ҲИНД-ЕВРОПА ТИЛЛАРИ — Эвросиёда мавжуд бўлган, кейинги беп! аср мобайнида эса Шим. ва Жан. Америка, Австралия, қисман Африкада ҳам тарқалган йириктил оилаларидан бири. Қиёсий-тарихий мстод. шунга мувофиқ равишда қиёсий-тарихий тилшунослик ҳам кейинчалик ҳинд-европа тиллари деб аталган бир қанча тилларни ўрганиш асосида пайдо бўлган. Шу сабабли ҳам Ҳ.-е. т. генетик алоқаларига кўра тилларнинг алоҳида бирлашиш шакли сифатида фараз қилинган дастлабки тил оиласи ҳисобланади. Одатда фанда бошқа тил оилаларини ажратиш, белгилаш бевосита ёки билвосита Ҳ.-е. т. ни ўрганиш тажрибасига таянади. Шунингдек, бошқа тил гуруҳлари учун қиёсий-тарихий грамматика ва (этимо-логик) луғатлар тузишда ҳам Ҳ.-е. т. учун тузилган ана шундай ишлар тажрибаси ҳисобга олинади.
Ҳ.-е. т. нинг таркиби қуйидагилардан иборат: I) хетт-лувий ёки анатолий гуруҳи (Кичик Осиё-да) 2 хилма-хил хронологик даврга мансуб бир қанча тилларни қамраб олади. Булар: мил. ав 18—13-а. лардаги миххатл\\ хетт ёки несит (илк ёдгорлиги — хетт подшоси Аниттаснинг битиклари, кейинроқ — диний маро-сим, мифологик, тарихий, сиёсий, ижтимоийиқтисодий, эпик ва б. маз-мундаги матнлар), миххатли лувий, палай тиллари; оралиқ давр деб ҳисобланувчи мил. ав. 9—8-а. лардаги иерог-лифик хетт тили; мил. ав. 7—3-а. ларда (антик даврда) мавжуд бўлган ликий, лидий, карий, сидет ва б. қад. тиллар-дир. 19-а. охирлари ва 20-а. да хетт-лувий тиллари материалларининг ўрга-нилиши қадимги Ҳ.-е. т. нинг типи ҳақидаги тасаввурларга ҳам, ҳиндев-ропа бобо тилининг қурилиши қандай бўлганлиги ҳақидаги тушунчага ҳам жуда катта ўзгартиришлар киритди;
2) ҳинд ёки ҳинд-орий гу-руҳи (Ҳиндистон ярим оролининг шим. қисми, Шри Ланка ороли) 3 даврга мансуб тиллардан иборат. Булар: қад. даврдаги веда тили (мил. ав. 2-минг йиллик охири — 1-минг йиллик бошларида яратилган «Ригведа» гимнлар тўплами), мумтоз, эпик ва будда вариантларига эга бўлган санскрит тили; ўрта даврга мансуб пракритлар — ўрта ҳинд тиллари: пали, пайшачи, магад-ҳи, апабҳранша ва б. тиллар; янги даврга мансуб ҳиндий, биҳар, бенгал, ас-сом, ория. маратҳий, сингал, синдҳи, ленди, панжоби, ражастҳани, гужарот, кҳандеши, пахари, непал, пария (яқинда Ўрта Осиёда аниқланган). лўли (Ҳиндистоннинг ўзида бир неча шеваларга эга ҳамда жаҳон бўйлаб бир қанча вариантларда тарқалиб кетган) тиллари; 3) эроний гуруҳдаги тиллар ҳам 3 даврга мансуб бўлиб, булар қуйидагилардир: қад. даврдаги авесто (муқаддас матнлар тўплами «Авесто» ёдгорлиги тили), қад. форс (ахоманийлар давридаги, мил. ав. 6 — 4-а. ларга мансуб миххат ёзувлари тили), мидий, скиф тиллари; ўрта эроний давр (мил. ав. 4—3-а. лар — мил. 8—9-а. лар) га мансуб ўрта форс (ёки паҳлавий), парфия, суғд, хоразмий, бақтрия, алан тиллари; янги эроний давр тиллари эса форс (форсий, фор-сийи дари), тожик, пушту (паштў, афғон), ёзувга эга бўлмаган лурий ва бахтиёрий лаҳжалари, балуж (балуч), тот, толиш, гилон ва мозандарон, Марказий ва Ғарбий Эрон лаҳжалари, парачи, ормури, қумзори, мунжон, яғноб, осетин тиллари, шунингдек, кўплаб помир тиллари; 4)тохар гу-руҳи «тохар А» (шарқий тохар ёки турфон) ва «тохар Б» (гарбий тохар ёки кучан) тилларидан иборат;
5) арман тилит қад. (мил. 5—11а. лар), ўрта (12—16-а. лар) ва янги (17-а. дан) арман тили ўзаро фарқланади;
6) фри-гий тили (Кичик Осиёнинг ғарбий қисми) мил. ав. 8—3-а. ларга мансуб қад. фригий битикларидан маълум ўлик тил; 7) фракий тили (Болқоннинг шарқий қисми ва Кичик Осиёнинг шим.-ғарбида) — мил. ав. 6—5-а. ларга мансуб бир қанча битиклардан маълум ўлик тил;
8) иллирий гуруҳи (Болқоннинг ғарбий қисми ва қисман Италиянинг жан.-шарқида) мил. ав. 6 — 1-а. ларга мансуб, бир қанча лугавий бирликлар, шахс ва жой номини билдирувчи сўзларда сақланиб қолган ўлик иллирий ва мессап тилларидан иборат;
9) албан тили мил. 15-а. га мансуб ёзма ёдгорликлардан бошлаб маълум; 10) венет тили (Италиянинг шим.-шарқи-да) мил. ав. 6—1-а. ларга мансуб 250 дан ортиқ битиклар орқали маълум бўлган ўлик тил; II) юнон (грек) гу-руҳи асл юнон (қад. грек. — мил. ав. 15 — 11-а. лар), Гомер достонлари тили (мил. ав. 10—9-а. лар), ўрта грек тили (мил. 1 —15-а. лар) каби ўлик тилларни ҳамда янги, замонавий грек тилини қамраб олади; 12) италий гуруҳи (Апеннин ярим оролида) қад. даврдаги лотин тилини (дастлаб Рим шеваси мақомида бўлиб, кейинчалик бутун Италияга, Европанинг катта қисмига, Шим. Африкага тарқалган, мил. ав. 6-а. га мансуб битиклардан маълум ўлик тил), оск, фалиск, умбр, сикул тилларини ҳамда янги даврдаги роман тилларинн қамраб олади; роман гуру\и француз, окситан (провансаль), испан, каталан, гали-си(я), португал, итальян, сард, рето-роман, румин, молдован, арумин (аромун) ва 19-а. дан ўлик ҳисобланадиган далматин тилларидан иборат.
Роман тиллари асосида эсперанто каби халқаро сунъий тиллар пайдо бўлган; 13) кельт гуруҳи (Ғарбий Евро-панинг чекка қисми — Ирландия ва Шотландиядан Пиреней ярим оролигача бўлган ҳудудда) 3 гуруҳчага (галл, бритт, гойдель) бўлинади. Бу гуруҳга галл (ўлик), уэльс, бретон, корн (ўлик), ирланд, шотланд (гэл), кельт, кельтибер, мэн (ўлик) ва б. тиллар киради; 14) герман гуруҳи ўз навбатида 3 гуруҳчага бўлинади: шарқий герман [ўлик тиллар — гот (мил. 4-а. дан маълум), вандал, бургунд ва б. [, ғарбий герман [юқори немис, немис, ициш (янги яҳудий). қуйи немис, нидерланд (голланд), фла-манд, африкаанс (бур), қад. инглиз (ўлик), инглиз, фриз тиллари] ва шим. герман [исланд, дан (дат), швед, норвег (бир-биридан фарқланувчи 2 адабий шакли бор), фарер тиллари] гу-руҳчалари; 15) болтиқ гуруҳи одатда ғарбий болтиқ |прус, ятвяж (судав), галинд (голяд), шалав каби ўлик тиллар| ва шарқий болтиқ (лит-ва, латиш — жонли тиллар, курш, селон — ўлик тиллар) гуруҳчаларига ажралади; 16) славян гуруҳи ҳам ўз навбатида 3 гуруҳчага бўлинади: жан. славян |эски славян (10 — 11-а. ёдгорликларидан маълум ўлик тил) ва жонли тиллар: болгар, македон, сербхорват, словен тиллари|, ғарбий сла-вян (чех, словак, поляк, кашуб каби жонли тиллар ҳамда ўлик полаб тили ва б. бир қанча лаҳжалар) ва шарқий славян (рус, украин, белорус тиллари) гуруҳчалари.
Шубҳасиз, юқоридагилардан бошқа Ҳ.-е. т. ҳам мавжуд бўлган. Уларнинг баъзилари изсиз йўқолиб, «ўлиб» кетганлар, баъзилари эса у ёки бу дара-жада топонимика материалларида ҳамда субстрат сўзларда сақланиб қолган. Яна бошқа бир тилларнинг (мас. этруск тили) эса Ҳ.-е. т. га мансублиги масаласи ҳанузгача ҳал этилмаган.
Ҳ.-е. т. нинг давр ва макон қамрови жуда улкан: давр нуқтаи назаридан Ҳ.е. т. мавжудлиги мил. ав. 2-минг йиллик аввалидан бошланса, макон нуқтаи назаридан эса ғарбда Атлантика океани қирғоқларидан шарқда Марказий Осиёгача, шим. да Скандинавиядан жан. да Урта денгизгача бўлган улкан ҳудудда мавжуд бўлган; кейинги 500 йил ичида инглиз, испан, француз, португал, нидерланд, рус каби янги Ҳ.-е. т. нинг кенг тарқалиши, ёйилиши бу тилларнинг барча қитъаларда пайдо бўлишига, асосий ёки иккин-чи, ёрдамчи тил сифатида қўллана бошлашига сабаб бўлди. Ҳ.-е. т. нинг тарқалишида табиий-тарихий тарзда ёки мустамлакачилик сиёсати туфайли рўй берган аҳоли (халклар, элатлар) миграцияси ҳам катта роль ўйнаган.
Ҳ.-е. т. тармоғининг диалектал бўлиниши хусусиятларидан бири сифатида ҳинд-орий тиллари билан эроний тилларнинг, болтиқ тиллари билан славян тилларининг жуда яқинлигини, италий ва кельт тилларининг эса бир қадар яқинлигини кўрсатиш мумкин. Бундай яқинлик ва ўхшашликлар бошқа тил гуруҳларида ҳам кузатилади.
Ҳинд-европа тилшунослиги тарихининг бир ярим асрдан кўпроқ даври мобайнида Ҳ.-е. т. нинг таркиби ҳақидаги тушунча одатда тилларнинг кўпайиб бориши томон ўзгаргани каби (мас, Ҳ.-е. т. нинг дастлабки ядроси, ўрганилиш объекти санскрит, юнон, лотин, герман тиллари бўлган бўлса, кейинчапик бу доира кельт, болтиқ, славян тиллари, албан ва арман тиллари, 20-а. да эса хетт-лувий ва тохар тиллари ҳисобига кенгайди), бу тушунча ҳозир ҳам унчалик барқарор эмас, чунки ҳали чуқур ўрганилмаган, тўла ўқиш имкони бўлмаган тиллар анчагина. Рус олими В. М. Иллич-Свитич томонидан Ҳ.е. т. нинг янада қадимийроқ қариндошлик алоқалари ҳақидаги назария илгари сурилган. Унга кўра, Ҳ.-е. т. нинг «ностратик» деб аталувчи ва сом-ҳом (афроосиё), урал, олтой, дравид ва картвел сингари йирик тил оилаларини қамраб олувчи улкан оила билан қариндошлик алоқалари бир қатор фо-нетик ва қисман морфологик мослик (ўхшашлик)лар билан исботланган. Ҳ.-е. т-. ни ўрганиш, биринчидан, қиёсий-тарихий методнннг келиб чиқишига ва қиёсий-тарихий тилшуносликнннг пайдо бўлишига, иккинчидан, бу соҳанинг қиёсий-тарихий тилшуносликдаги алоҳида бир бўлим — ҳиндевропашунослик тарзида шаклланишига сабаб бўлди.
ЛЛ. Мейе А., Введсние в сравнитсльное изученис индоевропейских язнков, пср. с англ., М.-Л., 1938,Порциг В., Членение индо-европейской язнковой области, пер. с нсм., М., 1964; Иванов В. В., Обшеиндоевро-пейская, праславянская и анатолийская язм-ковмс синтезм, М., 1965; Ил л и ч-С витмч В. М.. Опнт сравнения ностратических язн-ков. Сравнительннй словарь [т. 1—3|, М., 1971—84; Язмки Азии и Африки, т. 1—2. Ин-доевропейские язнки, М., 1976—78; Гамк-релидзе Т. В., Иванов В. В., Индо-европейский язнк и индоевропейцн. Рекон-струкция и историко-тииологический анализ праязмка и протокультурн, кн. 1—2, Тбилиси, 1984; Сравнитсльное язмкознание и история язмков. Л., 1984.
Абдуваҳоб Мадвалиев, Илҳом Мадраҳимов, Ўроқ Лафасов.