ГАЛИЛЕЙ НИСБИЙЛИК ПРИНЦИПИ

ГАЛИЛЕЙ НИСБИЙЛИК ПРИНЦИПИ — Ньютоннинт классик механикасида барча инерциал саноқ тизимларининг физикавий тенг ҳуқуқлилик принципи. Бу ҳолат механика қонунлари бирдай бўлганида намоён бўлади. Бирор инерциал саноқ тизимида ўтказиладиган ҳар қандай механик тажрибалар асосида муайян тизим тинч ҳолатда ёки туғри чизиқли текис ҳаракатда эканлигини аниқлаб бўлмайди. Бу ҳолатни биринчи булиб 1636 й. да Г. Галилей аниқлаган.

Моддий нуқтанинг ҳаракати нисбийдир: унинг ҳолати, тезлиги, траекториясининг шакли ушбу ҳаракат қайси инерциал саноқ тизими (саноқ жисми)га нисбатан қаралишига боғлиқ. Шунинг билан бирга, классик механика қонунлари барча инерциал саноқ ти-зимларида бирдай бўлади. Механик ҳаракатнинг нисбийлиги ва механика қонунларининг турли инерциал саноқ тизимларида бирдай булиши Галилей нисбийлик принципи мазмунини ташкил қилади. Математик жиҳатдан Галилей нисбийлик принципи механика тенгламаларининг ҳаракатланаётган нуқталар координаталарини (вақтнинг ҳам инерциал саноқ тизимидан бошқасига ўтишдаги алмаштиришларга — Галилей алмаштиришларига нисбатан инвариантлигини ифодалайди (қ. Нисбийлик назарияси).

Шу сабабли Галилей алмаштиришларида юқоридаги тенглама ўзгармайди. Бу тенглама Галилей нисбийлик принципининг математик ифодаланишидир. Галилей нисбийлик принципи жисмлар ёруглик тезлигига нисбатан анча кичик тезликлар б-н ҳаракатланган ҳол учунгина ўринли. Ь ~ с бўлган ҳолларда Галилей алмаштиришлари Лоренц алмаштиришлари билан алмаштирилиши лозим.


Кирилл алифбосида мақола: ГАЛИЛЕЙ НИСБИЙЛИК ПРИНЦИПИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Г ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФИЗИКА
ҲАРАКАТ
ИНЕРЦИАЛ САНОҚ СИСТЕМАСИ
ИБН СИНО


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты