ГОЦЦИ

ГОЦЦИ (Gozzi) Карло (1720.13.12 – Венеция — 1806.4.4.) — итальян драматурги. «Уч апельсин ишқида» (1761) пьесаси билан театр эртакчилиги (фьяба) жанрига асос солган. Гоцци ижтимоий қарашларига кўра консерватор бўлган, ҳаётдаги ҳамма тартибларнинг жойжойида қолишини истаган, янги ижтимоий тамойилларни ёқтирмаган, ҳатто француз маърифатпарварларининг ғояларини ҳам қабул қилмаган. Шу билан бирга киборлар табақасининг нуқсонларини ҳам танқид қилган. Гоцци асарлари халқ юморларига бой, халқ драмаларига хос масхарабозлик хусусиятлари етакчилик қилади («Илон хотин», 1762; «Зубайда», 1763; «Чин маъшуқа», 1771 ва б.). «Бахтли гадолар» (1764) эртак-пьесасидаги воқеалар Самарқандда бўлиб ўтади. Унда Гоццининг одил шоҳ ҳақидаги ғоялари акс этган. «Маликаи Турандот» (1762) да Шарқ аёлларининг ижтимоий аҳволи тасвирланган. Асар рус тилидан Чўлпон (1926), Маннон Уйғур таржимасида (1928) саҳналаштирилган. «Бахтли гадолар» Шукрулло таржимасида нашр этилган (1969).


Кирилл алифбосида мақола: ГОЦЦИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Г ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ИТАЛИЯ
РОССИЯ
ЧЎЛПОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты