ИНЕРЦИАЛ САНОҚ СИСТЕМАСИ

ИНЕРЦИАЛ САНОҚ СИСТЕМАСИ — Ньютоннинг биринчи қонуни бажариладиган санок, системаси. Бунда ҳар қандай жисм ўзининг тинч ҳолатини ёки тўғри чизиқли текис ҳаракатини унга бошқа жисм томонидан таъсир кўрсатилиб, унинг шу ҳолатини ўзгартиришга мажбур қилмагунича саклайди. Инерциал системага нисбатан тўғри чизикли ва текис ҳаракатланаётган ҳар қандай система ҳам инерциал система ҳисобланади. Табиат қонунларининг ифодалари турли Инерциал саноқ системаси еда бир хил кўринишга эга (қ. Нисбийлик принципы); моддий нуқтанинг тезлиги ёруғлик тезлигидан кўп марта кичик бўлганда унинг турли Инерциал саноқ системасига нисбатан ҳаракатлари орасидаги богланиш Галилей алмаштиришлари б-н, тезлиги ёруглик тезлигига яқин ҳолларда эса Лоренц алмаштиришлари билан ифодаланади.

Ҳар қандай яккаланган системани Инерциал саноқ системаси сифатида қабул қилиш мумкин. Аммо табиатда ташқи таъсирлардан холи мутлак, яккаланган система мавжуд бўлмагани учун Инерциал саноқ системаси идеаллаштирилган мавҳум тушунчадир. Амалда Инерциал саноқ системаси сифатида тақрибан Ер, Куёш, галактика маркази ёки текис ҳаракатланаётган поезд қабул қилинади ва уларга нисбатан жисмлар ҳаракати ўрганилади. Mac, осмон механикаси ва космонавтика масалаларини ҳал қилишда Инерциал саноқ системаси сифатида, асосан, Қуёш массасининг маркази қабул қилиниб, уларнинг ўк/1ари учта юлдузга қаратилади. Кўпгина масалаларни ҳал этишда Инерциал саноқ системаси сифатида Ер қабул қилинган. Шундай қилиб, турли моддий сис-темалар турлича даражада инерциалдир.

Саноқ системаларининг инерциаллиги масаласи физик майдонларни ҳисобга олиш зарур бўлганда мураккаблашади. Дарҳақиқат, нисбийлик назарияси шуни кўрсатадики, гравитация майдони ҳисобга олинганда бутун фазода Инерциал саноқ системаси мавжуд эмас; лекин кичик вақт оралиғида ва фазонинг етарли дара-жада кичик соҳаси учун локал — гали-лей Инерциал саноқ системаси киритилиши мумкин.

Инерциал саноқ системаси era нисбатан тезланишли ҳаракатланаётган системалар ноинерциалдир. Ҳаракатни тавсифлаш учун ноинерциал саноқ системалари танлангандаги назария умумий нисбийлик назарияси дейилади.


Кирилл алифбосида мақола: ИНЕРЦИАЛ САНОҚ СИСТЕМАСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: И ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФИЗИКА
АЛИШЕР НАВОИЙ
ИБН СИНО
БЕРУНИЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты