ФУҚАРОЛИК КОДЕКСИ (ФК) – фуқаролик ҳуқуқининг энг муҳим ва асосий қоидаларини белгилайдиган кодификациялаштирилган нормалардан иборат қонун ҳужжати. ФК фуқаролик ҳуқуқининг асосий манбаи ҳисобланиб, фуқароликҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи бошқа қонун ҳужжатлари унга зид бўлмаслиги керак. ФК фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг ҳуқуқий ҳолатини, мулк ҳуқуқи ва б. ашёвий ҳуқуқларнинг, интеллектуал фаолият натижаларига бўлган ҳуқукларнинг вужудга келиш асосларини ҳамда уларни амалга ошириш тартибини белгилайди, шартнома мажбуриятлари ва ўзга мажбуриятларни, шунингдек, бошқа мулкий ҳамда у билан борлик шахсий номулкий муносабатларни тартибга солади.
Ўзбекистон Республикасининг ФК 2 қисмдан иборат бўлиб, унинг 1қисми 1995 й. 21 декда, 2қисми 1996 й. 29 авг. да қабул кдпинган ҳамда иккала қисми бир вақгда — 1997 й. 1 мартдан кучга кирган. Ўзбекистон Республикасининг ФК 6 бўлим, 71 боб ва 1199 моддадан ташкил топтан. ФКнинг 1 – қисмида фуқаролик ҳуқуқининг умумий қоидалари, тамойиллари, фуқароликҳуқуқий муносабатлар субъектлари, мазмуни ва объектлари, вакиллик ва ишончнома, муддатлар ва даъво муддати, мулк ҳуқуқи ва б. ашёвий ҳуқуқлар, мажбурият ҳуқуқининг умумий қоидалари, шартномалар тўғрисидаги умумий қоидалар белгиланган бўлса, кодекснинг 2кисмида мажбуриятларнинг алохида турлари ҳисобланган фуқароликҳуқуқий шартномаларни, шартномадан ташқари мажбуриятларни, интеллектуал мулк ҳуқуқи объектлари б-н боғлиқ муносабатларни, ворислик ҳуқуқини ва халкдро хусусий ҳуқуқ нормаларини фукэролик хукукий муносабатларга татбиқ этилишини тартибга солувчи қоидалар мустаҳкамланган.