ҒУРАК

ҒУРАК, Гурек (7-а. охири — тахм. 737) — Суғд ихшиди (подшоси) (710—737) ва арабларга қарши кўта-рилган қўзғолон раҳбари. Тархунш биродари. Қутайба ибн Муслим ра. ҳ-барлигидаги араб қўшини билан Катта-қўрғон яқинидаги Арбинжон мавзеида шиддатли жанг қилган (712). Суғдийлар Самарқандга чекинишга мажбур бўлишган. Ғурак Шош подшоси, турклар хоқони ва Фарғона ихшидига элчилар юбориб, ёрдам сўраган. Аммо Қутайба Ғуракка ёрдамга келаётган турк хоқонининг қўшинига қўққисдан ҳужум қилиб тор-мор келтирган ва Самарқандни қамал қилган. Бир ойлик қамалдан сўнг Самарқанд таслим бўлган. Ғурак билан Қутайба ўртасида сулҳтузилган. Унга кўра, Ғурак арабларга бир йўла 2 минг, йилига эса 200 минг дирҳам ҳисобида хирож тўлаши, 30 минг нафар одам бери-ши, шаҳарда бирорта ҳам аскар сақламаслик, ички шаҳарни бўшатиб, унда минбари билан масжид бино қили-ши, оташпарастлик ибодатхонасини бузиб, бутларини топшириш каби шартларни бажариши лозим бўлган. Буларнинг эвазига Қутайба Ғуракни самарқанд, Кеш ва Наҳшабга ҳоким этиб тайинлайди. Шундай қилиб, у арабларга муте ноиб бўлиб қолади. 720 й. Суғд аҳолиси араб истилочиларига қарши қўзғолон кўтарган, унга Ғурак ва Панжикент ҳокими Девашшич бошчилик қилган. Ғурак Хитой императорига хат ёзиб ҳарбий ёрдам сўраган, бироқ ёрдам келмаган. Хуросон ноиби Саъид Хараший бош бўлган араблар қўшини қўзғолонни бостириш учун кўп куч сарфлаган. Саъид Харашийнинг қўзғолончилар билан олиб борган музокаралари натижасида Ғурак бошлиқ суғд зодагонларининг бир қисми араблар томонга ўтган. Кучлар бўлиниб кетгач, Хўжанддаги жангда қўзголон-чилар енгилган. Сулҳ тузилгач, катта маблағ эвазига омон қолган. 400 сав-догардан ташқари, деярли барча қўзғолончилар хиёнаткорона қириб ташланган. Тахминларга кўра, Ғурак арабларга қарши юришларнинг бирида ҳалок бўлган.

Манба: История атТабари, Т., 1987. Ад.: Самарқанд тарихи, 1-ж., Т.. 1971.

Маҳфуза Алимова.


Кирилл алифбосида мақола: ҒУРАК ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ғ ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
АМИР ТЕМУР
ИБН СИНО
САМАРҚАНД


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты