ҲАРФ

ҲАРФ — алифбо сирасида бўлган, ёзувда нутқ товушларини (фонемаларни), уларнинг вариантлари ва баъзи бир қўшилмаларини ифодалаш учун хизмат қиладиган босма ёки ёзма график белги. Одатда ҳар бир Ҳарф бир товуш (фонема)ни билдиради, лекин ёзилган сўзнинг Ҳарф ларга ажралиши ва тегишлича талаффуз этилувчи сўзнинг фонемаларга ажралиши идеал ҳолатдагина ўзаро мос келади. Амалда бундай мослик деярли учрамайди: баъзи Ҳарфлар (графемалар) 2 товушни ифо-далаши мумкин: ё (й+о), ю (й+у), я (й+а), ц (т+с) каби. Шунингдек, бир товуш (фонема) бирдан ортиқ Ҳарф билан ҳам ифодаланади. Мас, ўзбек лотин алифбосидаги [п§] Ҳ. лари қўшилмаси 1 та бурун товушини, немис алифбосидаги [ксН 1 Ҳ. лари қўшилмаси шовқинли сирғалувчи (ш) товушини билдиради. Баъзан немисча матнда бир Ҳарф (5) нинг ўзи, қаерда келишига қараб, 3 хил товушни (з, с, ш ундошларини) ифодалайди. Ўзбек алифбосидаги [о| ҳарфи эса ёзувда 4 та ҳар хил товушни: соф ўзбекча сўзларда бир хил, рус ва европа тилларидан ўзлашган сўзларда урғули ҳолатда яна бир хил, ургу-сиз ҳолатда эса а, и унлиларини билдиради.

Ҳарфлар ҳажм-шакл жиҳатдан 2 хил бўлади: бош Ҳ. ва кичик Ҳ. Бош Ҳарф — айримлари ҳажми б-н, айримлари эса шакли билан ҳам кичик Ҳарф лардан фарқланадиган ва имло қоидалари асосида тегишли ўринларда ишлатиладиган Ҳарф ; к и ч и к Ҳ. — имло қоидаларига кўра бош Ҳарф ёзиладиган ҳоллардан бошқа ҳар қандай ҳолатда қўлланадиган Ҳ. Бош ва кичик Ҳарф ларнинг расмий қўлёзма шакллари махсус ўқув қўлланмалари — «Ҳуснихат»ларда кўрсатилади; уларни қўллаш қоидалари имлода белгилаб берилади. Бош Ҳарф ва унинг амалда қўлланиши нис-батан кейинги ҳодиса ҳисобланади. Мас, бош Ҳарфлар лотин ёзувида ми лоднинг дастлабки асрларида, руски-рилл ёзувида эса 18—19-а. ларда барқарорлашган. Бош Ҳарф асосан юнон, лотин ва кирилл алифболарига ҳамда улар асосида шаклланган бошқа алиф-боларга хосдир. Араб, ҳинд алифболарида, иероглифик ёзувларда Ҳарфлар катта (бош) ва кичик хилларга ажралмайди [бироқ араб алифбоси (ёзу-ви)да аксарият Ҳарфлар алоҳида, сўз бошида, ўртасида ва охирида тури-шига қараб шаклан фарқланади]. Шунингдек, услуб талабига кўра Ҳарф ларнинг қора (йўғон) ва курсив (қия ва ёзмачага ўхшаш) шакллари ҳам фарқланади.

Лй..Истрин В. А., Развитие письма, М., 1961,Дирингер Д., Алфавит, пер. с англ., М., 1963,1Цепкин В. Н., Русская палеогра-фия, М., 1967,Фридрих И., История пись-ма, пер. с нем., М., 1979; Ам ирова Т. Д., Функциональная взаимосвязь письменного и звукового язмка, М., 1985; Зиндер Л. Р., Очерк обшей теорий письма, Л., 1987.

Абдуваҳоб Мадвалиев.


Кирилл алифбосида мақола: ҲАРФ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ҳ ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Исмлар. Энг чиройли ва машҳур исмлар.
ЭСКИ ЎЗБЕК ЁЗУВИ
ИБН СИНО
АЛИШЕР НАВОИЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты