ҲУЖАЙРА ДЕВОРИ, ўсимликлар ҳужайраси пўсти (тетЬгапа се11и1ае) — ҳужайра мембранаси сир-тидаги тузилма; ҳужайрани мустаҳкам қилиб туради; унга шакл беради; про-топластни ҳимоя қилади. Кўпчилик ўсимликларнинг Ҳужайра девори ёғочланиб, таянч функциясини бажарадиган ўзига хос ўсимлик скелетини ҳосил қилади. Юқори молекулали углеводлар — цел-люлоза молекулалари Ҳужайра деворининг асосини ташкил этади. Бу молекулалар мураккаб бойлам (фибриллалар) га тўпланиб, Ҳужайра девори учун синч вазифасини бажаради. Ҳужайра девори таркибида гемицеллюлоза, пёктин бўлади. Тўқиманинг хилига қараб, унинг ҳужайраси девори таркибида бошқа органик (лигнин, кутин, суберин, мум оқсил) ва анорганик моддалар (кальций тузлари, қум) бўлиши мумкин. Ҳужайра деворининг барча моддалари, одатда, протопластда синтез қилинади. Углеводларни, асосан, Гольжи аппарати синтезлайди. Ҳужайра девори бирламчи ва иккиламчи бўлади. Бирламчи Ҳужайра девори юпқа, гемицеллюлоза ва пек-тинга бой бўлиб, меристема ва ўсаётган, баъзан доимий ҳужайралар учун хос. Бирламчи Ҳужайра девори матриксида целлюлоза фибриллари тартибсиз ўрнашган. Бирламчи Ҳужайра деворининг айрим қисмлари жуда юпқа бўлиб, уларда найчалар жойлашган. Найчалар орқали плазмодесмалар (қўшни ҳужай-ралар протопластларини туташтириб турувчи цитоплазматик ипчалар) ўтади.
Иккиламчи Ҳужайра девори, одатда, ҳужайранинг ўсиши даври охирида ҳосил бўлади ва қават-қават бўлиб прото-пласт томондан бирламчи Ҳужайра девори устида тахланиб туради. Иккиламчи Ҳужайра деворида целлюлоза кўп; унинг фибриллалари кучли ва тартиб билан бирмунча парал-лел жойлашади. Ҳар бир қаватда фиб-риллаларнинг турли йўналишда жойлашганлиги Ҳужайра девори мустаҳкамлигини оширади. Иккиламчи Ҳужайра деворида поралар деб аталадиган туташ бўлмаган жойлар бўлади.
Бир ҳужайрали ва кўп ҳужайрали ҳайвонлар ҳужайраларида Ҳужайра девори бўлмаслиги мумкин. Ҳайвонлар Ҳужайра девори хилма-хил бўлиб, ташқи ҳужайра скелети (бир ҳужайралилар пелликуласи, бўғимоёқлиларнинг хитин кутикула-си), ҳимоя (тухумҳужайранинг кўп қаватли пўсти, циста қобиғи) вази-фасини бажаради. Ҳайвонлар Ҳужайра девори, асосан, углеводлар ва уларнинг оқсиллар билан бирикмасидан, шунингдек, липидлар ва анорганик моддалардан иборат.