ҲУҚУҚ ОБЪЕКТИ

ҲУҚУҚ ОБЪЕКТИ — ҳуқуқий муносабатда иштирок этаётган субъектларнинг диққат-эътибори, манфаати, хаттиҳаракати қаратилган тайин неъмат, нарса, жараёнлар. Мас, уй-жой олди-сотди шартномавий муносабатининг объектини уй-жой ташкил этади; одам жонига қасд қилиш жиноятининг объекти — инсоннинг ҳаёти ва ш. к. Ҳуқуқий муносабатларнинг объекти ҳаёт ҳодисалари, ижтимоий воқеликлар каби турли-туман-дир. Уларни асосан қуйидагичатаснифлаш мумкин: буюмлар, ашёлар, моддий олам неъматлари; маънавий ижод маҳсулотлари; инсон фаолияти, хулқатвори; шахсий номулкий неъматлар. Табиат неъматлари ва одамнинг меҳнат фаолияти жараёнида яратилган нарсалар юридик маънода буюм (ашё) лар бўлиб, улар асосида ҳуқуқий муносабатлар келиб чиқади. Моддий олам неъматлари объект бўлувчи ҳуқуқий муносабатларга олди-сотди, маҳсулот айирбошлаш, ҳадя, мерос каби муносабатлар киритилади. Интеллектуал-ақлий фаолият натижаси маънавий ижод маҳсулотлари бўлиб, улар юзасидан ҳам турли ҳуқуқий муносабатлар келиб чиқади. Инсон фаолияти, хулқ-атвори ҳам ҳуқуқий муносабатлар воситасида тартибга солинувчи объект сифатида кўрилади. Ҳуқуқий муносабатнинг шахсий номулкий объекти деганда инсоннинг бевосита шахсияти билан боғлиқ нарсалар — унинг ҳаёти, қадр-қиммати. шаъни, соғлиғи кабилар тушунилади. Булар жиноят қонуни, фуқаролик, маъмурий, никоҳ ва оила ҳамда бошқа қонунчилик соҳалари томонидан муҳофаза этилади.


Кирилл алифбосида мақола: ҲУҚУҚ ОБЪЕКТИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ҳ ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
АЛИШЕР НАВОИЙ
ФОРОБИЙ
ОДАМ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты