ИНГИЧКА ИЧАК — одам ва умуртқа ли ҳайвонлар ичагининг бир қисми; меъда билан йўғон ичак оралиғида жойлашган. Ингичка ичак ҳазм йўлининг энг узун қисми; у меъданинг охирги чиқиш қисмидан бошланиб, йўғон ичакнинг бошланғич қисмигача давом этади; уз. 5—6 м. И. и. ўникки бармоқичак, оч ичак ва ёнбош ичакдан иборат. Ўн икки бармоқ ичак Ингичка ичакнинг бошланғич қисми бўлиб, уз. 25—30 см (тахм. 12 бармоқ энича), шакли тақага ўхшаш. Ўн икки бармоқ ичакдан оч ичак бошланиб, Ингичка ичакнинг 2/5 қисмини ташкил этади. Оч ичак ёнбош ичакка уланиб кетади: у И. и. нинг 3/5 қисмига тенг. Ингичка ичак деворлари сероз, сероз ости, мускул, шиллиқ парда ости ва шиллик, пардадан иборат. Шиллиқ парда И. и. нинг энг ички қавати бўлиб, бурмалар ҳосил қилиб жойлашган. Унинг юзаси жуда кўп вор-синкалар билан қопланган; ворсинкаларда лимфа ва қон томирлар ҳамда нервлар бор. И. и. нинг бу каватида 4 млн. га яқин сўрғичлар мавжуд. Овқат бўтқаси меъдадан ўн икки бармоқ ичакка ўтгач, меъда ости бези шираси, жигардан ажралган ўт ва ичак ширалари б-н аралашиб шимилишга тайёр бўлади ва сўрғичлар орқали қонга сўрилади. Ингичка ичакнинг ҳамма қисмида ичак шираси ишлаб чиқарадиган безлар бўлиб, улар овқат парчаланишида муҳим роль ўйнайди. Ингичка ичакнинг ўн икки бармоқичак қисми қорин деворининг орқасида I — III бел умуртқалари қаршисида жойлашган. Унга асосий ҳазм безларининг йўллари, жигар ва ўт пуфагининг ўт йўллари, меъда ости безининг шира чиқариш йўли очилади. Оч ва ёнбош ичак бўшлиғининг марказий қисмини эгаллайди ва бир тилай қовузлоқлар ҳосил қилади.