ИСЛОМ УНИВЕРСИТЕТИ

ИСЛОМ УНИВЕРСИТЕТИ, Тошкент ислом университети — ислом дини бўйича малакали мутахас-сислар тайёрлайдиган олий ўқув юрти ва йирик илмий марказ. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузурида, 1999 й. 7 апр. да ташкил этилган. Ун-тда ислом тарихи ва фалсафа-си; шариат (фиқҳ), иқтисод ва табиий фанлар ф-тлари; диншунослик, исломшунослик; демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти; шарқ тиллари; ғарб тиллари; информатика ва табиий фанлар; жисмоний тарбия кафедралари ҳамда жаҳон динларини қиёсий ўрганиш бўйича ЮНЕСКО кафедраси бор. Ўқув босқичлари: бакалаврлик — 4 й., магистратура — 2 и. И. у. диншунослик, исломшунослик, ислом ҳуқуқи, халқаро иқтисодий муносабатлар, информатика ва ахборот технологияси буйича мутахассислар тайёрлайди. Ун-тда 2002—2003 ўқув йилида 470 дан ортиқ талаба ўқиди, 100 дан ортиқ проф,-ўқитувчилар, шу жумладан, 15 фан дри, 41 фан номзоди ва доц. ишлади. Аспирантура ва докторантура бор. 2000 й. дан ун-т қошида академик лицей очилган. Ун-т илмий кутубхона (42 минг асар, асосан, дарслик ва илмий китоблар), манбалар хазинаси, наш-риётига эга. Манбалар хазинаси мамлакатимиз ва хорижда мавжуд бўлган қўлёзма ва нодир китоблар билан бойитиб борилади. Ун-т таркибида Исломшунослик и. т. маркази бор. Бу марказда Қуръон, тафсирларни ўрганиш, ислом тарихи ва фалсафаси, шариат (фиқҳ), маънавият, маданият ва санъат, манбашунослик ва қўлёзмаларни ўрганиш бўлимлари мавжуд. Ислом университетида «Шарқшунослик фанлари» соҳаси бўйича д-рлик диссертациялари ҳимоясига ихтисослашган кенгаш тузилган. Ун-т Шарқ ва Ғарб тилларини мукам-мал ўқитиш мақсадида замонавий техник воситалар билан таъминланган. Лин-гофон кабинети ва араб тили маркази фаолият кўрсатади. Тошкент ислом ун-тини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилган (1999). Ислом университети АҚШ, Англия, Франция, Голландия, Россия, Саудия Арабистони, Миср Араб Республикаси, БАА ва б. давлат ун-тлари ҳамда и. т. марказлари билан алоқалар ўрнатган.

Абдулҳай Абдуллаев.


Кирилл алифбосида мақола: ИСЛОМ УНИВЕРСИТЕТИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: И ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИ
ФРАНЦИЯ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ
ТАРИХ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты