ИККИ ФУҚАРОЛИК, бипатридлар — айни бир вақтда 2 ва ундан ортиқ давлат фуқаролигига мансублик. 2 фуқаролик қуйидаги ҳолларда юзага келади:
1) фарзанд фуқаролигини белгилашда «қон ҳуқуқи», яъни қайси давлат ҳудудида туғилишидан қатъи назар, отаонаси қайси давлат фуқароси бўлса, шу давлатнинг фуқароси бўлишлик қоидаси қўлланадиган давлат фуқароларидан фарзанд туғилган вақтда; «юрт ҳуқуқи», яъни ота-онаси фуқаролигидан қатъи назар, қайси давлат ҳудудида туғилса, шу давлат фуқароси бўлишлик қоидасини қўлланадиган давлат ҳудудида фарзанд ту-ғилган пайтда;
2) аёл киши ажнабий шахс билан никоҳда бўлган пайтда — агар унинг мамлакати қонунчилигига биноан у никоҳцан ўтганидан сўнг фуқароликдан чиқарилмаса, эрининг мамлакати қонунчилигига биноан эса аёлни ўз-ўзидан фуқароликка қабул қилса;
3) фуқаролик бошқа давлат фуқаролигига ўзгартирилган пайтда — агар фуқароликка қабул қилган давлатнинг фуқароликни ўзгартириш учун олдиндан розилиги олинмаган бўлса. Халқаро ҳуқуқца 2 фуқаролик муносабати билан юзага келадиган масалалар бўйича ягона, ҳамма тан олган тартиб белгиланмаган. Умуман, аксарият давлатлар 2 фуқароликка салбий муносабатдадир. 1930 й. Гаага кон-венциясида 2 фуқароликни камайтириш ва тан олмаслик ҳақидаги халқаро тамойил мустаҳкамланган. Умум эътироф этган қоидага кўра, ҳар бир шахс фақат бир давлатнинг фуқароси бўла олади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик тўғрисидаги қонунига (1992 й. 2 июль) биноан, ягона фуқаролик жорий қилинган. Ўзбекистонда яшовчи ҳар бир шахс фуқаролик ҳуқуқига эга. Ҳеч ким фуқароликдан ёки фуқароликни ўзгартириш ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин эмас. Ягона фуқаролик: а) давлатнинг яхлитлигини; б) барча фуқаролар бир хил ҳуқуқий мақомга эга эканлигини; в) барча фуқаролар тенг ҳуқуқлиги ва уларнинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилинишини англатади. Шахс 2 ёки ундан ортиқ фуқароликка эга бўлган тақдирда, у қайси мамлакат] билан энг кўп узвий боғланган бўлса,: унинг учун ўша мамлакат хуқуқи шахсий қонун ҳисобланади. Фуқаролиги бўлмаган шахс қайси мамлакатда доимий яшаб турган бўлса, ўша мамлакат ҳуқуқи унинг шахсий қонуни ҳисобланади (ФК, 1168-модда).