ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК ҲУКУҚИ

ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК ҲУКУҚИ — интеллектуал (ақлий) фаолият натижасига тегишли ҳуқуқ. Мулк эгаси ана шу интеллектуал мулк объектларидан ўз хоҳишига кўра, ҳар қандай шаклда ва ҳар қандай усулда мутлақ қонуний фойдаланиш ҳуқуқига эгадир. Ҳуқуқ эгасига мутлақ хуқуқ асосида тегишли бўлган интеллектуал мулк объектларидан бошқа шахсларнинг фойдаланишига фақат ҳуқуқ эгасининг розилиги б-нгина йўл қўйилади (Ўзбекистон Республикаси ФК, 1034-модда). Баъзи объектларга нисбатан (ихтиро, саноат намунаси, фойдали модель, товар (хизмат) белгиси, фирма номи ва ш. к.) мутлақ ҳуқуқ давлатнинг ваколатли органи томонидан бериладиган махсус ҳужжат — патент, гувоҳнома асосида вужудга келади ва ҳуқуқий муҳофаза қилинади.

Интеллектуал мулк объектлари фуқаролик ҳуқуқининг бошқа объектлари — ашёлар, қимматбаҳо қоғозлардан қуйидаги хусусиятлари бўйича фарқ қилади: а) кўп ҳолларда улар моддий кўринишда эмас, балки ғоя, билим, ахборот шаклида намоён бўлади; б) ғоя, билим шаклидаги интеллектуал мулк объектига одатдаги моддий ашёга эгалик қилгандай эгалик қилиш мумкин эмас; в) шахслар бундай объектлардан айни бир вақтнинг ўзида чексиз доирада фойдалана олиши мумкин; г) мулк ҳуқуқининг муддатсиз эканлиги ҳақидаги қоида (ФК, 164-модда) Интеллектуал мулк ҳукуқи объектларига нисбатан қўлланилмайди, бинобарин аксарият ҳолларда (ноу-хауга нисбатан истиснони назарга олмаганда) Интеллектуал мулк ҳукуқининг амал қилиши қонунларда белгиланган муддатлар билан чегараланган бўлади; д) қонунларда белгиланган муддатлар утиши билан Интеллектуал мулк ҳукуқи эгасининг маълум интеллектуал мулк объектига нисбатан ҳуқуқлари бекор бўлади ва у умуминсоний бойликка айланиб, ҳар ким ундан маълум шартлар асосида (муаллифининг шахсий ҳуқукларига риоя қилган ҳолда) текин ва рухсатсиз фойдаланишга ҳақли бўлади; е) Интеллектуал мулк ҳукуқи объектларига нисбатан мулк ҳуқуқини ҳимоя қилишда виндикация даъвосини қўллаб (ФК, 228-модда) бўлмайди; ё) Интеллектуал мулк ҳукуқи объектларига нисбатан одатдаги мулк ҳуқуқий эмас, балки мутлақ ҳуқуклар ҳақидаги қоидалар қўлланилади; ж) Интеллектуал мулк ҳукуқининг амал қилиши айни вақтда маълум ҳудуд б-н чегараланган бўлади. Мас, ихтирога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Патент идораси томонидан берилган патент Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қўшилган халқаро конвенциялар, у билан хо-рижий давлатлар ўртасида тузилган икки томонлама шартномалар асосида белгиланган худудлардагина амал қилаг ди; з) кўпгина интеллектуал мулк объектларининг муаллифларига тааллуқли шахсий ҳуқуқлар ҳам мавжуд бўлиб, бу объектлардан фойдаланувчилар мазкур ҳуқуқларга риоя қилиши шарт.

Интеллектуал мулк объектлари кандай фаолият маҳсули эканлиги, ҳуқуқий режими ва ш. к. хусусиятларига қараб, қуйидаги турларга бўлинади: а) интеллектуал фаолият натижалари: фан, адабиёт, санъат асарлари; эшиттириш ташкилотларининг ижролари, фонограмма ва эшиттиришлари; электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурлар ва маълумот базалари; ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари; селекция ютуқлари; ошкор этилмаган ахборот, шу жумладан, ишлаб чиқариш сирлари (ноу-хау) дан иборат; б) фукаролик муомаласи иштирокчиларининг, товарлар, ишлар ва хизматларнинг хусусий аломатларини акс эттирувчи воситалар (фирма номлари; товар (хизмат) белгилари; товар чиқарилган жой номи; в) ФК да ва б. қонунларда назарда тутилган ҳолларда интеллектуал фаолиятнинг бошқа на-тижалари ҳамда фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг, товарлар ва хизматларнинг хусусий аломатларини акс эттирувчи бошқа воситалар (ФК 1031-модда). Мазкур фаолиятнинг янги маҳсулларига, фирмалар, товарлар, ишлар, хизматларнинг янги номлари ва аломатларига нисбатан ҳам ФК (4-бўлим) да ва б. қонунларда интеллектуал мулкка оид белгиланган қоидалар қўлланади.


Кирилл алифбосида мақола: ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК ҲУКУҚИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: И ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ОКЕАН
МУТЛАҚ ҲУҚУҚ
ФРАНЦИЯ
ҲИНДИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты