ҒЎЗА СЕЛЕКЦИЯСИ ВА УРУҒЧИЛИГИ ИНСТИТУТИ

ҒЎЗА СЕЛЕКЦИЯСИ ВА УРУҒЧИЛИГИ ИНСТИТУТИ, Г. С. Зайцев номидаги Ўзбекистон ғўза селекцияси ва уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси — Ўрта Осиёдаги йирик илмий муассаса. Тошкент вилояти Қибрай тумани Салор шаҳарчасида жойлашган. 1965 й. да мустақил ин-т сифатида ташкил этилган (1922 й. да Туркистон селекция ст-яси, 1930—60 й. ларда СоюзНИХИнинг Марказий селекция ст-яси, 1960—65 й. ларда Союз НИХИ филиали). 1965-91 й. ларда Бутуниттифоқ ғўза селекцияси ва уруғчилиги ин-ти (1987 й. дан илмий-и. ч. бирлашмаси). 1992 й. дан ҳоз. номда. Ўзбекистонда ғўза селекцияси ва уруғчилиги бўйича илмий марказ ҳисобланади. Ин-т таркибида (2005): 3 бўлим — селекция иазариясини ривожлантириш ва бошланғич матери-аллар тайёрлаш (коллекция ва бошлан-ғич ашё; биокимё ва биотехнология; мутагенез; ўсимликлар иммунитети ге-нетикаси; сунъий иқтим лаб. лари б-н); селекция (ингичка толали ғўза навлари селекцияси; 4-тип толали ғўза навлари селекцияси; 5-тип толали ғўза навлари селекцияси; тезпишар ва паст бўйли ғўза навлари селекцияси; беда селекцияси лаб. лари б-н); уруғчилик (янги ғўза навларини синаш ва дастлабки кўпайтириш; уруғчилик; уруғ-шунослик; тола технологияси; патент ва маркетинг лаб. лари б-н), шунингдек аспирантура бўлими, фитотрон бор. Ин-тда илмий кутубхона ва музей ишлайди. Ин-тнинг Тошкент вилояти Қибрай тумани Марказий тажриба ст-яси (экин майд. 30 га), Тошкент вилояти Оққўрғон тажриба (экин майд. 1000 га), Наманган вилояти Чуст тумани «Қизил Равот» тажриба (экин майд. 300 га) ва Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани «Сурхон» тажриба хўжаликлари (экин майд. 1000 га)да илмий-амалий ишлар олиб борилади (жами экин майд. 2330 га). Ин-тнинг асосий илмий йўналишлари: тезпишар, серҳосил, турли касаллик ва зараркунандаларга ҳамда экстремал шароитларга чидамли, тола сифати ва тола чиқиши юқори бўлган ўрта ва ингичка толали ғўза ва таркибида протеин моддаси юқори бўлган беда навларини яра-тиш ҳамда уларнинг уруғчилиги.

Инда жаҳон ғўза коллекциясидаги мавжуд ёввойи ва ярим ёввойи рудерал формаларни чатиштириш; тур ичида ва турлараро дурагайлаш асосида қимматли донорларни яратиш ва селекция жараёнига тавсия этиш, дунё коллекцияси тўғрисида банк маълумотларини йиғиш; тезпишар, ҳосилдор, касаллик ва зараркунандаларга чидамли бўлган ғўза ва беда навларини яра-тиш; суперэлита ва элита уруғларини тайёрлашни илмий жиҳатдан таъминлаш, ғўза уруғларини экиш ва ҳосилдорлик сифатларини оширишни таъминлайдиган усулларни ишлаб чиқиш каби тадқиқот ишлари олиб борилади.

Ин-т фаолияти Г. С. Зайцев, АМ. Лвтономов, Ф. М. Мауер, П. П. Баранов, А. И. Белов, А. М. Мальцев, С. С. Ханаш, А. Л. Дадабоев, С. М. Мираҳмедов, Я. Д. Нагибин, Б. П. Страумал, В. И. Кокуев, И. Г. Гриценко, М. Ғойибназаров. К. А. Висоцкий, Г. Х. Губанов, Ю. П. Хуторной, З. М. Пудовкина. А. Г. Арутюнова ва б. олимлар номи билан боғлиқ.

Ҳоз. даврда институтда 111. Иброҳимов, А. Э. Эгамбердиев, С. Раҳмонқулов, Ю. Икромов, П. Ш. Иброҳимов, Ф. В. Войтенок, М. Миржўраев, П. В. Попов, М. И. Иксанов, Т. Р. Рашитов, Б. Аллақулов, Ҳ. Содиқов ва б. самарали илмий тадқиқот ишлари олиб боришмоқда. Жумладан, ин-тда А. А. Автономов ва В. А. Автономовлар томонидан Ўзбекистонда биринчи бўлиб, Пунктатум рудерал намунаси иштирокида яратилган ўрта толали ғўзанинг С-6524. Наманган-77, С-6530, С-6532, ингичка толали ғўзанинг С-6029, Сурхон-9 навлари яра-тилди ва катта майдонларда экилмоқ-да. 2000 й. да Оққўрғон-2 (Т. Холхўжа-ев, В. Ристаков, С. Рахмонқулов, М. Миржўраев), 2002 й. да С-2609 ғўза нави (Л. Ш. Иброҳимов, Ф. В. Войте-нок), 2004 й. да эса тола сифати 11 типга мансуб бўлган Сурхон-9 ингичка толали ғўза нави (В. А. Автономов, П. Ш. Иброҳимов) р-нлаштирилди. А. И. Белов томонидан республикада ягона бўлган беда селекцияси ва уруғчилиги лаб. ташкил этилди ва беданинг янги, юқори протеинли Тошкент-3192, Тошкент-1, Тошкент—1728, Тошкент—2009, Тошкент—2938 навлари яратилди.

Ин-т олимлари гомонидан қимматли хўжалик белгиларига эга бўлган 60 дан ортиқ ўрта ва 14 та ингичка толали ғўза навлари яратилди ва и. ч,га жорий этилди. Ғўза коллекцияси генофондида АҚШ, Миср, Мексика, Ҳиндистон, Австралия ва б. 22 давлатдан келтирилган 12 мингдан ортиқ намуналар мавжуд. Ушбу коллекция янги ғўза навларини яратишда республикада асосий генофонд ҳисобланади.

Ин-тда «Ғўза генетикаси, селекцияси, уруғчилиги ва бедачилик маса-лалари» номли илмий тўплам чоп этилади. (1924—2002 й. ларда 31 та тўплам нашр этилди). Ин-тда 178 илмий ва илмий-техник ходим, шу жумладан, 6 фан дри, 30 фан номзоди фаолият кўрсатади (2005).

Ин-т АҚШ, Греция, Болгария, Хитой, Ҳиндистон, Исроил, Миср давлатларидаги пахтачиликка ихтисослашган илмий марказлар билан илмий алоқалар олиб боради.

Паридун Иброҳимов.


Кирилл алифбосида мақола: ҒЎЗА СЕЛЕКЦИЯСИ ВА УРУҒЧИЛИГИ ИНСТИТУТИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ғ ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ФРАНЦИЯ
ҲИНДИСТОН
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ
ГЕОГРАФИЯ
ИНГИЧКА ТОЛАЛИ ҒЎЗА


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты