ИНГЛИЗ-ХИТОЙ УРУШИ

ИНГЛИЗ-ХИТОЙ УРУШИ (1840 — 42) , биринчи «афюн» уруши — Англиянинг Хитойга қарши босқинчилик уруши. Англия Хитойни ўзига қарам, ярим мустамлака ёки мустамлака мамлакатга айлантириш мақсадида бошлаган. Англия ҳукумати ўз товарлари, айниқса афюн учун Хитой бо-зорларини очиш йўлидаги дипломатик хаттиҳаракатлари муваффақиятсизликка учрагач (1792—93 й. лардаги Ма-картней миссияси, 1816 й. даги Амхерст миссияси), инглизлар зўравонлик йўлига ўтганлар. 1839 й. 3 июнда императорнинг махсус вакили Линь Цзэсюй буйруғига кўра, хорижий савдогарлардан тортиб олинган афюнлар оммавий суратда йўқ қилина бошланган. Бу Англиянинг Хитойга қарши уруш очишига баҳона бўлган. 1839 й. нинг 2-ярмида инглиз ва Хитой ҳарбий кемалари ўртасида бир неча марта қуролли тўқнашув содир бўлган. Англия метрополиядан кўмакчи ҳарбий қисмлар етиб келиши билан 1840 й. июндан Хитойга қарши уруш эълон қилмасдан режавий ҳарбий ҳаракатларни бошлаб юборган, инглизлар Гуанчжоу, Сяминь, Нинбо ш. ларини, Миньцзян ва Янцзи дарёларининг қуйилиш ҳавзаларини қамал қилган. 1840 й. июлда Динхай (Чжоу-шань о. ларида) босиб олинган, авг. да инглиз кемалари Шим. даги Тяньцзинь портига кирган, бу император саройидагиларни саросимага солиб қўйган. Линь Цзэсюй Гуандундаги вазифасидан озод қилинган. Афюн савдосини тақиклаш ҳақидаги 1840 й. нояб. даги фармон бекор қилинди. Сулҳ шартно-маси тузиш ҳақида яширин равишда инглизхитой музокаралари бошлаб юборилган. Хитой ҳукмрон доираларини ён босишга мажбур этиш мақсадида 1841 й. янв. да инглиз қўмондонлиги Гуанчжоу яқинидаги бир неча истеҳкомларни эгаллаб олган. Бунга жавобан император расмий равишда Англияга уруш эълон қилган (1841 й. фев.). Ҳарбий ҳаракатлар, асосан, Гуандун вилоятида бўлган. 1841 й. майда Гуанчжоу р-нида келишув битими имзоланган, лекин инглиз солдат ва офицерлари тинч аҳолини талашни давом эттиришган. Бу Гуандун, Фуцзянь, Цзянсу ва б. вилоят аҳолисининг қуролли кураш бошлашига сабаб бўлган. 1841 й. авг. дан ҳарбий ҳаракатлар қайта бошланган. Инглизлар Сяминь, Нинбони босиб олганлар. 1842 й. июнда Усун (Шанхай атрофида), Чжэньцзян (Ян-цзида) истеҳкомлари эгалланган. 1842 й. 29 авг. да Цинь хукумати тенг ҳуқуқли бўлмаган Нанкин битимини имзолаган. Бу уруш Хитой тарихида янги даврни бошлаб берган: Хитой жамияти феодал (мулкдорлик) жамиятдан ярим мустамлака ва ярим феодал (мулкдор) жамиятга айлана бошлаган; бу урушдан сўнг Хитой халқи 100 йилдан ортиқ давр мобайнида хориж давлатлари ва ички реакциянинг бирлашган кучларига карши кураш олиб борди.


Кирилл алифбосида мақола: ИНГЛИЗ-ХИТОЙ УРУШИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: И ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ХИТОЙ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ
ЯПОНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты