ФЬОРД, фиорд (норвегча — fi ord) — қирғоклари тик ва баланд қоялардан иборат бўлган тор ва чуқур денгиз қўлтиқлари. Фьорднинг узунлиги энидан бир неча баробар ортиқ бўлади. Баъзиларининг (мас, СогнеФьорд) уз. 200 км, чуқ. 1000 м дан ошади. Тик киргокларининг бал. 1500 м га етади. Туби ҳам нотекис. Кўпинча Фьордларни очиқденгиздан саёзликлар ажратиб туради. Фьордлар тўртламчи давр материк музликлари фаолияти натижасида, кейинчалик даре водийлари ва тектоник ботикдарнинг денгиз суви босиши оқибатида юзага келган. Фьордлар Норвегия, Гренландия, Чукотка я. о., Чили қирғоқларида, айниқса, кенг тарқалган.