ИНДУСТРИАЛ ЎСИШ, индустриал равнақ, индустриялаш — мамлакат халқ хўжалигининг ҳамма соҳаларида, айниқса саноатда қудратли машиналашган ишлаб чиқаришни барпо этиш жараёни; саноат, оғир саноатнинг илгарилаб юксалиб бориши. Индустриал ўсиш мамлакат иқтисодиётида саноат маҳсулотларини и. ч. нинг устун бўли-ши, аграр ёки аграриндустриал мамлакатнинг индустриалаграр ёки индустриал ривожланган мамлакатга айланишини таъминлайди. Индустриал ўсиш мамлакат халқхўжалиги тараққиётини ифодаловчи асосий мезонлардан бири ҳисобланади. Бу объектив қонуният бўлиб, саноат сиёсатининг маҳсулидир. Индустриал ўсиш икти-содий ва ижтимоий тараққиёт учун моддий замин яратиб беради. Индустриал ўсишнинг ўзига хос хусусияти, суръати, маблағ манбалари, мақсадлари ва ижтимоий оқибатлари ҳар бир мамлакатнинг тарихий ва иқтисодий шартшароитлари, ҳукмрон ишлаб чиқариш (мулкчилик) муносабатлари билан белгиланади. Индустриал ўсишни ифодаловчи асосий белги — бу халқ хўжалигининг етакчи тармоғи бўлган оғир саноатнинг юксалишидир. Оғир саноат и. ч. воситалари — металл, кўмир, нефть, газ, электр энергияси; и. ч. куроллари, машина ва механизмлар, турли жиҳозлар, асбоб-ускуналар ва қурилиш материаллари ишлаб чиқаради.
Индустриал ўсиш дастлаб 18-а. нинг охири ва 19а. нинг 1 – чорагида дастлаб Букж Британияда, сўнгра Европанинг бошқа мамлакатлари ва АҚШ да юз берган саноат тўнтариши давомида амалга оширилди. 18-а. 60—70-й. ларида Англиянинг тўқимачилик саноатида дастлаб йигирув, сўнгра тўқув машинаси кашф этилди ва улар газлама чиқарадиган корхоналарда қўлланилди. Саноат ривожланиши давомида майда товар и. ч. ва қўл меҳнатига асосланган мануфактурани сиқиб чиқарган ф-ка — з-д типидаги саноат пайдо бўлди, ўша давр ривожида машиналар даврини бошлаб берди. Тарихий тажрибаларнинг кўрсатишича, Индустриал ўсиш одатда, енгил саноатдан бошланади, бу соҳа оғир саноат тармоқларига қараганда капитал қуйилмаларни камроқ талаб этади, капиталнинг айла-нувчанлиги тез боради ва фойда кўп олинади. Индустриал ўсишнинг биринчи босқичида енгил саноатнинг устун ўсиши АҚШда 19-а. нинг 1-ярмида, Россия ва Японияда 20-а. нинг бошларига қадар давом этган.
19-а. нинг 2-ярми кўпгина мамлакатларда йирик машиналашган и. ч. нинг улкан ўсиши билан тавсифланади. Индустриал ўсиш воситаларини и. ч. истеъмол буюмларини и. ч. га нисбатан етакчи ўринни эгаллади. Бу эса кенгайтирилган такрор и. ч. нинг зарурий шарти эди.
Индустриал ўсиш туфайли 20-а. нинг 50-й. ларидан бошлаб ҳоз. замон фан-техника рев-яси кенг авж олди. У и. ч. да энг янги, мукаммал машиналар, технологик жараёнлар, энергия манбалари ва материаллардан фойдаланишни тақозо этди. Бу даврда юз берган Индустриал ўсиш айрим тараққий этган мамлакатлар-гагина ва айрим соҳаларгагина хос бўлган. Ядро энергиясини эгаллаш, космосни ўзлаштириш, кимё саноа-тини ривожлантириш, и. ч. ни комплекс механизациялаш ва автоматлаштириш энг ривожланган мамлакатларда амалга оширилди.
20-а. нинг охирги чорагида илмийтехника тараққиёти ривожланаётган мамлакатларда ҳам амалга оша бошлади. Бу мамлакатнинг айримларида қ. х. ҳисобига санаотни ривожлантириш иқтисодий тараққиётнинг бош стратегияси қилиб белгиланган.
20-а. нинг охирларига келиб жаҳоннинг турли мамлакатларида Индустриал ўсиш дара-жали ўртасида кескин фарқ юзага келди. Мас, Япония, АҚШ, Германия, Франция, Буюк Британия, Италия, Канадада Индустриал ўсиш ўз чўққисига чиқди ва улар «постиндустриал» мамлакатларга айланди. Бу пайтга келиб айрим мамлакатлар саноати ривожланган давлатларга, айримлари эса қолоқ мамлакатларга айланиб қолди. Ҳатто саноат соҳасида иқтисодий тангликлар юз берди. Мас, Россия 50 та энг йирик индустриал мамлакатлар орасида ишлаб чиқараётган маҳсулот қиймати бўйича 12-ўринга, Украина эса 48-ўринга тушиб қолди.
Ўзбекистон ҳудудида Индустриал ўсишнинг бошланиши 20-а. нинг 20—30-й. ларига тўғри келади. Бу даврда республикада нефть, электр энергияси, қ. х. машиналари, минерал ўғитлар ва қурилиш материаллари и. ч. га асос солинди. Саноатда индустриал иқтисодиётига хос янги пропорциялар юзага келди. 1940 й. умумий саноат маҳсулоти ҳажмида оғир саноатининг ўсиши 13,3% га кўтарилди (1913 й. да 2%).
2-жаҳон уруши йилларида Ўзбекистонга Россиянинг ғарбий р-нларидан 100 га яқин йирик саноат корхоналари туда ёки қисман кўчириб келтирилди; булар орасида самолётсозлик, электр-техника з-длари, металлургия комбинати ва қ. х. машинасозлик корхоналари ва б. бор эди. 20-а. нинг 50-й. лари бошида Ўзбекистонда Индустриал ўсиш нафақат оғир саноатнинг ривожи, балки қ. х., енгил ва озиқ-овқат саноатнинг тараққиёти б-н ҳам чамбарчас боғлиқ бўлган ўсишга айланди. Бу даврда ҳам саноатнинг айрим соҳалари юзага келди, шаклланди ва ривожланди.
20-а. нинг 90-й. ларига келиб, айниқса мустақилликнинг дастлабки йилларида, барча постсовет давлатларида бўлганидек, Ўзбекистонда ҳам эски республикараро хўжалик алоқаларининг узилиши, янгиларининг ҳали шаклланиб улгурмаганлиги ва бозор иктисодиётига ўтиш муносабати билан чуқур тузилмавий қайта қуришларни амалга ошириш зарурияти туфайли Индустриал ўсишда бир қатор қийинчиликларга рўбарў келинди. Чуқур ўйланган ислоҳотлар стратегияси туфайли кейинги йилларда Индустриал ўсишда анча тез суръатларга эришилди. Mac, 1999 й. да саноат маҳсулоти и. ч. 5,8% га, 2000 й. да 6,4% га, 2001 й. да эса 8,1% га кўпайди. Индустриал ўсиш туфайли мамлакат энергетика, озиқ-овқат бўйича мустақилликка эришди. Бундай ўсиш 21-а. бо-шига келиб Ўзбекистоннинг жаҳон иқтисодиётида муносиб ўрин эгалла-шига имконият яратди. Республика са-ноатида 1645 та ўрта ва йирик и. ч. бирлашмалари ва корхоналари ишлайди (2000).
Индустриал тараққиётнинг 21-а. бошларига хос асосий хусусияти шундан иборатки, ривожланаётган мамлакатларда Индустриал ўсиш саноати тараққий этган давлатлар кўмагида давлат, йирик банклар, саноат компаниялари иштирокида инвестициялар киритиш, технологиялар, ноу-хауни бериш, қўшма корхоналар шаклида саноат мажмуаларини қуриш ва б. шаклларда ҳам амалга оширилмоқда (қ. Оғир саноат, Саноат, Халқаро меҳнат тақсимоти, Жаҳон хўжалиги).
Ўзбекистонда индустриал ривожланишнинг асосий мақсади дунё стандартларига мос келадиган, рақобатбардош и. ч. ни яратишдан иборат. Бунга эришиш учун индустрияни реструктризациялаш (қайта таркиблаш), яъни та-янч (базавий) тармокларнинг устун ривожланишини, импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган оғир саноат тармокларни ривожлантиришни давом эттириш ва ундан экспортга йўл тутиш керак бўлади. Бунинг учун катта илмталаб ва юқори технологик соҳалар (тармоқлар) ни ривожлантиришга алоҳида устувор аҳамият берилади. Айни вақтда Индустриал ўсиш кичик бизнес ва йирик бизнес интеграциясини тақозо этади. Бу эса нафакат кичик биз-несни, балки оғир саноатнинг салоҳи-ятини янада юқори даражага кўгаришга олиб келади.
Ад. . Каримов И., Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари, Т., 1997; Каримов Индустриал ўсиш, Ўзбекистон XXI аерга интилмоқда, Т., 2001; Ульмасбаев Ш. Н ., Индустриальное развитие Ўзбекистана, Т., 1966; Ҳакимова М., Макро-иқтисодиёт (ўқув қўлланма), Т., 1997; Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёти, Т., 1998; Экономика Ўзбекистана и страны СНГ, Т., 2001.
Абдураҳим Ортиқов, Зарифа Ғафурова.