ҲИНДИСТОН МИЛЛИЙ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ — Ҳиндистондаги жамоат илмий муассасаси. 1970 й. Ҳиндистон Фанлар миллий ин-ти (1935 й. тузилган) негизида ташкил этилган. Деҳли ш. да жойлашган. Мамлакатдаги илмий ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради. Академия ўз тадқиқот марказларига эга эмас. Илмий асар ва монографиялар эълон қилади. Бюллетень, йилномалар, Ҳиндистонда фан тарихи, фундаментал ва амалий мат. бўйича. жур. лар нашр этади. 650 дан ортиқ аъзоси, 80 фахрий аъзоси бор.