ҒУРБАТ

ҒУРБАТ (тахаллуси; асл номи Аб-дулла Махдум Каримберди ўғли) (1850/53 — Фарғона вилояти Бешариқ тумани — 1918) — шоир. Қўқонда Муҳаммад Алихон мадрасасида ўқиган. Ўзбек ва тожик тилларида диний-тасаввуфий ва дунёвий мавзуларда ижод қилган. Асарларининг катта қисмини лирик ғазаллар ташкил этади. Уларда дунё норасолигидан нола-фарёд қилган, илоҳий ва инсоний муҳаббатни, яхши хулқларни, илм-маърифатни улуғлаган, ярамас феъл-атворли кишиларни ҳажв қилган («Оҳким шод айла-мас…», «Қўлимда пора йўқ…», «Гуло, овораи ҳар ду жаҳон қилдинг…» ва б.). Унинг ҚўқонНаманган-Андижон саёҳатлари ҳақидаги хотиралари машҳур. Ғурбат шеърларидан девон (10 минг мисрага яқин) тузган. Унга 442 ғазал, 25 мухаммас, 12 рубоий, 7 мураббаъ, 3 марсия, 1 таърих ва 2 чорбайт кирган. «Девони Ғурбат» қўлёзмаси Ўзбекистон ФА Шарқшунослик ин-ти қўлёзмалар фондида сақланади (инв. №10067).

Ад.: Раҳматова Д., Муқимий издошлари(Ғурбатва Рожий), Т., 1978; Қайюмов П.. Тазкираи Қайюмий, Т., 1998.


Кирилл алифбосида мақола: ҒУРБАТ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ғ ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АЛИШЕР НАВОИЙ
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ
ТОШКЕНТ
БУХОРО ВИЛОЯТИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты