ИНСЕКТИЦИДЛАР

ИНСЕКТИЦИДЛАР (лот. insectum қашарот ва caedo — ўлдираман) — зараркунанда ҳашаротларни йўқотиш учун ишлатиладиган кимёвий моддалар. Инсектицидлар ёрдамида зараркунанда, шунингдек, юқумли касалликлар тарқатувчи ҳашаротларга қарши кураш олиб борилади. Сиртдан (ҳашарот ташқи қоп-лами орқали сингади), нафас олиш йўллари орқали, ичдан (озуқа билан бирга ошқозон ичак аъзоларига киради), сингиб таъсир қилувчи (ўсимлик тўқи-маларига илдиз ва баргдан сингувчи) турлари бор. Кўпгина Инсектицидлар ҳам сиртдан, ҳам ичдан таъсир этиш хусусиятига эга. Ичдан таъсир қилувчи Инсектицидлар зараркунандаларнинг еган овқати билан ошқозонга тушиб, уларни ўлдиради; нафас йўллари орқали таъсир қилувчи Инсектицидлар ҳашарот танасига нафас йўлидан, сиртдан (тери орқали) таъсир қилувчи Инсектицидлар эса терисидан киради. Баъзи Инсектицидлар ўсимликка илдизи ва барги орқали кириб, унинг ширасини ҳашарот учун заҳарли қилиб қўяди.

Кимёвий таркибига кўра анорганик ва органик Инсектицидларга бўлинади. Анорганик Инсектицидларга турли хил металл бирикмалари, шу жумладан кенг ишлатиладиган олтингугурт препаратлари мисол бўлади. Инсектицидларнинг катта гуруҳини юқори физиологик фаолликка эга бўлган органик бирикмалар ташкил этади. У хлорорганик, фосфорорганик, кар-баматли бирикмаларга бўлинади. Инсектицидлар ҳўлланувчи кукун (сувли суспензия қилиб пуркаш учун), дуст (экинларига чангитиш, уруғни упалаш учун), эмульсия концентратлари ёки эмуль-сияланувчи концентрат (сувда суюлтириб эмульсия ҳолида пуркаш учун), махсус (ўта кичик ҳажмда пуркаш учун препаратлар, паста, тутун шашкалари, аэрозоллар, фумигация учун ва б.) ҳамда донадорланган препаратлар (тупроққа уруғ билан бирга ёки ниҳол пайдо бўлгандан сўнг солиш учун) ҳолида ишлаб чиқарилади. Инсектицидлар таъсир кучи бир неча кундан бир неча йилгача давом этиши мумкин. Уларнинг таъсир кучи даражаси кўпгина омилларга, биринчи навбатда, бирикманинг кимёвий таркибига боғлиқ. Mac, таркибида маргимуш, симоб бўлган, шунингдек, хлорорганик препаратлар структураси жуда барқарорлиги билан ажралиб туради. Кўпгина фосфорорганик Инсектицидлар ёруғлик, намлик ва муҳитнинг биологик омиллари таъсирида тез парчаланади, шунинг учун ҳам бу препаратлар ўсимликлар учун хавфсиздир. Одам ва ис-сиққонли ҳайвонларга таъсири жиҳатидан ҳам Инсектицидлар бир-биридан кескин фарқ қилади. Инсектицидларнинг заҳарлилик даражаси ўртача ўлим дозасини (яъни синовдаги ҳайвонларнинг 50% нобуд бўлиши-ни) кўрсатадиган ЎД50 белгиси билан ифодаланади. Қабул қилинган тасниф бўйича препаратларнинг заҳарлилик даражаси (синовдаги ҳайвонларга ичдан таъсир этганда) қуйидагича гуруҳланади: ўта заҳарли (ЎД50—50 мг/кг гача), заҳари кучли (ЎД50—50—200 мг/ кг), ўртача заҳарли (ЎД50—200—1000 мг/кг), заҳари кучсиз (ЎД50—1000 мг/ кг дан юқори).

Деҳқончиликда Инсектицидлардан экинларни зараркунандаларни ҳимоя қилишда кенг фойдаланилади. Инсектицид препаратларнинг таъсир этувчи моддаси тарзида фойдаланиладиган кимёвий моддаларнинг сони (жаҳон миқёсида) 300 дан ортиқ, уларнинг препарат шакллари 5 мингга яқин. К,, х. зараркунандалари — ҳашаротларга қарши кураш муаммоларининг жадал ўрганилиши ҳамда самараси юқори ва иссиққонли ҳайвонлар учун хавфи камроқ янги препарат ва бирикмаларнинг кашф этилиши туфайли Инсектицидларнинг турхили доимо янгиланиб бормоқда. Ҳоз. шаро-итларда мишьяк ва фторли ноорганик Инсектицидлар қўлланилмайди. Ривожланган мамлакатларда, шу жумладан, Ўзбекистонда хам илгари ишлатиб келинган ДДТ ва бир қанча хлорорганик (полидофен, анабазин ва никотин сульфат каби заҳари кучли) Инсектицидларни эндиликда қ. х. да қўллаш тақиқланган. Улар ўрнига заҳари кучсиз ва ўртача заҳарли Инсектицидлар тав-сия этилган, жумладан, фосфорорганик бирикмаларни қўллаш тобора кенгаймоқда. Кейинги йилларда қ. х. да сарф меъёри оз (1 га майдонга 25—200 г) ва заҳари нисбатан кучсиз бўлган синтетик пиретроидларлан кўпроқфойдаланилмоқда. Ўзбекистонда 90-й. ларнинг 2-ярмидан бошлаб Ғарбий Евро-падаги кимё концернларида («Сибо Гейга», «Байер» ва б.) ишлаб чиқарилган Инсектицидлар кўпроққўлланилади. Ўзбекистонда уларнинг ваколатхоналари очилган.

Инсектицидлар ларнинг сув ҳавзаларига тушишини, асалари ва б. фойдали ҳашаротларнинг заҳарланиши, ҳайвон ва ўсимлик маҳсулотларида тўпланиши ва б. зарарли таъсирининг олдини олиш учун уларни сақлаш, қўллаш, ташиш қоидаларига қатъий амал қилиш керак (яна қ. Пестицидлар).

Султон Алимуҳамедов.


Кирилл алифбосида мақола: ИНСЕКТИЦИДЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: И ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ПЕСТИЦИДЛАР
КИМЁ
ЎСИМЛИКЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ
ИБН СИНО


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты