БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР ТАШКИЛОТИНИНГ ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ УМУМИЙ ДЕКЛАРАЦИЯСИ

БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР ТАШКИЛОТИНИНГ ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ УМУМИЙ ДЕКЛАРАЦИЯСИ — БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1948 й. 10 дек. да қабул қилинган декларация. У муқаддима ва 30 моддадан иборат бўлиб, уни қабул қилишдан мақсад ҳар бир инсон ва давлат мазкур Декларацияни назарда тутган ҳолда маърифат ва таълим орқали шу ҳуқуқ ва эркинликлар ҳурмат қилинишига кумаклашиши лозим. Декларация ҳар бир инсоннинг табиий ва ажралмас ҳуқуқ ва эркинликлари эълон этилган асосий халқаро ҳужжатдир. Шу тариқа халқаро муносабатлар тарихида биринчи марта инсоннинг ҳамма риоя этиши зарур бўлган асосий ҳуқуқлари ва эркинликлари доираси белгилаб берилган. Декларацияда «инсоният оиласининг ҳамма аъзоларига хос қадрқимматни, уларнинг тенг ва ажралмас ҳуқуқларини тан олиш — эркинлик, адолат ва ялпи тинчлик негизи» эканлиги эълон этилган. Унга кўра, умум ҳурмат ва риоя қилиши шарт бўлган инсон ҳуқуклари доираси шахсий, сиёсий ҳамда ижтимоийиқтисодий ҳуқуқлардан иборатдир.

Шахсий ҳуқуклар орасида аввало ҳар бир кишининг ҳаёти, эркинлиги ва шахсий дахлсизлиги ҳуқуқи алоҳида таъкидланган. Декларациянинг бошқа қоидалари эса мазкур ҳуқукларни тўлдиради. Хусусан, ҳеч ким қулликда, забун ҳолатда тутилмаслиги, қийноққа ёхуд аёвсиз, ғайриинсоний, одам шаънини ерга урадиган муомала ва жазога дучор этилмаслиги; ўзбошимчалик билан қамоққа олинмаслиги, ушлаб турилмаслиги лозим эканлиги қайд этилган. Шахс ҳуқуклари сирасига шахсий ва оилавий ҳаётнинг, турар жойнинг дахлсизлиги ҳуқуқи, ёзишмаларни сир саклаш ҳуқуқи, ўз шаъни ва обрўсини ҳимоя қилиш ҳуқуқи, одил судлов томонидан муҳофаза этилиш ҳуқуки кабилар киради (3 — 5, 8—12моддалар).

Декларацияда инсоннинг қуйидаги сиёсий ҳуқуклари ҳамда эркинликлари ҳам таъкидланган: фиқолаш, виждон, дин эркинлиги; эътиқод эркинлиги ва уни эркин ифодалаш ҳуқуқи; тинч йиғилишлар ўтказиш ҳамда уюшмаларга аъзо бўлиш ҳ>’куқи; ўз мамлакатини бошқаришда қатнашиш ҳуқуқи; яширин овоз бериш йўли билан умумий ва тенг сайлаш ҳуқуқи; эркин равишда кўчиб юриш ҳамда ўзига турар жой танлаш ҳуқуқи; бошпана ҳуқуқи; миллий ёки диний аломат бўйича ҳеч бир чекловсиз никоҳдан ўтиш ва оила қуриш ҳуқуқи; мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи (13—21моддалар).

Меҳнат қилиш ҳуқуқи, адолатли ва етарли равишда такдирланиш ҳамда меҳнат учун тенг меҳнат ҳақи олиш ҳуқуқи, касаба уюшмалари тузиш ҳуқуқи; дам олиш ҳуқуқи; ижтимоий таъминланиш ҳуқуқи; оналик ва болаликни алоҳида ҳимоялаш ҳуқуқи; таълим олиш ва маданий ҳаётда қатнашиш ҳуқуқи (22—27моддалар) инсоннинг асосий ижтимоийиқтисодий ҳуқуқлари ҳисобланади.

Декларацияда инсон манфаатларининг устуворлиги қуйидаги тамойилларда ўз аксини топган: инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, инсон ҳуқуқларининг тенглиги, инсон эркинликлари, инсон ҳуқуқларини амалга оширишнинг демократик жараёни, инсон ҳуқуқларини таъминлашнинг адолатлиги. Декларацияда эълон этилган мазкур инсон ҳуқуқларига оид тамойилларга кура барча кишилар эркин туғилади ва ўз қадрқиммати ҳамда ҳуқуқлари жиҳатдан тенг бўлиб, улар қонун олдида тенг ва қонун томонидан баббаравар ҳимояланиш ҳуқуқига эга (1, 2, 7моддалар).

Мазкур Декларация қоидалари давлат ёки айрим шахслар томонидан инсон ҳуқуқларини бузиш учун ишлатилиши мумкин эмас. Ҳар бир шахс учун ўзгаларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилиш жамият аъзоларининг бурчидир.

Ушбу Декларация мустақил Ўзбекистон Республикаси имзолаган биринчи халқаро ҳужжатдир (1991 й. 30 сент.). Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг И«нсон ва фукароларнинг асосий ҳуқуклари, эркинликлари ва бурчлари» деб аталган 2бўлими мазкур Декларация талабларига тўла мое бўлиб, унда ЎзР барча фуқаролари тенг ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиши, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатьи назар, қонун оддида тенглиги таъкидланган. Республикада инсон ҳуқуқларига оид 100 дан ортиқ қонунлар қабул қилинган ва улар халқаро меъёрлар ва андозаларга мувофиқлаштирилган. «Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий Мажлис вакили (омбудсмен) тўғрисида» қонун қабул қилинган (1997 й. 24 апр.). Инсон ҳукуқларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назоратни таъминловчи миллий интлар — Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ ва Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти ишлаб турибди. Тошкент ш. да ҳукуматга қарашли бўлмаган «Хьюман Райтс Вотч Хельсинки» халқаро ташкилотининг вакили, чет эл оммавий ахборот воситаларининг вакиллари фаолият кўрсатмоқда ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа халқаро ташкилотлар билан яқин алоқа ўрнатилган.

Акмал Саидов.


Кирилл алифбосида мақола: БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР ТАШКИЛОТИНИНГ ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ УМУМИЙ ДЕКЛАРАЦИЯСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Б ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
АЛИШЕР НАВОИЙ
ДАВЛАТ
ФОРОБИЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты