ИБТИДОИЙ ЖАМИЯТ — ибтидоий одамларнинг пайдо бўлишидан то давлат юзага келгунига қадар бўлган давр. Жамоа бўлиб меҳнат қилиш ва жамоа бўлиб истеъмол қилиш Ибтидоий жамиятнинг ўзига хос хусусиятидир. Энг оддий меҳнат қуролларига эга бўлган ибтидоий одам якка-якка ҳолда табиат кучларига ва ҳайвонларга қарши кураша олмас эди. Шунинг учун ибтидоий одамлар жамоа равишда меҳнат қилиб, ўз меҳнатларининг маҳсулини тенг тақсимлар эдилар. Ибтидоий жамият ибораси жуда буюк каш-фиёт ҳисобланиб, у биринчи навбатда эта. олим Л. Г. Морган номи билан боғлиқ. Л. Г. Морган ўзининг «Қадимги жамият» (1877) асарида жуда бой этн. материалларга асосланган ҳолда илмий оламда биринчи бўлиб, кишилик тарихининг дастлабки синфий жамиятга қадар бўлган даврини икки босқичга бўлган: 1-босқични «ибтидоий туда», 2-босқични эса «ибтидоий уруғчилик жамоаси» деб атади. Ибтидоий туда бо-сқичи ўз мазмун ва моҳияти билан илк аждодларимизнинг «ҳайвонот» оламидан ажралиб инсоният оламига ўтиш даври билан характерланади. Л. Г. Морган бу босқични Ибтидоий жамиятга киритмаган. Аслида Ибтидоий жамият уруғчилик жамоасини вужудга келиши билан бошланади. Л. Г. Морган фикрига Ф. Энгельс ва В. И. Ленинпар қўшилсада, аммо улар уруғчилик жамоаси даврини «ибтидоий коммуна», «қадимги коммунизм» иборалари билан алмаштириб катта назарий хатога йўл қўядилар. Ибтидоий Жамият Cмашиннинг «Диалектик ва тарихий материализм ҳақида» асари пайдо бўлгач, масала янада чалкашиб кетди. У И. ж. тушунчасига кишилик тарихини ибтидоий туда босқичини ҳам қўшиб юборди. Сталинча концепция кейинчалик собиқ совет тарихшунослигида асосий йўл-йўриқ бўлиб қолди. Аслида, тарихан биринчи ижтимоий-иқтисодий формация — ибтидоий уруғчилик жамоаси эди. У уруғ жамоаларининг пайдо булишидан то биринчи синфий жамиятнинг шаклланишига қадар бўлган даврни ўз ичига олади. Ибтидоий туда даврида эса и. ч. нинг ўзи бўлмаган. Бу давр одамзоднинг узок, давом этган тадрижий шаклланиш бо-сқичи бўлиб, у ҳақиқатан Ибтидоий жамиятга ўтиш даври ҳисобланади. Л. Г. Морган ўз вақтида Ибтидоий жамиятни 2 босқичга бўлган: би-ринчисини «ибтидоий уруғчилик жамоаси», иккинчисини эса «ҳарбий демократия босқичи» деб атайди. 20-а. давомида этн. ва археология соҳаларида фан оламида қўлга киритилган ютуқлар ҳарбий демократия даврини синфсиз жамиятдан биринчи синфий жамиятга ўтиш босқичи сифатида қарашни, шунингдек, «ибтидоий уруғчилик жамоаси» даврини икки фазага бўлишликни тақозо этади. Ибтидоий уруғ жамоасининг ҳар иккала фазаси давомида инсон ҳаётида жуда катта сифат ўзгаришлари юз берди. Бу даврда дастлабки жамоа бўлиб яшаш куртаги пайдо бўлди. Бу куртак уруғ жамоасининг таркиб топишига асос солган оналар атрофида юз берди. Шунинг учун ҳам уруғчилик жамоасининг бу илк фазаси — она уруғи — матриархат деб аталди. Уруғчиликнинг биринчи тадрижий ривожланиш фазасида и. ч. муносабатлари тўлалигича уруғ манфаатига мос тушади, жамоада ижтимоий и. ч. ҳукмрон. Энди ибтидоий уруғчилик жамоасининг иккинчи фазасида и. ч. муноса-батлари аста-секин уруғ манфаати до-ирасидан чиқа бошлайди. Бундай ижтимоийиқтисодий ўзгаришлар ибтидоий жамоа хўжалигида деҳқончилик ва чорвачиликнинг келиб чиқиши ривожланиши б-н, жамоада ортикча маҳсулотнинг пайдо бўлиши ва бозор муносабатларининг таркиб топиши билан боғлиқ эди. Бу жараёнлар, албатта, и. ч. да эркаклар меҳнатига талабнинг ор-тиши ва уруғлараро гурухли никоҳнинг бузилиши ва уруғ жамоасидан ташкарида патриархал жуфт оиланинг қарор топиши билан боғлиқ эди. Ибтидоий уруғчилик жамоаси замонида рўй берган бу ўзгаришлар матриархал уруғ жамоасининг патриархал уруғ жамоасига ўз ўрнини бўшатиб беришига олиб келди. Ота уруғи (патриархат) шаклланди. Жамоада эркаклар ролининг кучайиши табиий равишда патриархал жуфт оилани келтириб чиқарди. Патриархал уруғ жамоасидаги жуфт оила никоҳи ва унинг таркибида моногам никоҳ тизимининг карор топишига олиб келди. Илк уруғчилик жамоаси даврида одамзод биринчи бор амалий санъатни кашф этди, яъни санъат дастлаб аёл ҳайкалларини ясашдан, биринчи навбатда, ҳомиладор аёл тасвирини ишлашдан бошланди. Бу даврнинг бошқа бир буюк ўзгариши одамзоднинг биологик жисмоний тузилишида рўй берди, яъни европеоид, негроид ва монголоид ирклар шаклланди ва, ниҳоят, энг қад. аждодларимиз табиий ғордан чиқиб, маълум минтақаларда ўзлари учун кулба ясаш йулини кашф этдилар. Ибтидоий аждодларимиз ҳаётидаги бу инқилобий ўзгаришлар она уруғи — матриархатнинг дастлабки минг йилликлари давомида, яъни мил. ав. 40 — 30минг йилликларда содир бўлди. Ибтидоий туда даврида илк аждодларимиз ўртасида биологик алоқалар чекланмаган, тартибсиз ҳолда юз берган бўлса, ибтидоий уруғчилик жамоаси таркиб топиши билан одамлар ўртасидаги биологик алоқалар маълум тартибга тушди, яъни биологик алоқалар энди икки уруғ жамоаси аъзолари ўртасида содир бўладиган бўлди. Бу никоҳ тартиби гурухли никоҳдеб юритилди. Кей-инроқ, она уруғи даврининг сўнгги фазасида ана шу гурухли никоҳ доирасида аёллар фарзандларининг оталаридан ўз уруги учун ишлаб беришни, ўз уруғи юмушларига ёрдам беришни талаб кила бошлайдилар. Бу талаблар, албатта, иқтисодий муаммолар билан боғлиқ бўлиб, она уруғи жамоаси заминида матриархал жуфт оилани расмийлаши-шига олиб келди. Оналар, энди, уз фарзандларига уз отасини таништира боради. Узок, давом этган бу никоҳтарти-би ва ахлоқ нормалари она уруғи доирасида эркаклар ролининг кучайишига олиб келди. Иқтисодий ҳаёт ташвишлари энди эрлар қўлида жамланди. Эркаклар иқтисодий хужалик жиловини уз қўлларига оладилар ва уларнинг фарзандлари олдидаги нуфузи ортиб боради. Ибтидоий уруғчилик жамоасининг иккинчи фазасида уруғ жамоалари хўжалигида қўшимча даромад пайдо бўлади, у эса, ўз навбатида, мол айирбошлашни келтириб чикаради. Ана шу даврдан бошлаб уруғларнинг қабилаларга бирлашиши бошланади. Қабилалараро иқтисодий алоқалар вужудга келади ва уларнинг оқибат натижаси сифатида кишилик тарихида ҳарбий демократия даври бошланди. Бу инқилобий ўзгаришлар оталар уруғи (патриархат) га хос булиб, улар ибтидоий уругчилик жамоаси заминида деҳқончилик ва чорвачиликнинг кашф этилиши билан боғлиқ эди.
Археологик жиҳатдан илк ва урта палеолит даврига мувофиқ келувчи ибтидоий туда даврида яшаган аждодларимизнинг одамсимон маймун подаларига хос хатти-ҳаракатлари, уларни фан оламида энг олий типдаги одамсимон маймунлардан тарқалган, деган тасаввурни келтириб чиқарди. Аслида, ҳеч бир одамсимон маймунлардан (шимпанзе, гиббон, орангутан, горил-лалардан) одам тарқалмаган. Одамзотнинг энг илк аждодлари ўзларининг озиқ тишларидаги нақшлари ва бош миясининг маймун бош миясидан катталиги билан фарққилувчи маймунсимон одам аждоди (Горанна дриопитеки) дан тарқалган. Бу типдаги одамзот аждодларининг қолдиқлари Жан. Афри-када зинжантроп, Индонезиянинг Ява о. да питекантроп, Хитойда синантроп, Ўзбекистонда фергантроп, Германияда неандерталлар номлари остида то-пиб ўрганилди. Фан оламининг хуло-сасига кўра, улар то «ақлли одам» («homo sapiens) ҳолатига келгунига қадар (мил. ав. 40—35 минг йилликка қадар) ўзининг тадрижий шаклланиш тараққиёт йўлини босиб ўтган. Улар энг оддий тош қуроллардан ва оловдан фойдаланишни ўргандилар. Маданиятнинг дастлабки куртаклари вужудга келди, маъноли нутқ пайдо бўлди. Инсон аста-секин биологик жиҳатдан такомиллаша борди, энг ибтидоий (питекантроп, синантроп ва неандертал ва б.) типдан юксак тараққий этган ва меҳнат қилиш қобилиятига эга бўлган одам даражасига етди. Аввало меҳнат, сўнгра сўзлаш иккита энг муҳим сабаб бўлдики, бу сабаблар таъсири остида энг илк аждодларимизнинг мияси секин-аста аклли одам миясига айланди. Илк ва ўрта палеолитдан унинг сўнгги босқичига ўтиш даврида тош қуролларни ясашда, овчиликда анча ютуқларга эришилди. Ибтидоий тўдадан сўнгги палеолитга ўтиш даврида ижтимоий муносабатлар ва одам қиёфаси анча ўзгарди ва тараққий этди. Ўрта Осиёда, жумладан, Ўзбекистонда Ибтидоий жамиятнинг ҳар бир даврига мансуб меҳнат қуроллари Фарғона водийсидаги Селунгур города ва б. жойларда топилди. Археолог А. П. Окладников томонидан 1938 — 39 й. ларда текширилган Тешиктош три ёдгорликлари ҳам мазкур даврнинг мустье босқичига мансубдир.
Сўнгги палеолит даврида суяк ва шохдан ясалган буюмлар — игна, бигиз, қармоқ, камон ўқи, турли хил безаклар ва ҳ. к. кенг қўлланилган. Бу даврда парма ҳам пайдо бўлди. Ибтидоий туда ўрнини ижтимоий жамоанинг анча мукаммаллашган шакли — она уруғи жамоаси (матриархат) олди. Бир уруғ ичида никоҳ қилиш ман этилди, натижада ибтидоий одамларнинг жамоа бўлиб уюшиши кучайди. Археологик жиҳатдан сўнгги палеолит, мезолит ва неолит даврига мувофиқ ке-лувчи матриархат даврида уруғчилик жамоаси анча уюшқоқ ижтимоий-иқтисодий куртак бўлиб, кишилар бир-галикда маҳсулот тайёрлар ва истеъмол қилар эди. Улар овчилик, балиқчилик билан шуғулланганлар, кейинчалик эса мотига билан ер ҳайдаб, деҳқончилик қилиб ва уй ҳайвонларини боқиб, тирикчилик ўтказишган. Матриархатнинг ривожланган даврида меҳнат тақсимоти туфайли хўжаликда ва жамиятда аёллар муҳим роль ўйнай бошлади. Ибтидоий гуруҳ-гуруҳ оиладан алоҳида хўжаликка эга бўлмаган беқарор жуфтжуфт оилага утилди. Матриархат даврида қишки турар жой, кийим ва безаклар, қуролнинг мураккаб турлари (ўқ ей, елмилтиқ ва б.), терини қайта ишлаш, мато тўқиш, кулолчилик, тасвирий санъат ва дин вужудга кела бошлади. Бу даврнинг сўнгги босқичида эт-ник бирлик — қабила таркиб топди. Ўрта Осиёда шу даврга оид куп ёдгорликлар топилган (мас, Жойтун мада-нияти, Калтаминор маданияти).
Неолитнинг сўнгги босқичи ва жез даврининг бошларида она уругчилик жамоасининг ишлаб чиқарувчи кучлари тараққиётида катта ўзгаришлар руи берди. Чорвачилик, омоч билан ер ҳайдаш, балиқ тутиш, металлни оддий усулда қайта ишлаш юзага келди. Натижада аёлларнинг хужалик юритишдаги роли пасайиб, эркакларнинг роли ошди. Кишилар табиат кучларига қарши курашиш учун турли қуроллардан фойдаландилар. Эркаклар ўзлари топган бойликларини умумий жамоага эмас, ўз болаларига беришга интилдилар. Шу тариқа матриархатдан патриархат даврига ўтилди, уруғчилик оилаларига ота бошчилик қиладиган бўлди. Ота уруғи асосида катта патриархал оилалар ташкил топди. Патриархал оилада уруғчилик тузумининг куртаги сақланган бўлсада, унинг емирилаётгани сезилиб турарди. Барқарор никоҳ вужудга келиши билан аёл киши эркак турган жойга бориб яшайдиган бўлди. Болалар ота исмининг ва мулкининг меросхўри бўлдилар, уйда ота ҳукмронлиги юзага келди. Ибтидоий жамият кучларнинг ўси-ши, ижтимоий меҳнат тақсимотининг ривожланиши хусусий хўжаликнинг пайдо бўлишига, уруғнинг емирили-шига, ўзига тўқ юқори табақанинг ажралиб чиқишига олиб келди, бу табақа дастлаб ҳарбий асирлар, сўнг қашшоқлашган қабиладошларини қулларга айлантирди. Қабилалараро хўжалик ва маданий алоқаларнинг ривожи туфайли этник бирликнинг янги шакли — элат вужудга келди. Натижада синфлар ва давлатлар пайдо бўлди. Уруғқабила бошлиқларидан давлат ҳокимияти ташкил топа бошлади. Жез даврида Ўзбекистон ҳудудида суғорма деҳқончилик ривожлана бошлади. Бу даврга оид ар-хеологик топилмалар моддиймаданий белгилари ва этн. хусусиятларига караб кўпгина археологик маданият исмлари билан аталади (мас, Амиробод маданияти, Сополлитепа маданияти, Замонбобо маданияти, Сувёрган маданияти, Тозабоғёп маданияти, Чует маданияти ва б.) Ўрта Осиё ҳудудидаги жез даври ёдгорликларининг жуда бой мажмуаси воҳаларда иқтисод ва маданият тараққий этганидан бу ерда қадим даврлар-даёқ синфий жамият туғила бошлаганидан далолат беради.
Ад.: Морган Л. Г., Древнее обшество, Лондон, 1877; Энгельс Ф., Оила, хусусий мулк ва давлатнинг келиб чиқиши, Т., 1967; Першиц А. И. и др., История первобытного обшества, М., 1968; Аскаров А., Ўзбекистон тарихи, Т., 1994.
Аҳмадали Асқаров.