ДЎСТМУҲАМЕДОВА Қизлархон Камоловна

ДЎСТМУҲАМЕДОВА Қизлархон Камоловна (1946.25.11, Тошкент) — раққоса. Ўзбекистон халқ артисти (1984). Тошкент давлат санъат ин-тини тугатган (1977). 1965-72 ва 1982-88 й. лар «Шодлик» ашула ва рақс ансамблида раққоса бўлиб ишлаган. «Гўзал» ансамбли ташкилотчиларидан ва етакчи раққосаларидан (1972—81). 1988 й. дан Тошкент давлат маданият ин-тида педагог. Дўстмуҳамедова лирик раққоса, рақслари нафис ва жозибали ҳаракатларга бойлиги билан ажралиб туради. «Гўзал», «Тонг маликаси», «Гўзал тонг», «Интизор», «Бухоро юлдузи», «Севги таронаси», «Нозли» каби замонавий, шунингдек, «Муножот», «Танавор», «Мўғулчаи сегоҳ», «Қоракўзим», «Гулузорим», «Сафти мискин» ва б. мумтоз рақслари машҳур. «Шашмақом» телефильмида қатнашган (1972). «Танавор» рақс ансамбли (Сиэтл, АҚШ) да ўзбек рақсларини саҳналаштирган. АҚШ, Ливия, Франция, Германия, Тунис ва б. мамлакатларда гастролда бўлган. Дўстмуҳамедова ижодига бағишлаб «Нафосат гулдастаси» номли фильм ишланган (1985). «Элюрт ҳурмати» ордени билан мукофотланган (2000).

Қизлархон Дўстмуҳамедова. «Муножот» рақси.


Кирилл алифбосида мақола: ДЎСТМУҲАМЕДОВА Қизлархон Камоловна ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Д ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ФРАНЦИЯ
ТОШКЕНТ
ТУНИС
ГЕРМАНИЯ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты