ҲИСОБЛАШ МАТЕМАТИКАСИ

ҲИСОБЛАШ МАТЕМАТИКАСИ — математиканннг турли масалаларнинг (аниқ ёки тақрибий) ечимини сонли натижага олиб келадиган усулларни ўрганиш билан шуғулланадиган бўлими. Иррационал сонларнн ҳисоблаш қоидасининг яратилишини Ҳисоблаш математикаси боши деб қабул қилиш мумкин. Ҳисоблаш математикаси тараққиё-ти, умуман, мат. ва электрон ҳисоблаш машинаси (ЭҲМ) тараққиёти билан узвий боғлиқ. Кен г маънода Ҳисоблаш математикаси деганда мат. нинг ЭҲМ дан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган масалаларини ўз ичига олган бўлими тушунилади. Ҳисоблаш математикасида рақамли усуллар муҳим ўринни эгаллайди. Типик математик маса-лалар деб қуйидагиларни айтиш мумкин:

1) татбиқтарда кенг қўлланадиган алгебра масалалари: чизиқли ал-гебраик тенгламалар тизими (жумладан, тартиби катта тизимлар) ни ечиш, матрицанннг тескарисини топиш, матрицаларнинг хос сонлари ва хос векторларини топиш (дастлабки бир нечтасининг қийматини топиш — хос сонларнинг хусусий муаммоси, барчасининг қийматини топиш — хос сонларнинг тўлиқ муаммоси) усуллари;

2) трансцендент функциялар (бир аргументли ва кўп аргумент-ли)нинг қийматларини ҳисоблаш ва уларни бошқа соддароқ функциялар (мас, кўпҳадлар) билан яқинлаштириш усуллари;

3) бир аргументли ва кўп аргументли функцияларни сонли диф-ференциаллаш ва интеграллаш усуллари;

4) оддий дифференциал, интег-рал, интегро-дифференциал ва хусу-сий ҳосилавий дифференциал тенгла-маларни сонли ечиш усуллари.

Ҳисоблаш математикасида тез ривожланаётган соҳалардан бири — оптималлаштиришнинг сонли усуллари. Оптималлаштириш масаласи мураккаб тузилишли тўпламлар устида аниқланган функционалларнинг оптимал қийматларини ўрганишдан иборат. Бу ерда, биринчи навбатда, иқтисодий масалалар ва уларга келтириладиган математик (жумладан, чизиқли ва динамик) дас-турлаш усуллари кўрилади. Амалларни текшириш ва ўйинлар назарияси масалаларини ечишда келиб чиқадиган минимакс масалалар ҳам оптималлаштириш масалаларига киради.

Ҳисоблаш математикасининг кўп бўлимларида, хусусан, катта ҳажмдаги масалаларида (мас, ўзгарувчиларнинг сони кўп бўлганда) ечиш усулларини оптималлаш масалалари катта аҳамиятга эга.


Кирилл алифбосида мақола: ҲИСОБЛАШ МАТЕМАТИКАСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ҳ ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АЛГЕБРА
МАТЕМАТИКА
ЕР
ХОРАЗМИЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты