ИКРОМОВА

ИКРОМОВА Дилбар (1947.17.7, Бекобод) — Ўзбекистон халқ артисти (2001). Тошкент театр ва рассомлик санъати интини тугатган (1970). 1970 й. дан Ҳамза театри (ҳоз. Ўзбек миллий театрика ишлайди. «Ой тутилган тунда» (М. Карим) спектаклидаги Зубаржат саҳнада яратган илк образидир. Озода («Имон»), Дилором («Олтин девор»), Феокла Ивановна («Уйланиш»), Роллер («Қароқчилар»), Момо («Чимилдиқ») каби роллари билан шухрат қозонди. Унинг ижроси ҳаётий ҳақиқат ва са-мимият намунаси бўлиб, диалогларни жуда ишонарли олиб бориш, ролнинг энг майда кўринишларига ҳам нозиклик билан ёндашиш, мимик ҳаракатлардан усталик билан фойдаланиш актриса ижодига хос. Фильмларда ҳам суратга тушган: Сотти («Келинлар қўзғолони»), телба аёл («Қалдирғоч»), Она («Ёлгиз ёдгорим»), Она («Чаёнгул»), қўшни хотин («Шариф ва Маъриф»), Момо («Чимилдиқ») ва б.


Кирилл алифбосида мақола: ИКРОМОВА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: И ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ҲИНДИСТОН
КИНО САНЪАТИ
ЭРОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты