан дареликлар муаллифи. «Қорақалпоқ тилининг имло лугати» (1980 — 90), «Қорақалпоқча-русча луғат» (1990), «Русча-қорақалпоқча луғат» (1995) каби бир қанча луғат тузувчиларидан бири.

Ac: Қорақалпоқ исмлари, Т., 1994; Қорақалпоқ адабиёти классиклари асарлари тили, Т., 1995.


Кирилл алифбосида мақола: ДЎСПАНОВ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Д ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН
ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИ
ТОШКЕНТ
ХИТОЙ
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты