ФУҚАРОЛИК ИШИ — фуқаролик судида фуқаропроцессуал қонунларида назарда тутилган тартибда кўриб чиқиладиган ҳар қандай иш. Фуқаролик ишига қуйидагилар киради; фуқаролик ҳуқуқи тўғрисидаги келишмовчиликка доир ишлар; бошқарув органлари ёки мансабдор шахсларнинг ўз ваколатларини фуқароларнинг ҳукуқларини камситиб содир этган ҳаракатлари юзасидан шикоятлар бўйича ишлар; юридик аҳамиятга эга бўлган далилларни аниқлаш тўғрисидаги ишлар ва махсус юритиладиган бошқа ишлар. Фуқаролик ишлари туфайли фуқароларнинг шахсийсиёсий, иқтисодийижтимоий ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатлари, шунингдек, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳуқуқлари ҳамда қонун б-н қўриқланадиган манфаатлари ҳимоя қилинади.