ҲАРБИЙ САНЪАТ — қуруклик, денгиз, ҳавода ҳарбий ҳаракатлар олиб боришга тайёргарлик кўриш ва уни олиб бориш назарияси ва амалиёти; Ҳ. с. — ҳарбий фанниит бир қисми. Замонавий Ҳарбий санъат нинғ таркибий қисми ўзаро узвий боғлиқ бўлган ҳарбий стратегия, оперативлик санъати ва тактикаят иборат. Ҳарбий санъат ишлаб чиқаришнинг тарақ-қиёт даражаси ва ижтимоий тузум характери билан белгиланиб, мамлакатнинг ривожланиш тарихи хусусиятлари, миллий хусусиятлар ва анъаналар, гео-график шароит ва б. омилларга боғлиқ суратда ривожланади.
Қадимда қуллар меҳнатига асосланган иқтисодиёт шароитида бир неча ўн минг жангчидан иборат армия тузиш имкони бўлган. Аксарият мамлакатларда қўшиннинг асосий турини пиёда аскарлар ташкил қилган. Қад. Шарқдавлатларида пиёда аскарлар ва отлиқ қўшиндан ташқари жанг аравалари, филлар ва туяларда жанг қилувчи қисмлардан ҳам фойдаланилган. Қуролли кучлар таркиби, уларнинг қурол-яроғи стратегия ва тактикасини белги-лаган. Қад. Шарқ давлатлари, Ҳиндистон ва Хитойда стратегия дастлаб нисбатан қисқа масофаларга қилинган , қисқа муддатли ҳарбий юришлар билан чекланган. Юнонистон ва Қад. Римгахос бўлган қўшинлар таъминоти яхшиланиши, забт этилган давлатларнинг моддий ресурсларидан фойдаланишни йўлга қўйиш билан ҳарбий юришларнинг муддати узая бошлаган.
Антик давр стратегияси, асосан, урушга тайёргарлик кўриш, жанг майдони ва вақтини танлаш, асосий зарба бериладиган ерни белгилаш, қўшинларга раҳбарлик қилишда намоён бўлган. Тактиканинг тараққиёти жанговар тартибнинг энг содда шаклларидан қушинларни юзма-юз тўқна-шувигача, жанг майдонида қўшинларни мураккаб манёврларни амалга оширишлари билан белгиланган. Юнонистон бошқа Қад. Шарқмамлакатларига нис-батан яхши қуролланган ва таълим олган қўшинга эга эди; юнонларнинг асосий ҳарбий кучини оғир қуролланган пиёдалар (гоплитлар) ташкил этган, улар шамшир, найза билан қуролланиб, темир совутлар кийишган. Жангдан олдин қўшинлар фаланга бўлиб саф тортганлар (қ. Марафон жан-ги). Марказда оғир қуролланган пиёдалар тўғри тўртбурчак шаклида жипс бўлиб саф тортган, қанотларда отлиқлар, олдинги қаторда бўлса ёйма саф бўлиб енгил пиёдалар жойлашган. Фаланганинг бир қанча устунликлари бўлган. Унинг кучи сафнинг жипсли-гида бўлиб, қарши томондан унга деярли шикаст етказишнинг имкони бўлмаган. Шу билан бир қаторда унга эп-чиллик етишмаган. У таъқиб этишга мутлақо яроқсиз бўлиб, зарба кучини ошириши учун қўшимча кучи йўқ эди. Юнон фалангаси фақатгина Шарқ мамлакатларининг (мас. Ахоманийлар давлати) қўпол, ёмон таълим олган қўшинлари билан бўлган урушлардагина ғалаба қилган. Аммо уларга ўнқирчўнқир ерларда жанг қилишга мослашган Рим қўшини билан тўқнашишга тўғри келганда улар мағлубият аламини тортганлар.
Рим империяси қўшинининг (мил. ав. 4—2-а. лар) ташкилий шакли леги-он эди, у манипулаларга бўлинган (ҳар бир манипулада 10 қатор, ҳар қаторда 12 тадан жангчи), 3 манипула когортани ташкил қилган. Когорта бир, кейинчалик 3 қатор бўлиб саф тортган. Легион қанотларида енгил қуролланган пиёда аскарлар ва отлиқ қўшин турган; бу Рим қўшинининг манёвр қилиш имкониятларини оширган. Кар-фаген давлатининг саркардаси Ганнибал мил. ав. 216 й. даги Канна жангит бир пайтнинг ўзида ҳар 2 қанотдан зарба бериш усулини қўллаб оз сонли кучлар билан римликларнинг йирик қўшинини тўлиқ қуршовга олиб тор-мор келтиришга эришган. Мил. ав. 1-а. да Рим сар-кардаси Юлий Цезарь штаб тузган, жанг майдонида қўшинлар манёврини моҳирона амалга оширган, рақиб қўшини қаноти ва олд томонига қарши ҳал қилувчи зарба бериш учун когортанинг 3қаторидан фойдаланган, бу билан захира барпо этилишини бошлаб берган. Қад. мисрликлар, оссурияликлар, хитойлар ва б. халқлар мустаҳкам истеҳкомлар, йўллар ва кўприклар қуришга моҳир бўлишган. Қад. дунёнинг айрим мамлакатлари олиб борган урушларда денгиз флоти муҳим роль ўйнаган, у қуруқликдаги қўшинга ёрдам бериб, баъзан мустақил ҳаракат қилган.
Қад. Шарқ, Юнонистон, Рим давлатларида аста-секин ҳарбий назария вужудга кела бошлаган. чунончи, Хитой саркардаси ва мутафак-кири Сунь Цзи «Ҳарбий санъат ҳақида рисола»сида ҳарбий кучларни давлатнинг мустаҳкамлигига боғлиқ эканли-гини, вақт ва географик шароит омилларнинг ҳарбий ҳаракатлар олиб боришга таъсири, саркарданинг роли, урушга пухта тайёргарлик кўриш ва рақибнинг заиф ва кучли томонларини ўрганишнинг аҳамияти ва б. ни келтириб ўтган. Юнон тарихчилари Фу-кидид, Ксенофонт ва б. ўз асарларида урушнинг боришини баён қилиб, уни таҳлил этишга ҳаракат қилганлар. Қад. Римда Юлий Цезарь «Галлия уруши ҳақида хотиралар» ва «Гражданлар уруши ҳақида хотиралар» асарларида уруш ва жанг олиб бориш усулларини баён этган.
Рим империяси 5-а. да қулагач, византияда Осиё ва Африканинг кўпгина мамлакатларида илк ўрта аср давлатлари вужудга келган. Улар қўшинининг асосий кучини халқ лашкарлари, унинг негизини эса зодагон дружи-наси ташкил этган. 8—9-а. ларда Ғарбий Европада (Франк давлати) асосий ҳарбий куч оғир қуролланган отлиққўшин (рицарлар) дан ибо-рат эди; пиёдалар қушиннинг ердамчи турига аиланган. Ғарбий Европада 11 —15-а. ларда Ҳарбий санъат ниҳоятда секин ривожланган. Ҳарбий ҳаракатлар нисбатан оз сонли қўшин билан аниқ режасиз ва маълум бир жанг-овар сафга тизилмай олиб борилган. Фақат диний-рицарлик орденлари қўшинлари «пона» ва б. жанговар саф турларини қўллаб анча тартибли равишда жанг қилганлар. Бу даврда қалъақасрлар, мустаҳкамланган шаҳарлар ва монастирлар катта ҳарбий аҳамият касб этган.
Мўғуллар қўшини (13—14-а. лар) енгил ва оғир қуролланган отлиқ аскарлардан иборат бўлиб, узоқ масо-фага ҳарбий юриш қилиб, жанг май-донида кўпчилик бўлиб ҳаракат қилган. Қўшин илғор қисм, сўл ва ўнг қанот ва захирадан ташкил топган.
Марказлашган илк йирик давлатларнинг барпо этилиши, ҳунармандчилик ва мануфактураларнинг ривожтаниши армиянинг ташкил этилиши ва қуролланишида тубдан ўзгаришларга олиб келди. Армия таркиби эндиликда уруш паитида тўпланадиган елланма аскарлар ҳисобига тўлдириладиган бўлган. 16-а. нинг 2-ярмидан мутлақ монархия давлатлари мунтазам ёлланма армиялар туза бошлашган. Армияларни ўтсочар қуролларга, жумладан, артиллерияга эга бўлиши туфайли жанг олиб боришнинг янги усули — линияли тактикани пайдо бўлишига олиб келди. Унда қўшинлар фронт бўйлаб бир текисда тақсимланиб, узун қаторларда саф тортиб урушганлар. Линиялардаги қаторлар (шеренга) миқдори милтиқларнинг тез отарлиги билан бел-гиланган. Жангнинг тақдирини пиёдаларнинг ўқ отиш қуввати ҳал қилган. 17-а. даги армияларнинг стратегияси хусусияти монархик давлатлар томо-нидан олиб борилаётган урушларнинг чекланган мақсадларини кўзлашида эди.
18-а. охири — 19-а. бошларидаги Буюк француз инқилоби ва миллий озодлик урушлари натижасида ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш усулларида чуқур ўзгаришлар рўй берган. 19-а. да Ғарбий Европанинг аксарият мамлакатларида армиялар таркиби умумий ҳарбий мажбурият асосида тўлдирила бошлаган. Армияларнинг ташкилий тузилмаси ҳам жиддий ўзгаришларга учраган: доимий қўшин бирлашмаларда — мураккаб жанговар вазифаларни мустақил ҳал эта оладиган дивизиялар ва корпуслар барпо этилган. қуролли кучларнинг сони бир неча марта ошган. Уруш олиб бориш усуллари ва характерига қарашлар ҳам ўзгарган; жанговар ҳаракатларнинг асосий мақсади душман ҳудуди, алоқа иуллари ва қалъаларини босиб олиш эмас, балки унинг армиясини тор-мор келтириш бўлган. Чунки душманнинг асосий кучлари устидан ҳал қилувчи жангда ғалаба қозониш ғалаба қилган томонга ўзи учун манфаатли сулҳ тузиш имконини берган.
Тактикада ҳам туб ўзгаришлар бўлган. Жанговар тартибда батальонлар колоннаси ҳал қилувчи аҳамият касб этган, батальонлар олдида сочма саф тортган пиёдалар қисми (егерлар) борган. Пиёдалар ҳужумини артиллерия ва отлиқ қўшин қўллаб-қув-ватлаб турган. 18-а. охири — 19-а. бошидаги ҳарбий ҳаракатлар олиб боришнинг янги усулларини тако-миллаштиришда француз саркардаси Наполеон I ва рус саркардаси М. И. Кутузовпариинх хизмати катта бўлган. Мас, Наполеон I артиллерия ва отлиқ қўшинни ялписига қўллашни жорий этган ва жанг тақдирини ҳал этишда захиралардан моҳирона фойдаланган.
19-а. да темир йўллар қурилиши, электр телеграфи, тутунсиз порох, қирқма тўп, қирқма милтиқларнинг кашф этилиши ва бу воситаларни ҳарбий ишда кенг қўлланиши (19-а. нинг 2-ярми) стратегия ва тактикада муҳим ўзгаришларга олиб келган. Қирқма қуролларнинг пайдо бўлиши ўт очиш тезлиги, узоқ масофадаги нишонни аниқ олиш имконини берган, бу қўшинларни катта талафотлар бераётган колонна бўлиб сафга тизишдан воз кечиб, пиёдаларни занжир сафда ҳара-кат қилишига олиб келган. Бироқ, Биринчи жаҳон урушигача зан-жир саф жуда қалин бўлиб, бу ҳолат оғир талафотларга сабабчи бўлган.
20-а. бошида армияларнинг сони кескин ошган, уларни катта миқдордаги тез отар тўп-зам-бараклар, пуле-мётлар, милтиқлар билан қуроллантириш имкони туғилган. Қўшинларни бошқаришда техник воситалардан фойдаланила бошланган, алоқа йўллари ривожланган ва манёвр қилиш имкониятлари кенгайган. Жанговар ҳаракатларнинг янги шакли — операция шакллана бошлаган. Операция — қўмондонликнинг ягона мақсади йўлида бирлашган бир ёхуд бир неча армиялар томонидан олиб борилган жанглар мажмуи. биринчи жаҳон уруши даврида ҳарбий операция тушунчаси амалий ва назарий жиҳатдан шаклланган. Янги стратегик бирлашмалар — фронтлар пайдо бўлди; фронт операциялари ўтказила бошланган. Артиллериянинг тез суръатлар билан ривожланиши, авиация, танклар ва заҳарловчи моддаларнинг пайдо бўлиши натижасида тактика соҳасида ҳам муҳим ўзгаришлар юз берган. Тактик вазифалар пиёдалар, артиллерия, танклар ва муҳандислик қўшинларининг биргаликда, умумий ҳаракатлари билан ҳал этилган.
Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ҳарбий санъат янада тараққий этган. Германия уруш бошида танк ва механизациялашган қўшинлардан унумли фойдаланган, уларни авиация қувватлаб турган; қўшинларни бошқариш яхши йўлга қўйилган, бу дастлабки даврда фашистлар армияларининг йирик ғала-баларига сабаб бўлган. Бироқ Москва остоналарида фашистлар совет қўшинларидан биринчи бор йирик мағлубиятга учраганлар.
Урушдан кейинги иқтисодий ривожланиш, фан ва техника ютуклари ҳарбий техника соҳасида янги кашфиётларга олиб келди. 1953 й. дан ядро қуроли ва ракеталар бир қанча мамлакатларнинг қуролли кучларига кенг жорий этила бошланди; қўшинлар электрон ва б. техника билан жиҳозланадиган бўлди. Ҳарбий-десант кучлари янада ривожланди. Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари қурол-аслаҳалари ва ташкилий тузилиши кескин ўзгарган. Ҳарбий-ҳаво кучларида поршенли само-лётлар, реактив самолётлар билан алмаштирилган. Булар Ҳарбий санъатнинг барча соҳалари: стратегия, оперативлик санъати ва тактикасида туб ўзгаришларга олиб келган. Ядро қуролидан фойдаланиш эҳти-моли уруш характерига қарашларни қайта кўриб чиқишни тақозо этди.
Туркий қавмлар жаҳондаги энг қад. халклардан саналиб, улар яшаган ҳудуд фақат ҳоз. Ўрта Осиёни қамраб олмасдан балки шарқда Тинч океани, ғарбда Днепр ва Дон дарёларига қадар бўлган улкан ҳудудни қамраб олган.
Улар ўзаро маданий, иқтисодий ва баъзан ҳарбий-сиёсий алоқада бўлганлар. Турон заминида яратилган каш-фиётлар, жанг қилишнинг янги усуллари барча туркий халқлар томонидан тезда ўзлаштириб олиниб, янги босқичга кўтарилган. Мил. ав. 3-минг йиллик охири — 2-минг йилликда Шарқдаги кўчманчи халқларда отлиқ қўшин пайдо бўлган. Дастлаб ундан алоқа, разведка ва қўриқлаш ишларида фойдаланилган. Аммо чавандозлик маҳора-тининг ўсиши билан отлиқ қўшиннинг аҳамияти ошиб борган. У жанг араваларини сиқиб чиқариб қўшиннинг зарбдор ва ҳаракатчан кучи бўлиб қолган. Туркий халқлар Ҳарбий санъат тарихида биринчи бўлиб суворийлар сафини жорий этганлар (ҳар бир отлиқ аскар орасидаги масофа 20 м, ‘жанговар қаторлар сони 10 та) ва бу билан душман қўшини устидан яққол устунликка эришганлар (қ. Отлиқ аскарлар). Турон фарзандлари 2 — 3 ёшидан от миниб, ов қилиб, кичик камондан ўқ узишни, парранда, кичик ҳайвонларни ов қилишни, улғая боришлари билан қилич, найза ва б. жанг қуроллари билан муомала қилишни ўрганганлар.
Урушлар дастлаб қўшни ерларга чопқун қилиш ва асир олиш характерида бўлган. Бироқ давлатнинг кучайиши, қўшин миқдорининг ўсиши, тажри-банинг ошиши ва чопқун қилишдан қўшни мамлакат ва халқларни босиб олишга ўтилиши билан оддий уруш олиб бориш санъатга айлана бошлаган. Стратегия уруш олиб бориш санъати сифатида, асосан, Шарқда вужудга келган. Қад. Шарқ қўшинларининг уруш олиб бориш санъати, асосан, сон жиҳатдан ортиқ қўшин билан душманни тор-мор этишга қаратилган. Кўчманчи халқлар (скифлар, саклар, масса-гетлар ва б.) кучли душман ҳужум қилганда кўпинча мамлакат ичкариси томон атайин чекинганлар. Улар йўлларида учраган жойларни вайрон қилиб, кичик отлиқ қисмлар билан душманга бетўхтов ҳамла қилиб уни ҳолдан той-дирганлар, сўнгра қарши ҳужумга ўтганлар. Стратегик мудофаа (чекиниш) ва стратегик ҳужум (қарши ҳужумга ўтиш)нинг шундай турини биринчи бўлиб Қора денгиз бўйи скифлари мил. ав. 512 й. да Доро! бос-қини даврида қўллаганлар. Саклар ҳам Доро 1 га қарши рақибни чўл-биёбонларга ҳийла билан бошлаб бориш такти-касини қўллашган (қ. Широқ). Улардан ўрнаколиб мил. ав. 53 й. да парфияликлар римликларнинг М. Красс бошчилигидаги қўшинини Карри жангит яксон қилганлар.
Жаҳон Ҳарбий санъати тараққиётида туркий халқлар мумтоз ўринни эгаллаганлар. Машҳур араб адиби Жоҳиз (775—868) нинг «Маноқиб ал-атрок» («Туркий халқларнинг хислатлари») асарида «Сосоний форслар барча халқлардан давлатни бошқариш санъатида, хитойликлар — ҳунармандликда, юнонлар — илм-фанда ва туркийлар ҳарбий ишда устундир», деб ёзади.
Қадимда сак жангчиларининг қалин кигиздан тикилган, чўққи қалпоқлари бўлган. Улар ўзлари тайёрлаган камон ва (ханжаракинак) б-н, шунингдек, ойболталар (сагарислар) билан қуролланганлар. Саклар моҳир тирандоз эдилар. Сак суворийларининг доврути бутун Шарқда машҳур бўлган. Юнон-форс урушида, хусусан, марафон жангида (мил. ав. 490 й.) сак отлиқ жангчилари алоҳида жасорат кўрсатганлар. Қўшиннинг марказида форслар билан ёнма-ён туриб урушган саклар афиналикларнинг қаторини ёриб ўтиб, уларни мамлакат ичкарисига қадар таъқиб этиб борганлар. Бироқ форс қўшинининг қанотлари заифлиги туфайли қуршовга тушиб қолиш хавфи тугилган. Шу сабабли орқага чекинилган. Сак суворийлари жанг пайтида орқага ўгирилиб ҳам бехато отар эдилар.
Мил. ав. 329—327 й. ларда Спитамен Александр (Искандар)га қарши партизан уруши тактикасини қўллаган.
Мил. ав. 3-а. охирида ҳунлар ҳукмдори Моде хоқон ҳарбий ислоҳот ўтказган. У анъанавий енгил отлиқ қўшинни оғир қуролланган отлиқ қўшинга айлантиради. Геродот массагетлар қўшинидаги отлиқ жангчиларнинг оғир қурол-аслаҳалари бўлганини қайд этган. Шуниси характерлики, кейинчалик бундай қуролланиш одати Орол бўйларидан сармат-аланлар орқали Шарқий Европага тарқалган. Парфянлар римликларга қарши Карри жангида уни илк бор кенг қўллашган (қ. катафрактлар). Массагетлар юртидан Мўғулистон, Хитой ва Сибирь (Ол-той)га оғир қуролланган суворийга мўлжалланган баланд бўйли ажойиб жанговар отлар тарқалган. Ҳунларнинг ҳарбий тартибига биноан ҳар бир минг кишидан иборат бўлган қўшинга мингбоши, 100 кишидан иборат қўшинга юзбоши, 10 жангчига — ўнбоши бошчилик қилган. Қўшин, асосан, отлиқ аскарлардан иборат бўлган. Ҳунлар қўшини 4 қисмга бўлиниб, ҳар бир қисм жангчилари маълум рангдаги отларни минган суворийлардан ибо-рат бўлган. Қўшиннинг ғарб томонида саф тортган суворийлар оқ от, шарқий қисмида — бўз от, шим. да — қора от ва жан. да сариқ (саман) от миниб сафда турганлар. Ҳунларнинг отлиқ қўшини, асосан, камон билан қуроллангани учун ҳарбий тактика ва манёврларни усталик билан олиб борган. Душ-манга ўзларини чекинаётган қилиб кўрсатиб, уларни алдаб, узоқ масофагача орқаларидан эргаштириб борганлар. Душман уларни таъқиб этиб чар-чаган пайтда ҳунлар рақибларига қўққисдан ҳамла қилиб уларни тор-мор этганлар. Мабодо енгилиб қолсалар, ҳунлар ҳар томонга тарқалиб кетганлар. Ҳунларни таъқиб этувчилар қочаётганларнинг қайси бирини орқасидан қувишни билмай саросимага тушиб қолган пайтлар кўп бўлган. айнан ҳунлар даврида Осиё чўл минта-қаларида Ҳарбий санъатнинг ҳарбийтехникавий ва ташкилий соҳаларида бир қатор муҳим янгиликлар тарқалган: суяк қоплагичли мураккаб таркибли камон, ҳуштак товушини берувчи кўп парракли пайконлар, қўшин тузилишининг марказлашган тизими, масофа жанги олиб боришнинг самарали тактикаси, мудофаа иншоотлари (ҳарбий истеҳ-комлар) қуриш анъаналари вужудга келди. Урта Осиёда Кушон подшолиги даврида салтанат сарҳадларида мустаҳ-кам қалъалар (жумладан, Хоразмдаги Аёз қалъа, Тупроққалъа ва б.) қурилиши кенг ривожланган. Шаҳарлар буржли қалин деворлар билан ўраб олинган. Қанғ давлати қўшинининг асосини енгил отлиқлар ташкил этган, қўшин сафарда эканлигида разведка мақсадида олдинга илғор қисм жўна-тилган. Ўтмишда ҳар бир қабиланинг ўзига хос ўрони бўлган. Бир неча қаби-лалар бирлашиб, душманга қарши курашаётган пайтда қабила саркардаси ўзига тегишли қабила жангчиларини чақирмоқчи бўлса қабила ўронининг номини айтиб чақирган. Ўрта асрларда ўронлардан жуда кенг фойдаланилган. Эфталийлар даврида жанг қилишнинг асосий усулларидан бири, кучли рақиб билан юзма-юз жанг қилмасдан унинг 2 қанотига бетўхтов зарбалар бериш йўли билан уни ҳолдан тойдириш бўлган.
Турк хоқонлиги даврида Ҳарбий санъат янада ривожланган. Жанг тақдирини оғир қуролланган суворийларнинг ёйма ҳолда галалашиб қилган ҳужуми ҳал этган. Суворийлар орасидаги масофа шу қадар сезиларли бўлганки, амалда ҳар бир жангчи ўз ҳолига ташлаб қўйилган. Демак, жангнинг муваффа-қиятли бўлиши ҳару бир жангчининг шахсий тайёргарлигига боғлиқ. Якка-ма-якка олишув жангнинг муҳим қисми бўлган. Баҳодирлар қўшиннинг зарбдор қисми бўлиб уларнинг ўлими одатда қўшин орасида саросималик туғдириб, мағлубиятга олиб келган. Бироқ жанг қилишнинг бундай содда усулларидан бошқа, манёвр қилиш — ёнбошдан айланиб ўтиш усули ҳам бўлган (мас, Тўнюқуқ бошчилигидаги қўшиннинг қиргизларга қарши найза баландлигидаги қор қоплаган тоғдан ошиб тўсатдан қилган ҳужуми ва Қора Иртишдан ўтиб тургашлар ух-лаб ётганда қўққисдин ҳужум қилиб уларнинг тормор қилинганлиги).
Турк саркардалари рақибни гафлатда қолдириш усулидан кенг фойдаланганлар. Араблар истилоси даврида Суғдга ёрдамга келган туркашлар кичик уруш тактикасини қўллаганлар. Уларнинг енгил отлиқ қўшини арабларга қўққисдан ҳамла қилиб уларга тинчлик бермаган. Бундай тактика араб гарнизонларини доимо ўта ҳушёр ҳолатда туришга мажбур қилган. Арабларга фақат жанг билан олинган шаҳарлар ва водийлардаги ҳимоясиз қишлоқлар бўйсунган. Турк хоқонлигида қўшин зарбдор қисмлардан — камон билан қуролланган енгил отлиқлар ва оғир қуролланган отлиқлардан, шунингдек, кўп сонли ёрдамчи қисмлардан: пиёдалар, уғруқ, хизматкорлар, таъминот хизмати ва б. дан иборат эди. Ибн Халдуннинг ёзишича, инсоният вужудга келгандан бери ер юзида урушлар 2 йўл билан олиб борилган: бири — саф тортиб ҳужум қилиш (би-л-захф суфуфа), иккинчиси — ал-карр ва~л-фарр(айнан, «ҳужум ва чекиниш») усули, яъни шиддатли ҳужум қилиш ва рақибини тузоққа тушириш мақсадида ёлғондакам чекиниш такти-каси. Бу усулларнинг биринчисига «со-сонийлар усули», иккинчисига «туркийлар усули» деб ном берилган. Урушга туркий қабилалар тинчлик пайтида турли спорт ўйинлари ва айниқса ов қилиш кабилардан фойдаланиб тайёргарлик кўришган. Табарийнинг таъкидлашича, «хоқонга тегишли ўтлоқ ва’тоғ қўруғлари бўлиб, уларга ҳеч ким яқинлаша олмаган, ҳеч ким ов қилишга журъат этмаган, зеро улар уруш қилиш учун холи қолдирилган. Бу ўтлоқ эгаллаган ер уч кунлик йўл эди». Бирор мамлакатга бостириб киришда ва айниқса жангга тайёргарлик кўришда туркийлар айғоқчилик ва развед-кага катта эъти-бор берганлар, бунинг учун жосуслар ёхуд турли миқдордаги махсус ҳарбий қисмлар (талиа) олдинга юборилган. Хоқон сафарда ўзининг шахсий қўриқчилари (шурта), бир хил кийимдаги гвардияси (харис), туркий қабилалардан ташкил топган лашкарлар, баъзан ёлланма қўшин билан чиққан. Жанг бошланишидан олдин хоқон 2—3 саркарда билан биргаликда қўшиндан ажраб теварак-атрофни текшириб чиққан, агарда ҳимояланмаган ерни кўрса, ўша ердан ҳужум қилишни буюрган. Жанг пайтида хоқон тепаликка ўрнатилган олтин тахтда ўти-риб жангни кузатган. Жангни рақиб жангчилари билан яккама-якка олишувчи баҳодирлар бошлаб берган.
Туркийлар ўз шаҳар-қалъаларини ҳам тадбиркорлик билан мудофаа этганлар. 722 й. араблар Баланжар қалъ-асини қамал қилганида хазарлар 300 дан ортиқ арава (а’жала) тўплаб, уларни бир-бирига боғлаб қалъаларнинг атрофида мудофаа халқаси сифатида қўйиб чиқиб, бу билан рақибнинг қалъага киришига тўсқинлик қилганлар.
Туркий халқларда 9—10-а. ларда Ҳарбий санъат янада юқори босқичга кўтарилган. жаҳонда бу даврда отлиқ қўшиннинг роли ошган. Яқин ва Узоқ Шарқ ҳукмдорлари туркийларни ўз хизматларига олишга ҳаракат қилишган. Улар орасида туркий гуломлар (қуллар) муҳим ўрин тутган. Туркийларнинг жанговарлик сифатлари Шарқда муносиб баҳоланган. Чунончи, 10-а. бошида Визан-тия императорларининг ва Аббосий халифаларнинг шахсий гвардияси туркийлардан иборат бўлган.
Туркий халқларнинг Ҳарбий санъати, айниқса, Ачир Темур ва темурийлар даврида ўзининг юксак босқичига етган (қ. темурийлар ҳарбий саньати).
15 — 16-а. лардан эътиборан Европа мамлакатларидаги иқтисодий юксалиш, Буюк географик кашфиётлар, ўт сочар қуроллар, артиллериянинг кенг тарқалиши билан Ҳарбий санъатда туб ўзгаришлар содир бўлган. Лекин шу билан бирга Урта Осиё минтақасининг турли ижтимоий-сиёсий вазиятларга кўра карвон йўлларидан, Европа мамлакатларидан узилиб қолганлиги, ўзаро ички низолар Ҳарбий санъат тараққиётига салбий таъсир қилган.
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгач, ҳарбий соҳага алоҳида эътибор берилди. 1995 й. авг. да Ўзбекистон Республикасининг ҳарбий док-тринаси қабул қилинди, у мамлакатнинг ҳарбий соҳадаги сиёсатини белгилаб берди. Минтақадаги ҳарбий сиёсий вазиятдан келиб чиққан ҳолда 2000 й. 3 фев. да Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринаси қабул қилинди.
Бугунги кунда Қуролли Кучларимиз олдидаги муҳим вазифалардан бири сон жиҳатидан унча катта бўлмаган, замонавий қурол-яроғ ва техника билан қуролланган армияни, жанговар ҳаракатлар олиб боришнинг энг самарали усулларини эгаллаган ва ҳар қандай босқинчи кучларга қарши курашга ҳамда зарба беришга қодир бўлган тезкор ҳарбий қисмларни яратишдан ибо-рат (яна қ. Ўзбекистон Республикаси Куролли Кучлари).
Ад.: Қаримов И., Миллий армиямиз — мустақиллигимизнинг, тинч ва осойишта ҳаётимизнинг мустаҳкам кафолатидир, Т.. 2003; Каримов И ., Армия — давлаттаянчи ва тинчлик кафолати, Т., 2005; Разин Е. А., История военного искусства, т.1—3, N4., 1955—61; Д ел ьбрюк С , История военного искусства, т. З. М., 1983; Военное дело древнего и средневекового населения Север-ной и Центральной Азии (Сб. науч. трудов), Новосибирск, 1990; Абулғозий, Шажарайи турк, Т., 1992; Д адабое в Ҳ., Амир Темурнинг ҳарбий мақорати, Т., 1996.
Фахриддин Ҳасанов.