ГЕНЕТИК ҲИМОЯ УСУЛИ

ГЕНЕТИК ҲИМОЯ УСУЛИ (ўсимликлар ҳимоясида) — касаллик қўзғатувчилар ҳамда бегона ўтларга қарши курашда икки организм: паразит ва хўжайин ўсимликларнинг ўзаро таъсиридан фойдаланишга асосланган усул. Табиатда ўсимлик нави, тури ёки навлар ҳамда турлар гуруҳи паразитларнинг фақат муайян формалари ёки ирқпари б-н зарарлаиади. Паразитларнинг вирулентлиги (касаллик қўзғата олиш хусусияти) ва ўсимликнинг касалликка чидамлилиги ирсий таъминланади ва улар фақат ўзаро таъсир натижасидагина фенотипик намоён бўлади. Касаллантириш даражаси паразитнинг ўсимлик организмига патологик таъсири, яъни жавоб реакцияси даражаси билан белгиланади. Қ. х. экинлари касалликлари, мас, ғўза вилтига қарши муваффақиятли курашиш учун унинг қўзғатувчиси — вертициллиум замбуруғининг барча генетик фондини, ирқ ва форма ҳосил қилиш сабаблари ҳамда йўлларини, ўсимликнинг касалликка чидамли навларини яратишда фойдаланиш мумкин бўлган ўсимлик генетик фондини аниклаш зарур. Паразитлар ўзгарувчанлигини ўрганишда барқарор белгили ҳар хил мутантлардан фойдаланиш замбуруғнинг вирулентли генларини белгилаш ва аниқдаш имконини беради.

Америкалик генетик олим Х. Флор (1955) тадқиқотлар натижасига асосланиб, хўжайин ва паразитнинг ўзаро генетик муносабати тўғрисида «генга ген» деб номланган, яъни ҳар бир касаллик туғдирувчи генга мос келадиган чидамлилик гени бўлади, деган гипотезани илгари сурди. Бу гипотезанинг тўғрилиги вертициллёз вилт замбуруғи билан ғўзанинг ўзаро таъсирини ўрганишда исботланди. «Тошкент» типидаги ғўза навларини р-нлаштиришда касаллик билан зарарланиш суръати кескин ўзгаради. Замбуруғнинг ғўзанинг 108-Ф навини зарарлайдиган барча формалари ҳам янги навларга мослаша олмади. Бироқ ҳар йили бир навни кетма-кет бир жойга экиш натижасида мазкур нав учун патоген бўлган замбуруғ формаси тупрокда йиғилиб қолади ва касалликнинг ўсиб боришига сабаб бўлади. Шунинг учун паразит форма ва ирқларини генетик тадқиқ этишни узлуксиз олиб бориш керак. Генетик таъминланган паразит вирулентлиги ва ўсимлик чидамлилиги белгиларининг ўзаро таъсирини ўрганиш, унинг физиологик-биокимёвий табиатини кашф этиш, улардаги ўзгарувчанлик амплитудаси ҳамда йўналишини аниқлаш мутахассисларга элифитотияни прогнозлаш, ўсимликнинг мазкур нави ёки тури учун патоген паразит форма ҳамда ирқпарининг вужудга келиши ва тарқалишининг олдини олиш, селекция ишларини мақсадга мувофиқ олиб боришга имкон беради. Генетик ҳимоя усули ўсимлик касалликлари тарқалишининг олдини олишда энг истиқболли усуллардан (яна қ. Иммунитет, Ўсимликларни ҳимоя килиш).

Абдукарим Зикирёев, Ася Рисбоева.


Кирилл алифбосида мақола: ГЕНЕТИК ҲИМОЯ УСУЛИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Г ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
БЕГОНА ЎТЛАР
ИБН СИНО
ҒЎЗА
БИОЛОГИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты