ИЗОЦИАНАТЛАР

ИЗОЦИАНАТЛАР — умумий форму-ласи RN=C=O бўлган органик бирик-малар. Алкшь, арил-, гетерилизоцианатлар (R — тегишлича Alk. Аг. гетероароматик бирикма қолдиғи) маълум. Буларга ацилизоцианатлар (RCO) N=C=O, сульфонилизоцианатлар RCO2N=C=O ва Si, Ge, Sn ёки Р атомини тутувчи (мас, (CH3)3SiN=C=O) элементоорганик Изоцианатлар хам киради.

Изоцианатлар инфрақизил спектрларида 2250 — 2270 см1 га, ультрабинафша спектралларда эса 220—250 нм га тенг тавсифли ютилишни намоён қилади. Изоцианатлар моно-изоцианатлар ва диизоцианатларга бўлинади. Булар, асосан, суюклик ёки қаттиқ моддалар бўлиб, заҳарли, кўплари лакриматорлар ҳисобланади.

Изоцианатлар кимёвий жихатдан кучсиз асослар бўлиб, кислород атоми бўйича протонланади, уларга нуклеофил ўрин алма-шиниш реакциялари хосдир. Мас, НА кўринишдаги нуклеофил реагентлар C=N бога бўйлаб бирикади: И. спиртлар билан уретанлар, аминлар б-н мочевина ҳосилаларини беради. Гидроксиламин, аммиак, гидразин, амидлар, уретанлар, цианамид, мочевина, амидинлар, гуанидинлар, нит-раминлар, сульфонамидлар билан ҳам таъсирланади. Сув билан карбамин кислотани ҳосил қилади, маҳсулот карбонат ангидрид ва аминобирикмагача парчаланади. Олтингугурт, водород сув каби таъсир этади. Карбон ва минерал кислоталар билан ҳосил қилинган бирик-малар тез парчаланиб, симметрикангидридлар, аминлар ёки аммоний тузларини беради. Ароматик Изоцианатлар эса сульфат кислота таъсирида ҳалқа бўйлаб сульфоланади. Пероксидлар таъсирида азобирикмалар ҳосил бўлади. Изоцианатлар димерланиш ва тримерланиш хусусиятларига ҳам эга.

Изоцианатлар саноат миқёсида бирмунча мураккаб ҳисобланган юқори ҳароратда қайнайдиган (мас, о-дихлорбензол) эритувчилар иштирокида аминларни фосгенлаш орқали олинади. Курциус, Гофман ва Лоссен қайта гуруҳланиш усуллари Изоцианатлар олишнинг муҳим препаратив йўлларидан ҳисобланади.

Изоцианатлар саноат миқёсида полиуретанлар, пестицидлар, бирлашган хиллари эса тўқимачилик материаллари, резина ва лок и. ч. да қўлланилади.


Кирилл алифбосида мақола: ИЗОЦИАНАТЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: И ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
КИСЛОТА ВА АСОСЛАР
КИСЛОРОД
ҲАЁТНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ
СПИРТЛАР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты