ИНВЕСТИЦИЯ

ИНВЕСТИЦИЯ (лот. investio — ўраш) — иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида ўз мамлакатида ёки чет элларда турли тармокларга, ижтимоийиқтисодий дастурларга, инновация, тадбиркорлик лойиҳаларига узок, муддатли капитал киритиш (қўйиш). Пулнинг вақт (замон)га боғлиқ қиймати назариясига кўра, Инвестиция келажакда наф олиш мақсадида маблағлар қўйишдир. Инвестиция капитални муайян муддатга боғлашни ёки банд қилишни билдиради. Бундан асосий мақсад капитал қийматини саклаб қолиш ёки бўлмаса капитал қийматини вақтда ўстириб боришдир. Иқтисодий мазмуни жиҳатдан Инвестиция турли фаолиятларга сафарбар этилган моддий, номоддий бойликлар ва уларга бўлган ҳуқуқларни акс эттиради. Инвестиция сифатида пул, қимматли қоғозлар (акция, облигация, сертификат, вексель), ер, бино, иншоот каби бойликлар, интеллектуал мулк бўлган илмий кашфиётлар, ихтиролар ва б. ишлатилади. Инвестиция лойиҳаларига маблағ қўювчилар — инвесторлар давлат, компания, корхона, чет эллик фуқаролар, аҳоли ва б. бўлиши мумкин.

Унинг қуйидаги турлари мавжуд: давлат И. си — давлат бюджети ва молия манбалари ҳисобидан киритилади; чет эл Инвестицияси — хорижий давлатлар, банклар, компаниялар, тад-биркорлар томонидан киритилади; хусусий Инвестиция — хусусий, корпоратив хўжалик ва ташкилотлар, фукаролар маблағлари, шу жумладан, шахсий ва жалб қилинган маблағлар ҳисобидан қўйилади. Инвестиция қўйилиш шаклига қараб молиявий (портфель) ва реал (ишлаб чиқариш) И. га бўлинади. Молиявий (портфель) Инвестиция — акция, облигация ва б. қимматли қоғозларни сотиб олишга қўйиладиган Инвестиция, ; реал Инвестиция — моддий и. ч. (саноат, қ. х., қурилиш ва б.) соха-сига, моддий-ашёвий фаолият турларига узок, муддатли маблағлар қўйиш шаклларида амалга оширилади. Жаҳон тажрибасида Инвестицияни молиялаштириш турли усул ва шаклларда, шу жумладан, корхоналарни акциядорлаштириш ва акцияларни жойлаштириш, бюджет маблағлари, банк кредитлари, лизинг, бевосита чет эл Инвестициялари, ипотека, бюд-жетдан ташқари махсус фондлар, амортизация ва хўжалик юритиш субъектларининг бошқа маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Кейинги даврда халқаро иқтисодий муносабатларда инвестицион ҳамкорлик ривож топди. Бундай ҳамкорликнинг реал, молиявий, интеллектуал (лицензиялар, ноу-хауни бериш, ҳамкорликда бажариладиган илмий ишланмалар ва б. га маблағ сарфлаш) кўринишлари бор.

Инвестицион ҳамкорлик умумжаҳон ва миллий муаммоларни ҳал қилишга хизмат қилади. Жаҳондаги бевосита Инвестиция фаол ўсиб бормоқда: 1980-й. лар ўрталарида жаҳон бўйича умумий йиллик Инвестиция ҳажми 450 млрд. долларни ташкил қилган бўлса, 1990-й. лар ўрталарига келиб Инвестиция ҳажми 2 трлн. доллардан ошди.

Ўзбекистон Республикасида бозор иқтисодиётига ўтиш даврида республика иқтисодиётида тузилмавий ўзгаришларни амалга оширишда Инвестициядан самарали фойдаланилмоқда. ЎзРда 1996 й. дан бошлаб республика ҳукумати ҳар йили давлат бюджети ва бюджетдан ташқари фондлар маблағлари ҳисобидан капитал қўйилмалар лимитлари, чет эл инвестициялари ва ҳукумат кафолати б-н олинган кредитлар ҳисо-бига аниқ қурилишлар дастури, шунингдек, бевосита чет эл Инвестиция ва кредитлари ҳисобига қурилишлар дастуридан иборат бўлган Давлат Инвестиция дастурини қабул қилади. Республика иктисодиё-тига Инвестиция киритишда давлат бюджети маблағлари, чет эл инвестициялари, корхоналарнинг ўз маблағлари ва аҳоли жамғармалари қатнашмоқда. Республикада аҳолининг қимматли қоғозларга жамоавий Инвестицияни амалга оширадиган хусусийлаштириш И. фандлари (ХИФ) ва компаниялари тармоғи ривож топди. 2000 й. да молиялаштиришнинг жами манбалари ҳисобидан мамлакат иқтисодиётига салкам 700 млрд. сўм, шу жумладан, 810 млн. АҚШ доллари инвестицияланди. Унинг 30,3% ни республика бюджети, 39,1% ни корхоналар ва аҳоли маблағлари, 7,5% ни банклар кредитлари ва б. қарз маблағлар, 21,7% ини чет эл инвестициялари ва кредитлари, 1,4% ни бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ташкил қилади. Республикада Инвестиция фаолиятининг ҳуқуқий базасини яратишда «Чет эл инвестициялари ва чет эллик инвесторлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида» (1995 й. 5 май), «Инвестиция фаолияти тўғрисида» (1998 й. 12 дек.), «Чет эллик инвесторлар ҳуқукларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида» (1998 й. 30 апр.), «Чет эл инвестициялари тўғрисида» (1998 й. 30 апр.), «Лизинг тўғрисида» (1999 й. 14 апр.), «Қимматли қоғозлар бозорида инвесторларнинг ҳуқукларини ҳимоя қилиш тўғрисида» (2001 й. 30 авг.) қонунларининг қабул қилиниши муҳим аҳамиятга эга бўлди. Инвестиция фаолиятида инвесторлар ҳар бир мамлакатдаги инвестиция муҳити б-н боғлиқ бўлган кўпдан-кўп хатарларга дуч келадилар. Шу сабабли Инвестицияни, айниқса, чет эл Инвестиция ларини су-ғурта қилиш муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистонда хорижий Инвестицияларни суғурталаш соҳасида 1994 й. да ташкил этилган «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси фаолият олиб боради.

Дилшод Ғозибеков.


Кирилл алифбосида мақола: ИНВЕСТИЦИЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: И ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФОНД БОЗОРИ
РОССИЯ
ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК ҲУКУҚИ
МУЛК


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты