ИПАК КУРТИ ТУХУМИ

ИПАК КУРТИ ТУХУМИ, қурт тухум — ипак курти капалаклари тухуми. Тухум ипак қурти тухумдонида шакллана бориб, асосан, ғумбак организмида ривожланади. Ипак курти тухуми ловия шаклида, ярим тиниқ қобиқ (пўчоқ)қа ўралган. Кобикда жуда кўп майда те-шикчалар бўлиб, улар орқали эмбрион нафас олади. Янги қўйилган тухумнинг ранги оч сариқ бўлиб, 2—3 кеча-кундуз давомида оч сариқ рангдан пушти рангга, сўнгра қизғиш-қўнғир рангга ва нихрят, бўзкулранг тусга киради. Тухум рангининг бундай ўзгариб туриши унинг ўсибривожланаётганлиги, ҳаёт жараёнларининг давом этаётгани белгисидир. Тухум хорион деб аталадиган қаттиқ қобиқ (пўстлоқ) билан қопланган, қобиқнинг қалинлиги ипак қурти зотларига қараб 20—60 микрон бўлади. Тухумнинг учки томонидаги махсус қувурча (микропил найча деб ҳам аталади) орқали тухум ичига сперматозоид киради.

Оталанмаган (эркак капалак билан қўшилмаган) тухумларнинг ранги сариқ бўлади, кейинроқ бориб бу тухумлар қуриб қолади. Тухумларнинг вазни ипак қуртининг зотига, тухум ташлаш муддатига, вольтинлигига, яъни бир йилда нечта авлод беришига ва қурт боқиш шароитига боғлиқдир. Юксак агротехника қоидаларига риоя қилиниб боқилган ипак қурти тухумларининг бўйи 1,4— 1,5 мм, эни 1,1 — 1,2 мм, массаси эса 0,525—0,670 мг га яқин бўлади. Солиштирма оғирлиги 1,08 г. 1500—2000 тухум 1 г келади. Ўзбекистонда ипак қурти зоти ва дурагайлари бир қути тухумлари вазни 29 г (айрим мамлакатлар, мас, Россияда 25 г) қилиб белгиланган. Уруғланган тухумда 2—3 кунда эмбрион ва пигментли сероз қобиқ (парда) ҳосил бўлади, бунда тухум кўкиш-кулранг тусга киради (уруғланмаган тухум оқишлигича қолиб қовжирайди). Эмбрионнинг диа-пауза даври 2 босқичда ўтади: 1-босқичда эмбрионнинг (ёз ва куз мобай-нида) нафас олиши сусайиб, унга ҳароратнинг ортиши таъсир этмайди; 2-босқичда (қиш ва баҳор мобайнида) эмбрионга қарорат таъсир эта бошлаб, унинг нафас олиши кучаяди, ривожланиш қобилияти тикланади. Ипак курти тухуми баҳорда тут барги етилишини ҳисобга олган ҳолда махсус инкубаторияларда очирилади (қ. Ипак қурти тухуми ин~ кубацияси). Такрорий қурт боқиш учун диапаузани бартараф этиш мақсадида тухумга хлорид кислота эритмаси билан ишлов берилади.

Ёқуббой Акижиков!


Кирилл алифбосида мақола: ИПАК КУРТИ ТУХУМИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: И ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ИПАК ҚУРТИ
Туш таъбири ўзбек тилида
ОКЕАН
ИБН СИНО


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты