ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАР

ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАР — ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинадиган ижтимоий муносабатлар. Бундай муносабатлар иштирокчилари тегишли юридик ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўладилар. Мас, ишга кириш билан боғ-лиқ ҳуқуқий муносабатда ишга қабул қилинган ходимда муайян меҳнат фаолиятини амалга ошириш мажбурия-ти, корхона маъмуриятида эса тегишли иш ҳақи тўлаш мажбурияти пайдо бўлади. Айни пайтда, иккала томон ҳам қонунда белгиланган қатор ҳуқуқлардан фойдаланади. Ҳуқуқий муносабатлар юзага келиши учун моддий асослар (томонларнинг хоҳиш-истаги, манфаати) ва юридик асослар (шу ижтимоий муносабатни тартибга соладиган тегишли ҳуқуқ нормасинннг мавжудлиги, томонларнинг ҳуқуқ ва муомала лаёқатига эга бўлишлиги, юридик фактнинг мавжудлиги) бўлиши лозим.

Ҳуқуқий муносабатларнинг мазмунини ташкил этув-чи, уларнинг вужудга келиши учун зарур бўлган таркибий қисмлари бор. Булар Ҳуқуқий муносабатларнинг субъекти, объекти, субъектив ҳуқуқ ва юридик мажбуриятлардир (қ. Ҳуқуқ субъекти, Ҳуқуқ объекти). Субъектив ҳуқуқ ҳуқуқдор шахснинг ҳуқуқ нормалари доирасида ҳамда конкрет юридик фактлар асосида вужудга келувчи хатти-ҳаракати, феъл-атворининг меъёридир. Субъектив ҳуқуқ ҳуқуқий муносабат иштирокчиларининг тегишли ҳуқуқ нормасига асосан унда кўзда тутилган ҳаракатни содир қилишга ҳақли эканликларини ёки маълум ҳаракатларни амалга оширилишини талаб қилиш ваколатига эга эканликларини билди-ради. Юридик мажбурият — ҳуқуқий муносабат иштирокчиларнинг тегишли ҳуқуқий нормага асосан ўзларининг бурчи (мажбурияти) бўлган ҳаракатни амалга оширишлари ёки муайян ҳаракатни содир этишдан ўзларини тийишларидир. Юридик мажбуриятни бажармаслик юридик жавобгарликка олиб келади. Субъектив ҳуқуқ ва юридик мажбурият ўзаро боғ-лиқдир. Ҳуқуқ мажбуриятсиз мавжуд бўлмайди. Айтайлик, иш вақтидан ташқари ишлаганлик туфайли оши-рилган ҳақ тўлаш — маъмурият учун мажбурият, ходим учун — ҳуқуқдир. Ҳуқуқий муносабатлар ҳуқуқ тармоқларига кўра кон-ституциявий, маъмурий, фуқаролик-ҳуқуқуий, жиноий-ҳуқуқий, меҳнат, оилавий ва б. турларга бўлинади. Ўзининг вазифаси, мазмунига кўра, умумий тартибга солувчи (регулятив) ва қўриқловчи (негатив) Ҳ. м. га ажратилади. Ҳуқуқий муносабатлар умумий ва конкрет, мутлақ ва нисбий турларга ҳам бўлинади. Умумий Ҳуқуқий муносабатлар деганда, аввало, фу-қароларнинг асосий ҳуқуқ, эркинлик ва мажбуриятларини мустаҳкамловчи конституциявий нормалар асосида вужудга келувчи муносабатлар тушунилади. Фуқаролар қонунда назарда тутилган ваколатларга эга бўлгач, барча ҳуқуқ субъектлари билан ҳуқуқий алоқадорликка ҳисобланадилар. Мазкур ҳуқуқ ва эркинликлар амалга оширилса конкрет Ҳуқуқий муносабатлар вужудга келади. Мут-лақ Ҳуқуқий муносабатларда бир тараф аниқ маълум бўлади — бу субъектив ҳуқуқ эгаси-дир. Қолган барча субъектлар мажбурият ўтовчи мақомида бўладилар. Бундай Ҳуқуқий муносабатларга мисол тарзида мулкчилик муносабатларини кўрсатиш мумкин. Нисбий Ҳуқуқий муносабатларда барча иштирокчилар аниқ белгиланади, яъни ҳуқуқ эгаси ҳам, мажбурият ўтовчи томон ҳам (мас, сотувчи ва харидор, буюртмачи ва пудратчи, корхона раҳбари ва ходим) маълум бўлади.

Маҳмуд Нажимов.


Кирилл алифбосида мақола: ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ҳ ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ҲИНДИСТОН
Туш таъбири ўзбек тилида
АЛИШЕР НАВОИЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты