ФУҚАРОЛИК ПРОЦЕССУАЛ КОДЕКСИ

ФУҚАРОЛИК ПРОЦЕССУАЛ КОДЕКСИ (ФПК) — фуқаролик процессуал ҳуқуқ нормаларининг тизимга солинган мажмуи. Фуқаролик ишларини кўришда суд фаолиятини, суднинг қарор ва ажримларини бажаришда суд ижрочиси, шунингдек, процесс иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тартибга солади. Ўзбекистон Республикасининг сиёсий, меҳнат, уйжой ва б. шахсий ҳамда мулкий ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя этишга хизмат қилади. Ўзбекистон Республикасининг ФПК 1997 й. 30 авг. да қабул қилинган ва 1998 й. 1 янв. дан кучга кирган. Унга Ўзбекистон Республикасининг 2000 й. 14 дек. дан 163Псонли қонуни билан ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган. Ўзбекистон Республикасининг ФПК 5 бўлим, 40 боб, 391 моддадан иборат. Биринчи бўлим умумий қоидалардан иборат бўлиб, суд қарорлари ва баённомалари, судга тааллукли ишлар, процесс иштирокчилари, далиллар, суд харажатлари, суд жарималари, процессуал муддатлар, суд хабарномалари ва чақирувлари нормаларини ўз ичига олади. 2бўлим 1инстанция судида иш юритиш тартибларидан иборат бўлиб, унда даъво ишларини юритиш, давлат органлари ва б. органлар, шунингдек, мансабдор шахсларнинг хаттиҳаракатлари (қарорлари) устидан берилган шикоят ва аризалар бўйича иш юритиш, алоҳида тартибда иш юритишга оид нормалар ўз ифодасини топган, 3бўлим суд қарорлари устидан шикоят бериш ва уларни қайта кўриш, 4бўлим суд қарорларининг ижроси, 5бўлим фуқаролик процессида чет эл фукаролари ва ташкилотлари, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг иштироки тўғрисидаги қоидаларни ўз ичига олади.


Кирилл алифбосида мақола: ФУҚАРОЛИК ПРОЦЕССУАЛ КОДЕКСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ф ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ҲИНДИСТОН
АЛИШЕР НАВОИЙ
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты