ҲАЙИТ

ҲАЙИТ (араб. ийд — байрам) — мусулмонларнинг диний байрами. Ислом анъанасида иккита Ҳайит расман диний байрам сифатида нишонланади: катта Ҳайит ёки қурбон Ҳайити (араб. ийд ал-кабир, ийд ал-адҳо) ва кичик Ҳайит ёки рўза Ҳ. и (араб. ийд ас-сағир, ийд ал-фитр). Қур-бон Ҳайити ҳаж маросими ва қурбонлик қилиш б-н, рўза Ҳайити эса рамазон ойи ниҳоясида оғиз очиш билан боғлиқ. Қур-бон Ҳайити ҳижрий зу-л-ҳижжа ойининг 10-кунида, рўза Ҳайити эса шаввол ойининг 1-кунида байрам қилинади. Ҳайитда масжидда эрталаб Ҳайит намози ўқиш, рўза Ҳ. ида фитр-садақа бериш (Ҳ. намозидан олдин), қурбон Ҳ. ида эса қурбонлик қилиш ва ш. к. ислом билан боғлиқ маросимлар юзага келган. Ҳайит даги бу маросимларга кўп жойларда халқларнинг маҳаллий одатлари — арафа куни ош улашиш, янги кийим кийиш, «ҳайитлик» бериш, сайил қилиш, яқин одамларини кўриш ва ҳ. к. ҳам қўшилиб кетган.

Ўзбекистон мустақилликка эришгач, қурбон Ҳ. и ҳам, рўза Ҳ. и ҳам умумхалқ байрами сифатида нишонланадиган бўлди.


Кирилл алифбосида мақола: ҲАЙИТ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ҳ ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
КИЙИМ
ИСЛОМ
Туш таъбири ўзбек тилида
ЎЗБЕКЛАР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты