ҲАЖМИЙ АНАЛИЗ

ҲАЖМИЙ АНАЛИЗ — аникланаётган модда концентрацияси (миқдори) ни унинг ҳажмига қараб аниқлашга асосланган миқдорий анализ усуллари мажмуи. Лаб. амалиётида қўлланадиган титриметрик анализ (вазний бюреткалардан фойдаланиладиган усулдан ташқа-ри) ҳам Ҳажмий анализга киради. Ҳажмий анализга, шунингдек, газ анализининг кўпгина усулларини киритиш мумкин. Чўкма ҳажмини ўлчашга асосланган Ҳажмий анализ методи ҳам бор, мас, чўяндаги олтин-гугурт миқдорини градусларга бўлинган центрифугавий пробиркада ҳосил бўлган барий сульфат ҳажмига қараб аниқлаш мумкин. Ультрамикрокимёвий анализда ҳосил бўлган чўкма (тор-тиб кўриш қийин ёки иложи бўлмаган жуда кичик миқдордаги модда) ҳаж-мига қараб аниқланади.


Кирилл алифбосида мақола: ҲАЖМИЙ АНАЛИЗ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ҳ ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АНАЛИТИК КИМЁ
Туш таъбири ўзбек тилида
ИБН СИНО
ТИТРИМЕТРИК АНАЛИЗ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты