ҲАЙИТ ЗИЛЗИЛАСИ

ҲАЙИТ ЗИЛЗИЛАСИ — 1949 й. 10 июлда Тожикистоннинг Ҳайит, Жирғатол, Гарм, Қалъаи-Дабиоб каби аҳоли пунктлари ва атрофдаги ҳудудларда содир бўлган. Зилзила ўчоғи 16 км чуқурликда жойлашган, кучи 10 балл, магнитудаси 7,5 бўлган. Ҳисор тоғ тизмасининг жан. этакларини лар-зага келтирган бу зилзила тўсатдан катта зарб билан бошланган, натижада 150 дан ортиқ қишлоқ бир зумда хароб бўлган. 9 балли эпицентр зонаси ғарбдан-шарққа чўзилган бўлиб, уз. 60—65 км ва эни 6—10 км ли май-донни ўз ичига олган. Зилзила пайтида Чокурак тоғининг катта қисми Оби-Дара-Ҳовуз дарёси дарасига қулаб тушган. Тошутупроқ аралаш бўлган бу қатлам дарё суви билан катта тезликда пастга қараб водий томон ҳаракат қилган. натижада уюмлар бал. 700 м, уз. 5 км ва эни 1 км келадиган баҳайбат кўчки ҳосил қилиб, Ҳайит қишлоғини бутун аҳолиси билан кўмиб юборган. Қўшни Сурхоб ва Ясман дарёлари ён атрофларида ҳам бир қанча катта, кичик кўчкилар ҳаракатга келган, баъзи жойларда ер ёриқлари пайдо бўлган. Бу ёриқлар бўйича тоғ жинслари қатламларининг бир-бирига нисбатан силжишлари қузатилган. Дастлабки асосий зилзиладан кейин бу жойларда тебранишлар яна бир неча марта такрорланиб кучи 8 баллга етган. Зилзила натижасида жами 33 та қишлоқ тоғ жинсларидан ҳосил бўлган уюмлар остида қолган ва 12000 киши ҳалок бўлган.


Кирилл алифбосида мақола: ҲАЙИТ ЗИЛЗИЛАСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ҳ ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ТОШКЕНТ
ХИТОЙ
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты