ҲИҚИЧОҚ ТУТИШИ — одам нафас олганда, диафрагма рефлектор қисқа-риб нафас йўлидан ўзига хос товуш чиқиши, бу диафрагманинг тортишиб қисқариши натижасида рўй беради. Ҳиқичоқ тутиши мутлақо соғлом кишиларда ҳеч қандай сабабсиз пайдо бўлиб, одатда, беза-рар ва тез ўтиб кетади. Чуқур нафас олганда, бир оз вақт нафас олмай турганда, бир-икки қултум совуқ сув ичганда Ҳиқичоқ тутиши бирмунча енгиллашади ёки тўхтайди. Ҳиқичоқ тутиши айрим касалликлар белгиси бўлиши ҳам мумкин.
Замонавий тиббиёт бу касалликнинг келиб чиқишини қорин бўшлиғидаги баъзи бир касалликлар, хусусан яллиғланиш, шунингдек, бош ва орқа миянинг шикастланиши, асабнинг бузилиши билан боғлайди. Шарқ халқ табобати Ҳиқичоқ тутишининг асосида шамоллаш ётади деб таъкидлайди. табиатан бу дард ҳўлсовуқ мизожли одамларда пайдо бўлади. Ҳиқичоқ тутишининг нафас йўллари, қизилўнгач, меъда деворларининг шамоллаши билан боғ-лиқлиги бор, унинг келиб чиқишига шамоллашдан ташқари, пала-партиш овқатланиш, узоқ вақт ҳаммомга тушмаслик ва ҳ. к. ҳам сабаб бўлади. Ҳиқичоқ тутиши, айниқса, унинг хуружи юракка, меъдага нохуш таъсир қилади, бу бошқа ички аъзоларнинг ўзаро мунтазам иш фаолиятини издан чиқаради. Ҳиқичоқ тутиши тўхтамасдан узоқ давом этса, унинг саба-бини аниқлаш учун врачга мурожаат этиш ва зарур бўлганда тегишли даволаниш курсини олиш ксрак. Даво Ҳиқичоқ тутишига сабаб бўлган омилни бартараф этишдан иборат; офтобда тобланиш, ҳаммомга тушиб терлаш, \ар куни ётишдан олдин оёқ тагига асал суртиш (оёққа асал суркалгач целлофан ёпиштириб, устидан оддий пайпоқ кийиб ётиш), иси-риқ жом қилиш каби халқ табобати усулларини қўллаш яхши наф беради.